Ҳуқуқбон халқаро конференцияга бормайдиганга ўхшайди

Ҳуқуқбон халқаро конференцияга бормайдиганга ўхшайди
157 views
22 March 2013 - 13:54

22 март куни Қарши шаҳрида мен учун кутилмаган “оламшумул” воқеа содир бўлди. Яьни Қашқадарё вилоят ИИБ менинг хорижга чиқишим учун лозим бўлган “муҳим ҳужжат”, уларнинг суҳбатларидан  ўтиш учун ташриф буюрдим. Анча яхши суҳбатлашдик, кечаги хабаримда маьсул шахснинг фамилиялари Санжар Умаров эмас, Санжар Эргашев экан. Бунинг  учун узр сўрайман.

Суҳбатдан ўтганлигим учун маьлумотнома ҳам беришди. Эринмай виза олиш учун Қашқадарё вилотя ИИБ нинг ОВИР бўлимига ҳужжатларимни топширдим. Тўловлари ҳам бор экан, уни ҳам амалга оширдим. Бошлиққа учрашишимни маслахт берди ОВИР ходимларидан бири. Бошлиқ икккинчи қаватда экан, гаплашиб бўлиб, ҳужжатларимни топширдим.

“Хонадан чиқиб туринг, телефон қилмоқчиман”. – деб қолди бошлиқ.

“Майли, майли.”- дедиму коридорга чиқдим. Ахир биз итоаткорлармиз-да. Аммо бошлиқнинг гапи менга эшитилиб турди. Бошлиқ ким биландир гаплашди.

“Ҳамма ҳужжатлари тўғри тайёрланган экан, анаву айтган қизчаларингиз келди”. – дерди ўз уйидилар телефонга жавоб бераётган бошлиқ. Овоз эшитилмай қолганидан сўнг, мен тағин хона эшигини тақиллатдим.

“Кирсам бўладими?”- рухсат сўрадим.

“Ҳа, мумкин”.- жавоб берди у.

Ҳужжатларимни устига “Қонуний ҳал этилсин” дея ёзиб берди бошлиқ.  ОВИР бошлиғи хонасидан чиқиб ҳужжатларни топширгани кетарканман, сўнг саволимни бердим.

“Қачон тайёр бўлади?”.

“15 кун ичида хабар оласиз”. – деди қатъий оҳангда бошлиқ.

“Бу нима деганингиз? Мен ҳали элчихонага боришим керак, паспортдаги  муаммоларнинг ҳам ташвиши етади менга”. – дейман норози охангда.

“Бизда шунақа тартиб”. – суҳбатга сўнг нуқтани қўйди бошлиқ.

Қашқадарё вилоят ИИБ да мен билан гаплашган ходимлардан бири эса бошқача ваьдани берган эди. Менинг тахминимча,  бу конференцияга  бормаслигим учун  астойдил ҳаракат қилишаяпти. Буни эса халқаро ташкилотлар сир-сира тушунмайди. Менга барибир  чиқиш визасини беришлари даргумон!!!

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси
22 март 2013 йил

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi