Миллатнинг устуни ботир ва довюрак ўғлонлардир

Миллатнинг устуни ботир ва довюрак ўғлонлардир
114 views
10 March 2013 - 10:53
ravshan-gapirov

Равшан Гапиров

Шеърда Чечен ҳалқининг қасоскорлиги ҳақида ёзилиб, бир ўғлининг қотилидан қасос олмагани учун, ота иккинчи ўғлини сўкиб, “Йўқол олдимдан, сен менга ўғил эмас, сен Чечен эмас, бўлганинг қари кампир, сен қулу, қўрқоғу, сен Армани”, деб ҳайдагани баён қилинган. Ҳа, Чеченларнинг қасоскорлигидан хабарим бор, уларнинг бир қанчаси билан мулоқотда бўлганман, тарихдан ўқиганман, иккитаси билан эса 1973 йили армия хизматини бирга ўтаганмиз.

Ҳикоямни бошлашдан аввал Қуръондан оят келтираман. “(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилида озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир”. (Бақара сураси 2:178).

Изоҳ: Яъни, қотилнинг ўлдирилмасдан товон тўлашига рози бўлган тараф қўполлик қилмай, қўрқитмай кутиши, қотил тарафи эса чўзмасдан, хиёнат қилмасдан товонни тўлаши лозимдир.

“Бу (ҳукм) Парвардигорингиз томонидан енгиллик ва раҳм-шафқатдир. Бас, кимки шундан кейин ҳаддан ошса (масалан, товон тўлангандан кейин ҳам қотилни ўлдирса), Шунинг учун аламли азоб бордир. “Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй аҳли донишлар! Шояд (жиноятлардан) сақлансангизлар”. (Бақара сураси 2:179).

Изоҳ: Яъни, ҳар қандай киши қасос олинишини ўйлаб ўзини қотиллик қилишдан тияди. Демак, қотилдан қасос олиш ҳукми борлиги сабабли жуда кўп қотил ва мақтул (ўлдирилувчи) бўлиши мумкин бўлган кишиларнинг ҳаёти сақланиб қолади.

Мана энди ҳикоямни бошлайман. Менинг отам ва амаким Эстонияда десантний войскада армия хизматида бўлишган. Улар парашютчининг ҳамма тайёргарлигидан ўтишган, қўшимчасига амаким боксер ҳам бўлган.

Амаким армиядан келганида, мен 1 синфда ўқир эдим, амаким боксчи қўлқопини бўйнимга илиб, сени боксер қиламан, дегани ханузгача ёдимда. Шу билан ёшлигимдан дадамни тарбиясини олдим, амакимдан кўп нарсаларни ўргандим, 8-9 синфларда ўқиган вақтимда, Фрунзе (Бишкек) шаҳридан келган узун бўйли, ориқдан келган бир қирғиз одамнинг тренерлигида бокс спортида кўп нарсаларни ўргандим, ҳаттоки пичоқни қандай аниқ нишонга отишларни ҳам ўргатди.

Унинг бир сўзи ёдимдан чиқмайди, “Ўрганганларинг то ўлгунингча қолади, уларни ёмонликка ишлатма, фақат ўзингни ва ожизларни ҳимоя қилишга ишлат”. Хуллас, 1973 йили армия сафига чақирилиб, Термез шаҳридаги армия бўлимида 3 ой тайёргарликда бўлдим. У жойда ўргатиладиган кўп нарсаларни мен олдиндан билар эдим. Ана ўша жойларда, баъзи вақтларда Афғонистондан олиб ўтилган ўликларни кўрганман.

Энди тушинсам, бизнинг армияни Афғонистонга киришининг тайёргарлиги ўша вақтлардан бошланган экан. Кейин мени Германиянинг “Галли” шаҳри яқинидаги армия бўлимига жўнатишди. Армияга Фарғона шаҳрида, техникумда ўқиётган жойимдан кетганим учун, Ўзбекистондан ҳисобланар эдим. Командир сўради, “Ош, шашлик қилишни биласанми”, деб. Ҳа, деганимдан сўнг, 550 солдат ва 20 офицер овқатланадиган ошхонага бошлиқ этиб тайинлади ва “Қаттиқ тур, тартиб ўрнатиб, овқатларни яхшила. Бу жойда Ўрта Осиёдан сендан бошқа хеч ким йўқ, улар нақ Россиядан, сизларни босмачилар, одам ўлдирувчилар деб, кинолардан кўришган холос”, деб елкамга уриб қўйди (Командир бир вақтлари Тошкентда хизмат қилган экан).

Биринчи кун ошхонага киришим билан, тўрида чой ичиб ўтирган тўрт старик солдатлар “А вот салага молодой пришел” деб мазахсирашди. Шу захотиёқ стол устида турган оғир чойнак улар устига учди ва бир зумда тўртови столлар тагида думалашди. Белгилаб кетишим керакки, бу алохида батальон бўлиб, энг кичик солдати ҳам, мендан бир қарич узун экан, баъзиларини эса ярмидан келаман.

