Баҳодир Ф. Мусаев: «Қонунсизлик – ҳаётимизнинг қонунидир…»

Баҳодир Ф. Мусаев: «Қонунсизлик – ҳаётимизнинг қонунидир…»
255 views
20 March 2013 - 12:22

“Бир инсоннинг (диктатор Каримовнинг–Н.Н) Конституцияга зид равишдда мутлақ ҳокимиятни эгаллаши каби бугун қонунсизлик – ҳаётимизнинг қонунидир ёхуд яна бир бир бор Ислом Ўзбекистони ва Ислом дини ҳақида»

BMusaev1Ислом Исломдир, шу бирга Ислом (Ислом Каримов) Ўзбекистони ҳам бордир….

Булардан биринчиси, дунё миқёсидаги бир диннинг исмидир. Иккинчиси эса, маълум шахс тарафидан йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида минтақамизда ва ундан ташқарида Ислом динини турличи тушуниш омилидан  ўз манфаатлари йўлида устача фойдаланиб келаётган сиёсий режимнинг исмидир…

Мен бу ҳақда У.Ҳақназаровнинг “Тошкент ва Вашингтон 2013 йилни ўзбекистонликлар учун жазирама йили қилишни режалаштираётганлари ҳақидаги мақоласини ўқигандан кейин мулоҳаза қилдим.

Бундай мудҳиш режалар бўлиши мумкинми? Мумкин ёки мумкин эмасми?. Масалан, мамлакатимизда ижтимоий портлашларни тасаввур қилиши мумкинми? Бугунги хабар тарақатиш урушида турли миш мишлар,  уйдирмалар, ривоятлар, ошкора ёлғон хабарлар соясида ўзбек жамиятининг аҳволи ҳақида бош қотиришга ҳожат йўқдир.

Бугун инсонлар фақатгина кундалик ташвишлар билан яшаётган ва ноаниқлик ўртада бўлган пайтда…

Бундай шароитда эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.  Тўғрисини айтсак, бундай ҳассос шароитда ва Ўзбекистоннинг маъносиз ҳаётида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу ҳақда нима учун, дея сўраш ҳам абасдир. Чунки бу аҳвол бу ерда яшаётган ҳар бир инсон учун ўз ўзидан тушунарлидир…

Бизнинг ҳаётимизнинг қонуни ҳеч шубҳасиз қонунсизликдир…

Ҳаётимизнинг ҳаёт қонуни ёлғон билан яширилаётган ошкора ва сирли зулм, юқори ва қуйи табақаларнинг масъулиятсизлиги,  порахўрликнинг бутун турларининг “гуллаб яшнаши”, айниқса имкони бўлганларнинг  талон тарож билан шуғулланишлари, бунга имкони бўлмаганларнинг эса ўғрилик қилишлари. Булардан ҳеч бири солиқ тўлаш ҳақида албатта ўйлаб ҳам кўрмайдилар…

“Бир инсоннинг (диктатор Каримовнинг) Конституцияга зид равишда мутлақ ҳокимиятни эгаллаши  ҳам бугунги ҳаётимизнинг қонунидир…”.

Диний эътиқодли кишиларнинг фаолиятини қатъий таъқиқлаш, уларни озодликдан маҳрум қилиш, турли азобларга гирифтор қилиш, жаллодларнинг тубанлиги ва раҳбарларнинг безбетлик билан Конституцияни бузишлари–буларнинг  барчаси бугунги Ўзбекистонда ҳаётимизнинг қонунларидир…

Шуниси муҳимки, бугунги ҳокимият ўзига танқидий кўз билан қарайдиганларни, яъни воқеалар ҳақида ўз фикрларига эга бўлганларни таъқиб қилмоқда. Бундай кишиларнинг ҳамманинг шартсиз итоат қиладиган, ҳеч нарсага муносабат билдирмайдиган, режимнинг буйруқларини бажарадиган, унинг ўйинини сўзсиз қабул қиладиган ҳолга келишига эришмоқчи бўлаётган зулм режими учун хавфли эканлиги ўз ўзидан тушунарлидир.

Жамиятнинг режим қулига айлантирилишининг қонуни ва қадрияти яна шу жамиятнинг қуллигидир. Бундай қулликда зоҳиран ҳамма эркин, ботинан эса ҳамма қулдир. Бундай шароитда ҳақоратланишдан ва инсоний шарафининг ерга урилишидан ҳеч ким қутула олмайди. Давлат маъмурлари шаънининг бундай пастга урилишини исботлаш учун алоҳида тушунтириш ва далилларга эҳтиёж йўқдир…

Вячеславом Охунов билан ўзаро суҳбатда машҳур давлат маъмурининг мана шундай қисмати ҳақида гаплашгандик.  Бу суҳбатни сўзма сўз ҳикоя қилмоқчиман. Мен замонамизнинг машҳур социологи  Пьером Бурдьенинг давлат маъмурларига берган таърифини эслатдим. Бу социолог давлат маъмури ёки давлат аппарати ходими—бу маъмурга айланган давлат аппаратининг ўзидир, деган эди. Чунки давлат аппарати бундай маъмурнинг тубанлиги ва сўзсиз итоати учун унга кўп нарсалар беради. Шу билан бирга  бу олим давлат аппарати бундай маъмурга масъулият юклашини ҳам таъкидлайди. Шунинг учун ҳам бундай давлат маъмури, виждонида ҳеч қандай қадриятга эга бўлмаган ҳолда, қўрқув билан эмас, виждонийлик билан ўзини бойитаётган ва манфаатларини рўёбга чиқараётган давлат аппаратига хизмат қилади…

Мен бу таърифни ўзимизнинг ҳаётга қиёслаб, биздаги ҳеч қандай масъулиятга эга бўлмаган давлат маъмурлари, тўғрироғи ўзи сотиб олган лавозимни оқлаш масъулиятигина бўлган давлат маъмури ҳақида гапирмоқчи бўлганимда В. Охунов мен эслаб қолган ушбу жумлаларни айтди:

-Биздаги давлат маъмурлари режимнинг болтлари, яъни режим тайинлайдиган аниқ вазифаларни бажарадиган зарурий қисмлари ҳисобланадилар. Бу маъмур ўзига топширилган вазифани бажаришнигина билади. Фақат В. Охуновнинг фикрича, бизда давлат дейиладиган механизмнинг  бу “болт” маъмурлар жойлашган негизлари бузилгандир, шунинг учун ҳам бу болтлар ҳеч нарсага ярамайдилар.Шунинг учун ҳам бизнинг ҳар биримиз ҳаракатсизликдан занглаб кетган давлат “машинамиз”, унинг ноқонуний фаолиятлари натижасида ўртага чиққан сиёсий манзаранинг ва ҳокимиятнинг аҳволига гувоҳ бўлмоқдамиз…

Шу муносабат билан менинг ёдимга “кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади”, деган машҳур қоида келади. Ҳақиқатан ҳам Сталин тоталитар режимининг бутун қаттоликларига қарамай, айтишимиз керакки, унинг тузумида кадрлар ўзларига топширилган вазифалар учун бошлари билан жавоб берар эдилар. Бу режимда ҳам топилмайдиганлар йўқ эди, аммо ҳамма, раҳбар кадрларни ҳам қўшиб айтганда бу машъум режимнинг “болтлари” ҳисобланар эдилар.

Истар истамас тарихда қолган ушбу режимни биздаги ҳозирги режим билан қиёслаганимизда,  Сталин режимида ноинсонийлик ҳукмрон бўлишига қарамай, давлатни олға етаклайдиган амалий мафкура ва бундан келиб чиқадиган маъмурлар масъулияти мавжуд бўлган.

Мен турли йилларда бир неча марта президент Каримовнинг ўз маъмурларига танбеҳ бериб (тўғрироғи  ҳақорат қилиб), уларнинг ишни масъулиятсизлик билан йўққа чиқарганини айтганини тамоша қилганман. Аммо ҳокимиятдаги масъулиятсизликни келтириб чиқарган “зотнинг” айнан диктатор Каримов эканлиги ҳеч кимга сир эмасдир. Бу эса бугунги кунда шахслар ва  жамиятнинг асосий хусусиятидир.   

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, масъулиятсизликнинг жамиятни осон бошқариш учун, яъни “тепадигалар” ва “қуйидагилар”нинг ҳеч нарсага жавоб бермасликларини истайдиганлар учун керакли эканлигини кўрамиз: бундай шароит қўлга тушмасдан ва жазо олмасдан ўғирлаш ва талон тарож қилиш учун энг маъқул йўлдир…

Мана шу аҳволдан келиб чиқиб, мен ўзининг гуруҳи ЎХҲнинг мақсади билан ҳамоҳанг эканлигини айтаётган сиёсатшуноснинг (У. Ҳақназаровнинг) фикрларига қўшилмоқчиман…

Далилларининг ишонарли эканлигидан узоқда бўлсам ҳам, шахсан менга У. Ҳақназаровнинг уринишлари маъқул кўринади:

Бир томондан, ўзбек жамиятининг мавжуд аҳволини тушунишга уриниш.

