Гулноранинг чигал ва қоронғу хаёт йўли

Гулноранинг чигал ва қоронғу хаёт йўли
40 views
23 March 2013 - 9:43

images (45)Бугун чат орқали Максим Бейлис билан мулоқот қилдим. Гулнора Каримова хақида гап кетди. Унинг, оммага мўлжалланган таржимаи холининг кўп жойлари бизни ажаблантирди. Қарама қаршилик жуда кўп.

«1988 йилда у Тошкент шахридаги ўсмирлар математика академиясини битирди» дейди Викиликс. Бироқ, бунақа академиянинг ўзи бўлмаган Тошкентда. Хар холда, биз сўраб суриштирган танишларимиз ва дўстларимиз бунақа ўқув юрти хақида эшитишмаган ва билишмайди хам. Бу ўрта мактабми ёки ПТУ (Касб хунар ўқув юрти)ми? Аттестати оддийми ёки бошқачароқ, масалан, Ўрта махсус маълумот хақидаги диплом кабими? Бу хужжат нусхасини унинг блогида кўришни жуда хам истар эдик…

1994 йилда Гулнора «Тошкент давлат университетининг фалсафа-иқтосидиёт факултетининг халқаро иқтисодиёт бўлимини, бакалавр даражаси билан» тамомлайди. Лекин у даврда Олий ўқув юртларида бакалавр ва магистратура даражалари йўқ эди! Бу нарса сал кейинроқ, яъни 1990 йилларнинг охирида пайдо бўлди. Мен ўзим масалан, 1994 йилда ТошДУнинг тарих факултетини битирдим, лекин менинг дипломимда, менинг бакалавр ёки магистр бўлганим хақида ёзув йўқ. Гулноранинг дипломи фотонусхасини кўрсак яхши бўларди…

Тушунмадим, 1992 йилда у декрет таътилида бўлса (у ўғли Исломни туққан эди) ва яна Fashion Institute of Technology, State University of New York да ўқиётган бўса, қандай қилиб 1994 йилда ТошДУнинг факултетини битиради? У дам Нью Йоркка  ва дам Тошкентга сессиялар ва имтихонлар учун бўзчининг мокисидан қандай қатнади экан? Буларнинг барчасига Гулнора қувват, вақт ва маблағни қаердан олди экан?

Бу ёғини эшитинг: “1996 йилда Гулнора Каримова Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Иқтисодиёт Институтининг магистратурасини тамомлади» Буниси энди алжирашнинг ўзи! Иқтисодиёт Институти бу Олий ўқув юрти эмас, у ерда магистратура йўқ! Бу академик муассаса! У ерда фақат аспирантура ва докторантура бўлиши мумкин холос! Унга магистр дипломини ким берди экан – Фанлар академиясими ёки Олий ўқув юртлари вазирлигими? Диплом нусхасини кўрсак бўладими?

Хўп, у магистратурада ўқиётган бўлса, унда қандай қилиб 1995 йида Ташқи ишлар вазири маслахатчиси бўлиб олди? Бу амал, харбийлар нуқтаи назари билан – полковник унвонига тенг! Кечагина бакалавр бўлган одам мана шу мансабга лойиқми? Унгача вазир маслахатчиси Гога Хидоятов эди, лекин у фанлар доктори, профессор эди! 23 ёшли Гулнора министрга нима маслахат бериши мумкин?

2001 йилда Гулнора Каримова Тошкентдаги Жахон Иқтисоди ва дипломатияси университетида Сиёсий фанлар доктори унвонига эришди“. Яъни, магистратурадан сўнг атиги 5 йил ўтиб у фан доктори бўлиб хам улгурибдида? Бу мумкинми? Нахотки шундай дахо ўзбекистонликлар билан яшаяпти? У қанақа буюк илмий иш ёзди экан?

2000 йилда Гарвард университетида Санъат магистри унвонини олди»… Лекин бу пайтда у Тошкентда, вазирнинг маслахатчиси эдику? Қандай қилиб Гарвард университети дипломини олди экан? Америка сафарларини хам вазирлик тўлагандир?

Яна бир ишониш қийин бўлган холат: “2008 йил сентябрида Гулнора Каримова, Женевадаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларида Ўзбекистоннинг доимий вакили этиб тайинланди ва ўша ерда професор унвонини олди” Агар у Женевада ишлаган бўлса, бир вақтнинг ўзида қандай илиб Тошкентдаги университетда хам ишлади? Ахир профессов унвонини олиш осон эмас – бу ишнинг бир дунё талаблари бор ва 5 йиллик педагогик стаж хам керак. Бунинг устига, у аввал доцент хам бўлиши керак!

“2004 йилдан бошлаб Гулнора Каримованинг жамғармаси болалар ижодиёти Янги Авлод республика фестивалининг лойихасини хам амалга ошираяпти» Бу ерда хам  гап тўғри келмаяпти- ахир Гулнора «2003 йилнинг сентябридан, токи 2005 йилнинг апрелига қадар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчилигида маслахатчи бўлиб ишлаган» эмасмиди?  Қачон улгирди экан? Хам дипломат хам лойихалар бўйича ишлаш оғир келмадимикин унга?

Қисқаси, унинг хаёти тарихи чалкаш хамда зулмат билан қопланган. Хаёти воқеаларга бойга ўхшасада, аслида бўм бўш! Бунақа чўпчак билан Гулнора хеч қачон разведкага бора олмайди – чунки уни дархол фош қилишади!

Алишер Таксанов.