Хўрозқанддек дўстим….

Хўрозқанддек дўстим….
41 views
23 March 2013 - 11:16

xo`rozqand

Ойланиб кетай ўзим, бир ажойиб дўстим бор. Ёшлигида ҳам ширингина бола бўлганди дейишади, лекин унинг ёшлигини қайданам кўрибман дейсиз. Ширинлиги шунда эканки, нуқул хўроз қанд шимиркан. Бир ёшга ҳам етмаган бола кечалаб йиғлаб қолса онаси нима тутқазади, биласиз, лекин бу дўстимнинг оғзига хўрозча ҳалво солиб қўйишаркан-да, шунга бўлса керак, бола пақир ширингига бўлиб ўсган экан.

Мен у билан танишганимда кап катта одам эди – албатта жусссаси. Ақли, фаросатига қарасангиз ғирт тентак бола дейсиз. Мен сизга ишониб айтаяпман-да бу гапни, фақат унинг ўзига айтиб қўйманг тағин. Хапа бўп журмасин-да. Ишондим-а сизга. Хўпми?

Хуллас, ўша дўстим бир куни Тошкент аэропортида турган экан. Шу кунда танишдим, унинг башарасиниям шу куни кўрдим. Амириқоми, йўғ-ей,… Амрико бўлса керак…. Ишқилиб ўша ёқлардан бир меҳмон келаятиякан. Насрулло Лахебмиди исмиям? Ана қаранг, хотирам яхши экан. Хуллас, бечора дўстим уч кун самолетни жўлини пойлабди-да ўшанда.

“Ҳа, на мунча”, – дея сўрадидим.

“Ҳе, шундай”. – деб қўйди. Дўстим гўдаклиданоқ хўрозқандни яхши кўради. Шунга ўша Амироқоми, Амрикоми, шу ёқлардан ҳам хўрозча ҳалво келаётганакан, шунинг ҳаммасини ўзим оламан деб уч кун йўл жўл пойлабди. Сабринга қойил дейман ичимда. Ўзиям шу “хўрозқанд!” – деб қолсангиз, дўстим ўлгур -“Жо-о-он!” деб юборадиганлар хилидан. Қайси куниям айтиб қолди, отаси тушмагурдан бир шаппатиям жеганакан, хўрозқандини бошқа бировга олдириб қўйиб.

Бу дўстимни ким бировлар “хўроз” дейдиган ҳам экан. “Хўроз”  деганда йигитнинг марди-майдони тушунилмайдими?  Айниқса боғча болаларини бир бири билан уриштирмоқчи бўлишганда “хўрозми, товуқ” – деб қолишади. Биров макиён бўлгиси келмайди-ей лекин. Бир пайт қараб турибсиз, икки бола жиққамушт бўлиб уришади. Ана томошо, мана томошо!

Хуллас, шунақа мард йигитга “хўроз” дейилади деб ўйлагандим, кейин билсам бу дўстимнинг эски ошналари уни турма жаргони билан “петух” дейшаркан. Шуни давлат тили ўзбекча бўлганидан кейин “хўроз” дейдиган бўлишибди. Хўрозқандни эса шимигани шимиган. Лекин бу хўрозқанд дегани билан ҳамма пайт ҳам у хўрозча шаклида тайёрланмайдида, бошқа шакл шамоилдаги кўринишлариям бор.

Шундай қилиб, дўстимни ким хўрозқанд билан сийласа ўшанинг пинжига кириб кетадиган бўлиб қолган. Гоҳида денг ўзи ҳам хўроз бўлиб қичқириб қолади! Масалан мана бундай: “Ўъ-ўу-ўъў-ў-ў”, – дейдида, оннонг кейин қўшиб қўяди, – “ана террорист”! “Ўъ-ўу-ўъў-ў-ў, ана экстримист”! –  деб жуборади.

Бир окахонимиз бор Тошкантда, қанақадир бир жойнинг каттасиякан, ўни бўлса “ўртоқ бошлиқ” деб чақиришаркан. Шу окахонимиз дўстимни жуда хушлайди. Хўрозқанд дўстгинам шу “ўртоқ бошлиқнинг” тиззасида ўтиришни хуш кўраркан. Бирида ароқнинг кайфиданми, дўстим унинг тиззасида ўтириб сайраб қолибди-ю, “ўртоқ бошлиқ” кўрсаки нақд даканг хўрознинг ўзи экан-да бу.