Иккинчи томондан эса, бу ёмон аҳволдан чиқиш йўлларини излаш…

Бу маънода унинг Отатуркнинг “ухлаётган халқ ўлади ёки қул сифатида уйғонади”, деган сўзларини такрорлаши жуда ўринлидир. Чунки у қайғуга тўла бир ҳақиқатни тушунишимизга ёрдам беради: бизнинг халқимиз ғафлат уйқусида ётибди, ҳукуматимиз эса халқимиз уйғонмаслиги, зулмга чидаши, демакки жамият онгининг, яъни фуқаролар ва миллий онгнинг шаклланмаслиги учун қўлидан келган барча ишларни қилмоқда ва қилаверади

Лекин фақат назариядагина турк халқлари ҳамма нарсага чидайдилар. Ҳақиқатда эса ҳаётда нима бўлмоқда?

Диктатор қариб қартайиб қолмоқда, ундан ёки у кетгандан кейинги вазиятдан нимани кутиш мумкин?

Миллионларча инсонларнинг аҳволи фожеавий шаклда ёмонлашмоқда, ижтимоий вазият аста секинлик билан таранглашиб бормоқда, ки бундай ҳол ижтмоий тафаккур қоидаларига кўра ўз тараққиёт поғонларига эгадир ва ҳеч шубҳасиз жамият ва ҳокимият ўртасида очиқ низоларга олиб келади.

Сиёсий зулм ва “юқорининг” террори билан янада авж олаётган бу фожеавий аҳвол жамиятнинг ўзини ҳимоя қилиши учун қулай шароит ҳам ҳисобланади. Бу эса ҳокимият эгаларида қўрқувни майдонга келтиради. Ҳақиқатан ҳам ҳозир ҳокимиятнинг турли поғоналари эгалари мудофаасиз қолганлар. Чунки уларнинг тақдири бир кишининг (диктатор Каримовнинг) қўлидадир. Бу диктаторнинг ўзи эса ҳеч кимга ишонмайди, ўзининг, оиласининг, яқинларининг тақдиридан қўрқади. Бу қўрқув у ҳокимиятда қилган жиноятларини, 2005 йил Андижон қатлиомини ва бошқа кирдикорларини эслаган сайин диктаторни батарроқ титратади..

Ислом дини Ислом динидир. Менинг кузатишимча,  кун сайин янада кўпроқ инсонлар масжидларга қатнамоқдалар, улар эътиқоддан нажот изламоқдалар. Ажабо бу камбағилликнинг ишоратами ёки инсонлардаги адолат истагининг, тўғри йўлдан юришнинг оддий шаклда ўртага чиқишими?

Мен бу саволларга жавоб топа олмайман. Фақат Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун умид ва қайғули кунларнинг яқинлашиб келаётганини сезиб турибман…

Менинг шунингдек, Оқсарой ва Оқуйнинг 2013 йилни “жазирама” йилига айлантиришмоқчи эканликлари масаласида тараддудларим ҳам бор.

Фақат ЎХҲ ҳақида яхши ёки ёмон нарсалар ёзилишига қарамай, мен учун бу аниқ бир бир нарсани билдиради:

Ушбу ҳаракат  ва унинг раҳбари табора жиддий сиёсий кучга айланиб бормоқдалар. Бунинг устига Муҳаммад Солиҳ Ислом факторини тўғри баҳолай олган ва шу туфайли узоқни кўра оладиган мухолиф сиёсатчи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ижтимоий сиёсий тараққиётнинг ҳозирги Туркия моделини танлаган ва бу моделни бизнинг маҳаллий моддий ва маънавий шартларимизга мослаштиришга уринаётган Муҳаммад Солиҳнинг  бу уринишларини Ислом (Каримов) Ўзбекистонидаги ахборот уруши иштирокчилари бу мухолифат лидерини ва ЎХҲни қоралаш учун далил қилиб кўрсатишлари мумкин.

Назарий жиҳатдан мамлакатимизда ҳар онда кутилмаган (режалаштирилмаган) ва фожеавий натижалар берадиган ижтимоий портлашларнинг ўртага чиқишини кутишимиз мумкин. Бу натижалар учун мухолифатни масъул қилиб кўрсатишлари ҳам мумкин. Миллий онг мавжуд бўлмаган ва тикланмаётган, давлат ва жамиятни тараққиётга еткалайдиган ҳақиқий миллий мафкураси мавжуд бўлмаган мамлакат ҳақида яна нима ҳам дейиш мумкин…

Аммо ҳар нарса ўз ўрнида бўлиши керак. Ҳаёт давом этмоқда ва биз албатта жамиятимиз тўс тўполонларни четлаб ўтишини, унинг мудҳиш манзараларини эмас, инсонийликнинг ўртага чиқишига ишонишни умид қиламиз… 

Баҳодир Ф. Мусаев
18-19.03.2013 
Тошкент шаҳри. Тузель -2

Рус тилидан Намоз Нормўмин таржимаси.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi