Цивилизациялар тўқнашуви

Цивилизациялар тўқнашуви
157 views
16 March 2013 - 11:03

Мен, 5-6 снифларда ўқийдиган пайтларим(бундан 50 йил илгари), “пионер вожатий”миз бир куни, шоша -пиша синфга кириб келди: “Фалончилар рўза тутибди. Бу эскилик сарқитлари. Биз янги замон(коммунизм) одамларимиз. Сизлар, бу сарқитларга қарши бўлмоқларингиз керак. Номоз ўқиш ва рўза тутиш саводсизликнинг ва табиат қонунларини тушунмасликнинг нишонасидир. Сизлар совет мактаби ўқувчиларисизлар, улғаясизлар ва ниҳоят коммунизмда яшайсизлар…”, деб, ўзи тушунмаган Ислом устунларига мағзава тўкиб, апил-тапил гапирган гаплари ҳалигача менинг ёдимда. Шахсан мен ҳам, бу чақириқларга ишонганман.

Яратганга беадад шукрлар бўлсинким, менинг болалигимда, жамият томонидан, миямга михланган ботил фикрлардан, Ўзи халос қилиб, ҳидоят йўлини кўрсатди. Ва ниҳоят, табият ва жамият қонунлари билан тасдиқлана олмаган коммунизм идеяси ва жамияти ҳам қулади.
Кўпчилик дунё аҳли бугун, Ғарб кўринишида яшашга интилмоқдалар. Бизнинг келажаги буюк давлвтимизда ҳам, ғарбча яшаш “лаззатини” орзу қиладиганлар оз эмас. Европа цивилизацияси, христиан дини ибтидосида шакилланган бўлиб, бугун бу жамият, ўзининг диний асосларини йўқотаяпти. Ғарб жамияти, изига қайтмас, ижтимоий инқирозга мубтало бўлган. Бу инқироз, ғарбни охир оқибат яксон қилади.

Ўз вақтида(5-асрда), Европада тарқалган насронийлик дини, инсонлар ҳаётига кескин ўзгартиш киритган эди. Европаликлар этиқод ва маданиятига эга бўлиб бошладилар. Давлатлар таборо марказлашиб иқтисод анча кўтарилди. Илм фан ривожланди. 17-18 асрларда, буғ машинасининг ихтиро қилиниши сабабли, ишлаб чиқаришнинг, машина усули пайдо бўлди. Ишлаб чиқаришнинг бу усуллари, Европаликлар ижтимоий ҳаетида, катта муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Бу муаммолар бугунги кунда ҳам давом қилаяпти. Фақат улар қисман ечилаяпти.

Кўпгина, Осиё ва бошқа қитъа давлатлари, бугун технологик ривожланишда, Ғарб давлатларидан ўзиб кетаяптилар. Рус шовинистлари: “ Ер юзида маданият, техника ва илм фаннинг ривожига бизнинг миллат сабабчидир. Қолаверса, бу ишларда ғарбнинг ҳам озгина улуши бор. Одамзоднинг қолган қисми, бу ишларда эргашувчи бўла олади холос”, деган фикрдадирлар.Инсон зотини ҳақоратловчи, ғарбликларнинг ва рус шовинистларинг ўз жамияти аъзоларининг миясига бундай нодонларча таъсир кучи, халқларни ижтимоий берк кўчага етаклаб келди.

Ижтимоий ва иқтисодий инқироз, Россияда ва Ғарб давлатларида, миллатлар таркибининг ўзгаришига ҳам олиб келди. Иш излаб келган мусулмон давлатлари вакиллари бу давлатларда, ўтирим халққа айланаяптилар. Шу сабабдан, Ислом дини қатор давлатлар ижтимоий ҳаётига кутилмаганда ва шахдам қадамлар билан кириб келаяпти. Ислом бугун ер юзида кенг тарқалаётган ва ривожланаётган диндир.

Бутун жахонда, информатика ва ишлаб чиқариш соҳаларида замонавий технологиянинг кенг тарқалаётгани, цивилизациялар тўқнашувига сабаб бўлаяпти. Яъни:
Ислам цивилизацияси,
Христиан(Европа, Америка) цивилизацияси,
Бутпарастлик(Хитой, Ҳиндистон) цивилизацияси, ўзаро куч синашаётгандай бўлаяпти.

Юксак технологиялар замонида, цивилизациялар аҳволига назар ташласак, қуйидаги фактларга дуч келамиз. Ғарб жамиятида, инсонларнинг шахсий хуқуқ тушунчалари бирламчидир. Шу сабабдан, ғарб аҳли ахлоқ ва этиқоднинг диний норма чегараларини, бемалол бузиб ўта оладилар. Ғарб жамиятда, ахлоқ ва ахлоқсизлик нормалари, аҳолининг истак хохишлари асосида юзага келади. Ғарбда бир жинсли жуфтларнинг никох қилинаётгани, жамиятда бундай ахлоқсизлик истакларига йўл қўйилаётганига ёрқин мисолдир. Европача турмуш тарзида, ҳаром ва ҳалол, савоб ва гуноҳ тушунчалари йўқ. Имонсизлик, эркак ва аёлнинг қовушиб яшашидаги Улуғ мақсадни, яъни оилалик бўлиш лаззатини йўққа чиқараяпти. Оила қонун қоидаларига бепарволик, жамиятнинг деформациясига олиб келади ва уни заифлаштиради.

Ғарб жамиятидаги иймон ва эътиқод масалаларининг заифлиги сабабли, инсонлар ўз меҳнат даромадини, кўпроқ шахсий талабини қондиришга сафарбар қилмоқдалар. Яъни, инсонлар топган даромадларини, ўзларининг руҳий талаблари учун эмас, балки ҳаёт “лаззатига” ва дунё зийнатига алмашаяптилар. Ёшлар ўз кучларини “замонавий” ишларда, яъни хизмат кўрсатиш саҳоларида синаяптилар.

Ғарб мамлакатларининг ишлаб чиқариш корхоналарида четдан келган ёлланма ишчиларга талаб ошаяпти. Ишлаб чиқаришдаги бўш ишчи ўринлари, “камбағал” деб аталаётган давлатлар вакилларидан тўлдирилаяпти. Шу жумладан Ўзбекистонликлар ҳам технологик ривожланган мамлакатларда, мадрдикор усулида мехнат қилмоқдалар.

Насронийлик қонун қоидаларининг жамиятдаги кескин заифлашиши Ғарб цивилизациясини, Ислом талимотидан ўрнак олишга ундаяпти.

Ислом, Яратганнинг инсониятга берган Улуғ неъмати бўлиб, ҳамда Пайғамбаримиз(сав)нинг, инсоният учун беназир таълимотидир. Ислом, қайси-ки жамиятда тўғри қабул қилинибти, шу жамият тараққий топаверади. Бу тарихий фактга шубҳаланиш ўринсиздир.

Исломнинг беш устунларидан бири намоз ўқиш хисобланади. Мусулмон умматига кунига беш марта, намоз ўқиши фарз қилинган. Яъни, ҳар бир инсоннинг, Яратганнинг олдида, ҳар куни беш марти покланиши фарздир.

Натижада, жамият ҳам покланаверади ва кўркамлашади. Намозхон одамнинг, бажарган иши натижаси билан, бенамознинг иши натижаси орасида жуда катта фарқ бўлган. Кишининг ҳақига, ким кўз олайтиради? Намозхонми ёки бенамозми? Жавобни менга эмас, ўзингизга айтаверинг.

Масжитларда, ибодатлардан олдин қилинадиган маърузалар ва тўй-у маракаларда ўтказиладиган амри маъруф амаллари, жамият аъзоларининг этиқодини мустаҳкамловчи энг самарали таълим усулидир. Бу амаллар натижаси, ташкил қилинадиган ҳар қандай семинар ва тренинглардан афзалдир.

Миллатимизнинг, маърака бериш одатларига, дунё халқлари ҳайрон. Ўзга юртлар аҳли, ўзбекнинг тўй ва маъракаларига, фақат моддий баҳо берадилар халос. Лекин, ўзбекчиликнинг бундай кўринишларида, Ислом билан бевосита боғлиқ бўлган маънавий тамонлари ҳам бор.

Яъни:
-Уч киши йиғилган жойда маърифат ва илмдан сўз юритиш.
-Қуръони Каримдан, ҳамиша тиловат қилиш.
-Олимлар даврасида ўтириш савобига эришиш.
-Бир кун таом еган жойга, қирқ кун салом бериш, яъни, бир бировга ҳурматда бўлиш.

Буларнинг ҳаммаси, ўзбекчиликнинг исломий асосларидир. Ибодат вақтидаги маъруза ва Амри маъруф маърузалари, жамиятни тоза тутади ва унинг ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Юртнинг, олиму уломалари жамиятда Ислом таълимотларини тўғри ўргансалар ва ўргатсалар, мамлакатда тараққиёт муқаррардир.

Ҳар кимнинг мехнатга бўлган муносабати, унинг оилага ва оиласига бўлган муносабатидан келиб чиқади. Аввало, ҳар ким ўз оиласини, ҳалол мехнати эвозига боқиш ниятида бўлмоғи керак. Шу билан бирга, жамиятда ҳар ким ботилни ҳақдан, ҳалолни харомдан фарқлаб билиши лозим. Ана шунда, мехнатимизда барака бўлади, жамиятимизда адолат бўлади.
Қадимдан(Рус истилосигача), диёримизда имон таълими, болаликдан бошланар эди.

