Г. Каримова: Бир миллиард долларни қаердан олганимни билмайман!

Г. Каримова: Бир миллиард долларни қаердан олганимни билмайман!
62 views
16 March 2013 - 10:45

51Кейинги кунларда юзининг қорасини оқлашга уринаётган диктатор Каримовнинг катта қизи яна хорижий ва маҳаллий матбуотда “қаҳрамонга” айланди. Хусусан у Швецариянинг “Bilan” журналига ўз билганича интерью берган ва мени Беҳзод Аҳмедов ва МТС ширкати оламга расво қилди, аммо мен аслида оппоқ сут каби тозаман қабилида баёнот берган. Гулноранинг айтишича унинг Зеромакс, МТС, Теле Сонера каби ширкатларга умуман алоқаси йўқ. Фақат…

“Озодлик” радиосининг хабар беришича (ozodlik.org) Гулнора Каримова Bilan мухбири Луижино Каналнинг Швецариядаги банкларда тахминан бир миллиард доллар (радио хабарида 950 миллион дейилган) пулни қаердан олдингиз деган саволига умуман жавоб бермаган. Ҳолбуки Гулнора Каримова “мен у ман, бу ман”, “маликаман” ва яна нима балоларман, дейишдан олдин мана шу саволга жавоб бериши керак эди.

Аслида бу саволнинг жавоби аниқ: Гулнора Каримова бу пулларни бечора ўзбекнинг дастурхонидан ўғирлаган, аммо буни айта олмайди. Бунинг устига маъносиз гаплар билан ўзини оқламоқчи бўлади. Худди, ёлғон гапларига ўзбеклар ишониб кетаверади, дегандай тутади ўзини. Аслида эса бутун Ўзбекистон энг кўп нафрат қиладиган кишининг ўзи эканлигини ҳам у жуда яхши билади…

Фурқатбек
16.03.2013