“Ўъ-ўу-ўъў-ў-ў”, – деб қичқирарканда, ортидан “ҳу мухолифатингниям…” –  деб чапаничисига бўралатиб сўкиб ҳам юбораркан, яна бўлса “ана террорчи”, “ўъ-ўу-ўъў-ў-ў мана экстримист.” – дермиш. “Ўртоқ бошлиқ” дейдиганимиз қорнини силтаб, силтаб кулибди, чапак уриб кулибди, ёнбошигаям ағанаб кулибди. Дўстим ҳам оғзидан сўлакайини оқизиб, кўпик сачратиб кулибди.

Шундан кейин денг, улар ҳам дўстимни хўрозқанд бериб бир нима қилишган экан, ҳалиги нима дейди?  “Верёвками”, “вербовками” дейишаркан ўрисчада. Шундай қилишганакан. Буни менга ўша “верёвка” қиганларнинг ўзи айтди. Ишонмасангиз улардан сўранг!

Бу ўзи эна журтидаям тинч журмаган дейшади. Петухда, э, э…, йўқ, шу ўрисчани билмасам ҳам тилимга ўрисча сўз келадими-ей, “хўроз” демоқчи эдим!  Хўрозқанд дўстимнинг ўзиям хўроз бўлиб кетганов. Одамларниям кўп алдаб кетган экан, бу хўрозқанддек ширин бола. Масалан, кимдир биров бор, Ленинободмикан, Хўжандмикан, шу ердаям бировнинг,…., ҳаҳ, оти нимайди…, ҳа, оти эмас, тахаллусиякан Шамс эди. Шунинг ҳам 2500 долларини ўғирлаб ҳаммасига хўроз қанд олиб еб юборган. Яна бировнинг ГАЗ 31 мошинасиниям олиб, хўрозқанд бозорларига хўб қатнаган, миниб, миниб десангиз, кегин денг мошинниям хўрозқанга алмаштириб, уни еганакан деган гаплар журади.

Биров айтиб қолди, бу хўрозқанд дўстимни Тошкантдаги қайсиям бир каттакон юборган экан. Бир нималарга подпись қўйибди эмиш ва ўрисчада “подписант” экан. Подписант бўлган дўстим шу кунларда ҳам томоғини жиртиб қичқираяпти. Омо лекин унинг қичқирғонини фақат ўша каттакон бошлиқлар, “ўртоқ бошиқ”лар эшитаяпти экан.

Ҳозир бу дўстим хорижий бўп кетган. Гўлландми, Холландмикан, бир журтда яшайдиякан. У ерда тирик жигитларниям “хўрозқан” қилиб қозиққа ўтқазиб қўйишади дейишди. Дўстимни ҳам шундай қилиб қозиққа ўтқазишган бўса керакг-ов. Менку кўрмадимда, бул ўша жерни тартибиякан деб эшитдим. Шу ман-ман деган даканг хўрозларам макиён товуқ бўп қолайкан.

Хўрозқанд жейдиган макиён, э-эй…, хўроз дўстимни бир укачасиям бор. Жўжахўроз бўладима энди бул? Ўниям ўша Тошкатдаги “ўртоқ бошлиқ” жуборган, ҳозир ярим жўлдаякан, хўрозқандчи дўстимнинг олдига боралмай турибтиякан. Бу жўжахўроз ҳам шуйтиб қичрайкан: “Ўъ-ўу-ўъў-ў-ў”, – дийканда, кимни соқоли кўрса ҳуркайиб қолайкан. Бу жўжарозам, дўстим бўлган ҳалиги хўроз ҳам ўйлайди: “мен қичқирмасам тонг отмайди!”. Макиён товуқлар ҳам буйтиб ўйламаса керагов.

Хўрозқанд дўстимни ойтиб ўтдим. Уни кўрганда ширингана экан деб жеб жуборманглар. Тахир у. Қани, Тошкантдаги “ўртоқ бошлиқ” ташлаб жуборсин, кейин икковиниям қозиққа ўтқазиб хўрозқанддек қилиб олиб журсангиз бўлади лекигин. Ома, лекин жеб бўмайдиякан уларди. Бировга айтманг-да, ҳаромакан улар! Жеб бўмайди!

Хўрозқандчи дўстининг ҳақсарати оққа кўриувчи

Тўлқин Қораев
Швеция