Бир зумда ошхонага нарядга ишлагани келган ҳамма 12 солдат тўпланди, 8 таси 6 ой, 1 йилдан хизмат ўтаганлар. Уларга “Мен бор эканман, бу жойда старик, молодой деган нарса бўлмайди, ҳамма тенг ишлайди ёки ўлдираман” деб огоҳлантирдим.

Шу билан ошхонада тартиб бошланди.

Бир – икки кундан кейин икки чечен солдат келиб, “Ўзимизнинг мусулмон келибсан” деб қучоқлашиб кўришишди. Бир қанча вақт сухбатдан кейин, бир-биримиз учун ўлимга туришга ахдлашдик.

Шу билан хизмат бошланди, ошхона умуман бошқа тус олди, офицерлар учун алоҳида хона тайёрладим, уларга қарагани озгина оғриқчан бўлган Чеченни бирини олиб келдим. Овқатлар бўлса худди уйда Ўшимизда тайёрланадиган овқатларга яқинлашди.

Хар сафар овқатланишдан сўнг, солдатлар “Браво Гапирич” деб туришадиган, офицерлар бўлса овқатланиб кейин уйларига кетишадиган бўлишди. Ҳаттоки, байрам ёки туғилган кунларида илтимос қилишиб уйларида хотинларига ёрдам бериб, овқат тайёрлаб стол тузаб беришни сўранишар эди.

Қисқаси, спортивка кийиб, белимга камар тақиб, унга штик нож осиб олиб, хохлаган жойимга бир отиб санчиб шуғулланиб юрар эдим. Тахминан 2-3 ой ўтганидан сўнг, частда юрган яна бир Чеченни 4 солдат уришибди, у ётиб қолибди, деб хабар келди.

Шунда, кечки проверка вақтида майдонга ҳамма солдатлар тўпланишган ва 3 офицер проверка ўтказишаётганида, мен белимда штик нож билан тўғри чиқиб бордим ва “Эй герои, которые четверо побили одного, выходи на середину, убью гадов” деб бақирдим.

Ҳамма ваҳимага тушиб қолди, офицерлар ялинишди. Умуман ўша куни хеч кимга уйқу бўлмади. Эртаси куни, Чеченни урганларни 1 ойга гаупвахтага жўнатишиб, мени тинчлантиришди. Шу кундан бошлаб, уч мусулмон 550 кофирни титратиб юриб армия хизматини адо этдик.

Чечен биродарларимнинг ҳикояларидан: Уларда юқоридаги қасос оятларга қаттиқ итоат этилар экан. Агар уларнинг бирор яқинларини биров ўлдириб қўйса, ўлдирилган тараф қасос олиб, албатта ўлдирганни ўлдиришар экан, кечирим бўлмас экан. Ҳаттоки, агар қасос олувчи эркак қолмаса (қасосга борганида уни ўзини ўлдириб қўйишса), қасосни аёллар олишар экан, ўлдирганга эрга тегиб бўлса ҳам уни ўлдиришар экан.

Россия-Чечен уруши ҳам, бир Чечен аёлини рус солдатлари зўрлаб қўйишганидан чиққан. Мана икки тарафдан қанча одамлар қирилиб кетишди-ки, Чеченлар таслим бўлишмади.

Мана сизга ҳалқ, мана сизга эркаклар, мана сизга мусулмонлар, улар хўрланиб яшагандан, ўлимни афзал кўришади. Улар билан хар қанча мағрурланса арзийди.

Энди, юқоридаги оятларни қайта ўқиб, мана шу ҳикояга солиштирсангиз, қасос олиш ибодатларнинг ибодати хисобланади. Мусулмон, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, мақтанишга хаж ва эҳсонлар қилиш билан мусулмон бўлмайди. Бунга далил: “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз)! Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир” (Бақара 2:208).

Мана энди, ҳозирги кунда Ўшдаги мусулмонман деб юрган эркакларнинг аҳволига бир қаранглар! Талон тарож қилинишиб, уйлари ёндирилиб, аёллари зўрланганлари ҳам, майли қолганимиз тинч бўлайлик, деб бош кўтариб юришибди, яна ўша хажиқизлар ош қилишиб, чойхонадан чиқишмайди. Баъзилари эса, ҳамма ифлос ишларнинг бошида турган хароми мэр М.Мирзакматовнинг этагида намоз ўқишиб, к…ини ўпиб юришибди.

Мана сизга Чечен мусулмонлари-ю, мана сизга Ўшлик мусулмонлар! Қайсиниси мусулмон, қайсиниси мунофиқ. Энди ўзингиз хулоса чиқаринг!

Равшан Гапиров

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси маркази “Адолатлик ва ҳақиқат”
Ўш шаҳри моб:(+996) 543 818 056

ravshanosh@mail.ru
www.gapirov.ucoz.com