Ўлкамизда, динсиз рус шовинизмининг хўжайинлиги, аллақачон тугаганига қарамасдан, ҳали бугун, бошланғич синфларда ҳам ва катта синфларда ҳам диний таълим, ўз жойига қўйилгани йўқ. Бугунги технолгик замонда, халқимиз ўз иймоний, эътиқодий масалаларини ечишга интилаяпти. Яқин келажакда, у иймон этиқоди ёрдамда, дунё цивилизацияси ривожига, ўзининг катта ҳиссасини қўшажак, инша Аллоҳ.

Ислом, бугунги кунда энг ривожланаётган дин эканини дунё аҳли тан олиб бошлади. Бизнинг мардикорлармиз, Росия ҳудудига Ислом амалларини ҳам олиб кирмоқдалар. Росияда, Ислом янги қувват билан ҳаракатга келаяпти. Россянинг кейинги тақдири, Ислом билан боғлиқ бўлиши аниқ.

Рус миллати, йил сайин, тинимсиз камайиб бормоқда. Туғилиш миллат сонинг купайишини таъминлай олмаяпти. Яқин келажакда, рус миллати, Россиянинг давлат сиёсатига таъсири тегмайдиган, кам сонли миллатига айланиб қолади. Мехнатсевар халқимиз, Россияликлар иқтисодий ҳаётининг, ажралмас қисмидир. Миллатимиз вакиллари, Россияда униб ўсаяптилар ҳам. Бу ижтимоий ҳодиса, Россия келажагини, янги дин ва янги ном билан инсоният цивилизациясига кириб келишини таъминлайди. Мен бу фикрларимда, Рус диншунос олимларининг илмий текширувлари натижаларига асосланганман.
Ғарб цивилизациясининг келажаги ҳам Ислом билан боғлиқлиги инобатга олсак, келажакда жаҳон аҳли асосан, Ислом ва Бутпарастлар цивилизациясига бўлиниши эҳтимоли жуда каттадир.

Бугун дунёда, энг йирик сиёсий ва иқтисодий салоҳиятига эга булган мамлакатлар, Хитой ва Ҳиндистондир. Хитойни охирги, яъни 4-чи марта Чингиз хон ва Ҳиндистонни охирги, яъни 3-чи марта Бобур шох кичик-кичик қабилалардан бугунги кўринишдаги Буюк давлатлар ва миллатлар шаклида бирлаштирганлар. Бу мамлакатлар, ўзларининг кучли иқтисодий динамикалари билан ривожланаверадилар. Дунёнинг энг кучли мамлакатларидан бўлиб қолаверадилар. Вақтнинг ўтиши билан, бу мамлакатларда, миллатчилик юзага келиб парчаланиб кетишлари ҳам мумкин. Лекин дунё цивилизациясининг катта бир қисми, бупарастлар бўлиб қолаерса керак, валлоҳу аълам.

Одам(ас) зурриётларининг ер юзида тарқалганига 7 минг йилга яқинлашди. Бу даврлар ичида не не цивилизациялар ўтмади. Ҳаммаси ҳам, ўзига хос, камчиликлар билан тарихда қолди.
Келажакда, Ислом дунёси ривожланишининг янада кучли динамикаси, дунёдаги сиёсий ва иқтисодий мувозанатни ўзгартирса керак. Бутпарастлар жамосида, катта сиёсий ва иқтисодий муаммолар туғилса керак. Шу сабабли, бу икки цивиллизация ўртасида, уруш ўчоғи пайдо бўлади. Муқаддас китобларда айтилганидек, яъни:
ўзбекчасига “ Дажжол фитнаси”,
лотинчада “Армегиддон”,
юнончада “Апакалипсис” деб аталмиш, охирги жаҳон уруши воқеаларига олиб келса керак.

Бунда Ислом цивиллизациясининг, албатта ғалаба қозониши ҳам айтилган. Шундан кейин, бу фоний дунёда, инсоният жамоаси учун, энг барокатли ва энг адолатли давр бошланади. Бу Ислом цивиллизациясининг, ер юзидаги сўнги кўринишидир. Одамзод авлодлари, ўз аждодларининг минг йиллар давомида орзу қилган энг адолатли жамиятини қуриб ундан баҳра оладилар. Тез ўтмай, бу адолатли замон ҳам тугайди. Инсоният, ўзининг бу фоний дунёдаги ҳаётига ўзи якун ясайди. Яъни, инсоният қайтадан жахолатга юз тутади. Бу дунёда инсонларнинг яшашлари учун зарурият тугайди. Исрофил (ас) суридан, битта одам қолмасдан, батомом ҳалок бўлади.

Жуманиёзов Нураддин. ЭРК. ДП аъзоси.
Мустақил мардикорлар ташкилоти(Касаба уюшма) рахбари.
Тошкент шаҳри.

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi