Ғорда ўсган бола

Ғорда ўсган бола
28 views
23 March 2013 - 12:31

gorodami

Мақоламиз аввалида азиз ўқувчига айтаримиз шу: унинг сарлавҳаси сизни сира-сира ажаблантирмасин. Мақоламиз 1975 йилда Оқилжон Ҳусановнинг Ўзбекистон нашриётида чоп этилган “Тоғда ўсган бола” саргузашт романига ҳам боғлиқлиги йўқ. Шунчаки, биз шу сарлавҳани бироз ўзгартириб олганимиз эса плагиатлик ҳам эмас.  Асар қаҳрамони билан бизнинг қаҳрамонимиз саргузаштлари орасида ҳам бирор ўхшашлик йўқ, илло уларнинг ўзини жамиятда тутишида бироз монандлик бордай холос. Қани, энди мақоланинг асосий қисмига ўтайлик!

 Ҳаёт ажойибатларга бой бўлади дейишади. Бу инсонлар тафакуурида шундай бўлса керак аслида. Жониворлар, хоҳ у ёвойи бўлсин, хоҳ хонаки, уларнинг тафаккурида бунақа ажойиботларни кўриш, ҳис қилиш қобилияти бўлмайди.  Умуман ҳайвонларда тафаккур ҳиссининг ўзи ҳам йўқ-ку ахир!

Бизнинг қаҳрамон эса одам, минг ажабланарлик бўлсадатағин такрор айтаман: у одам!  Жуда бўлмаса одам жинсидан, лекин Оқилжон Ҳусаиновнинг қаҳрамонидан деярлик фарқ қилмайдиган даражада ёвойи!

“2002-чи йилда Миллий Университетдаги ўқишимни ташлаб кетгач Тошшаҳарда қолдим. Чорсу, Қўйлиқ бозорларида мардикорлик мактабини ўтагач, тасодифан самарқандлик уста билан танишиб, унга шогирд тушдим. Бир йил беминнат хизмат қилиб, бир кимсага сўзини бермаган, ҳунарида унча-мунчани олдига туширмайдиган уста Шерзоднинг фотиҳаси билан уста Шавкат аталдим”. – деб ёзибди ўзининг янги мақоласида бизнинг “қаҳрамон”.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига (ЎХҲ) интернет сайтлари орқалик тош отаётган,, ўзимиз билган ўша туҳматчи Шавкат Муҳаммадқуловни назарда тутмоқдамиз ва “у ғорда тарбия топган бўлса керак” деган шубҳамизни илгариги мақолаларимиздан бирида (http://uzxalqharakati.com/archives/17174) келтириб ўтганимиз ҳам бор эди.

Уста Шерзод ўз шогирдига қандай насиҳатлар қилгани ва нималарни ўргатгани бизга қоронғу. Лекин “устанинг айтганини қил, қилганини қилма” дейдилар. Бизнинг қаҳрамон “ғорда ўсган бола” эди ва уни устаси анча тарбият қилибди ва бугунги ҳолатгача келтирган. Баракалла! Гап уқмаса ҳам, ҳар қалай гапиришни, кейин ёзишни ҳам билибдику. Уста Шерзод шогирдига ҳеч қачон ёлғон гапирмаслигини ҳам тайинлаган экан, лекин негадир  у ҳануз ёлғондан бошқасини билмайди. Майли, бу унинг виждонига ҳавола!

Шавкат Муҳаммадқуловнинг устози аслида усто Шерзод эмас, балки Ризо Обиддир? Балки бу “ғорда ўсган бола” икки устозни кўрган бўлса ҳам эҳтимол. Биридан бўҳтон қилиш, ёлғончилигу, ғийбатчиликни ўрганибди, яна биридан эса қурилишларда иш қилишга ярайдиган ҳунар ундирибди. Яхши бузоқ икки онани эмади дейдилар. Қаҳрамонимиз ҳам яхши бузоқ экан. Тағин қайдам?

Усто Шавкатнинг ҳатти ҳаракатларида бошқаларга нисбатан ҳурмат аломати умуман кузатилинмайди. У ўз ёзишмаларида ЎХҲ вакилларини  бемалол Абутчик, Салайчик ва алламбалолар деб ҳақоратлаб ташлайверади, ҳамда уялмай, ошкора сенсирайди. Камина эса ҳозиргача Тўлқин Қора бўлган бўлсам, энди шунчаки Қора бўлибман.

“Эҳ, Қора, мен кимсага сўзини бермаган уста Шерзоднинг шогирди уста Шавкатман. Авваллари мақола ёзганингда мендан сўраб ёзганмидинг? Ўнтача мақола ёздинглар тўдалашиб, мен эътироз қилганим ёки Намоз Ўрта Йўл сингари ,,илтимос, анави мақолани олиб ташланг,, деганим йўқ. О, айтганча Намоз жаноблари, мен МХХ агенти бўлсам нега доим менга бизга қўшилинг, биз ҳақимизда ҳам ёзиб туринг, скайпда дарс беряпман, толибимизга айланинг деб даъват қилиб келгансиз? Ёки атай сафингизга МХХчиларни жойлаштирмоқчимидингиз?” – деб ирод этибди ғорда ўсган уста Шавкат.

Ҳар неки, бу сурбетликга нима деб жавоб қилсак бўларкин энди? Масалан, “Уста Шавкат, мен Қора бўлсам қоралигимдан фахрланаман, ҳар ҳолда сенга ўхшаб зангори (голубой) эмасманку” – десак қандай бўларкин? Ахир “имзолилар” рўйхатида унинг номи келаяптику. Йўқ! Керак эмас, бола пақир билан тенглашиб нима обрў топардик. Яхшиси, бунақа жавоб қила қолайлик:

Шавкатбек, биз сизга ўхшаб қандайдир ғорда яшайдиган ёвойи қор одамидан тарбия олмаганмиз ва сиз билан тенглаша олмаймиз. Бунинг учун минг бора узр келтираман! Сиз айтаётган Намоз жаноблари келгусида сизни сафимизга томон тортқиламайди. Чунки сизнинг “имзоли” эканлигингиз Намоз жанобларининг тушига ҳам кирмагандику ахир. Бу яқинда аниқ бўлган ҳолатку. Шундай эмасми?

Уста Шавкат ўз номини оқлаб қолишга ҳарчанд уринмасин, унчалик ўхшамаяпти ҳам. ЎХҲ сайтида Усмон Ҳақназаровнинг мақоласи келтирилганлигини ва қандай қилиб Муҳаммад Солиҳнинг қўлида бўлган ҳужжат (Олим Каримовнинг 2002 йилда Муҳаммад Солиҳга юборган хати) Усмон Ҳақназаровга тушиб қолганлигини савол қилиб қўйибди.

Шавкатбек, бу ҳужжатни Усмон Ҳақназаров кўрган бўлса яқиндагина, сиз билан бирга бир вақтда кўрди. Ундан олдин эмас! Усмон Ҳақназаров мақоласидаги ильюстрациялар ЎХҲ томонидан қўшилган. Масалан суратлар, яна бир сафдошингизнинг паспорт копияси, ҳамда Олим Каримов мактуби. Сизга бу ўзингизни оқлаб олиш учун лозим бўлган ҳужжат бўла олмайди. Кейин камина бировни шантаж қиладиганлар хилидан эмасман. Сизнинг ялинишингизнинг ҳам менга кераги йўқ. Бу хаёлингизга келаётган шахсин тафаккурингиз маҳсули, яъни сизнинг фантазиянгиз холос!

“Ғорда ўсган бола” уста Шавкат фақат ЎХҲ чиларни ёмон кўргани боисидан уларнигина сенсираб ёзадими деб гумон қилганимиз ҳам бор. Бироқ мутлоқ бундоқ  эмас экан. У ўзини кимдан юксак кўрса ўшани сенсираркан. Аёлми у, эркакми, қариями – умуман фарқи йўқ. Мақола тубида у Хуршида Жўрабоева исмлик аёл билан ўтказган мулоқотини ҳам қўйиб юборган:

http://www.youtube.com/watch?v=YEnIGMwrZP4&feature=player_embedded.

Шавкат Муҳаммадқуловнинг бу аёл билан ўтказган суҳбатини тинглар экансиз, бу интервью эмас, балки мелиса тергови деган таасурот қолади одамда. Уста Шерзоднинг шогирди бунда уни обдон сўроқ қилиб ЎХҲ га ва унинг раисига қарши арзигулик бирор компромат олишга хўб интилган. Энг даҳшатлик томони шундаки, Хуршида бу суҳбатнинг ёзиб олинаётганлигини ҳам билмаган. Бу эса жиноят!

Суҳбатдан иқтибос келтирамиз:

“Солиҳ ўша куни, сен айтингку, йигирма минутдан кейин Муҳаммад Солиҳ телефон қилар экан деб, ўша пайтда нима деди сенга?”. – савол беради уста Шавкат.

“Ўзингизни эҳтиёт қилинг деди.” – жавоб беради Хуршида Жўрабоева.

“А-ҳа”, – деганча каловланиб қолади Шавкат Муҳаммад.

“Бошқа ҳеч нарса дегани йўқ!” – давом этади аёл.

Диққатга сазовор яна бир “диалог”ни келтириш мумкин. : “Сиз ҳозир ўйлаяпсиз яна.., қаранг Шавкат, сизни душманларингиз фақат НДУ эмас, фақат ЎХҲмас. Сиз ўзингиз яхши биласиз кимлар душманингизлигини! Сизни олдингизда “ҳи-ҳи” қилиб гапириб турган одамлар орқангиздан бошқача гап айтганлигини ҳам яхши биласиз”,– таъкидлайди Хуршида Жўрабоева.

“Сен эсенбешникларни (МХХ назарда тутилган – Т.Қ.) айтаяпсанми? Эсенбешниклар мана бу историяга вообше аралашгани йўқ. Ўша Солиҳнинг иши бўлиб турибди”. – дейди Шавкат Муҳаммадқулов.

“Хўрозсираган товуқ гўнг сочар, ўз кетини ўзи очар” деган ўзбек мақоли бор: Бу “диалог”да  ўз кетини охиригачга очибди бу Бешавкат.  “Бу историяга СНБ аралашмаганини” қаердан билақолдинг, хумпар”, демайдими мантиқ сохиби одам? Узи “СНБ”нинг қулоги бўлганидан кейин билади-да !

Агар Усмон Ҳақназаровнинг иддаосини ёлғон бўлса, унда нега бу “трансвист хўроз” эсенбешникларининг химоясига отланиб  колди? Одатда диктаторлик режимларининг мухолифлари, айниқса бошқа мамлакатлардан бошпана сўраб турган фуқаролари ўз ватанининг махсус хизматларининг ёнини олгани кузатилмайди. Аммо Шавкат Муҳаммадқулов уларни очиқ ёқлайди!

Арзигулик компроматини тополмаган уста Шавкат ”уҳ” тортиб юборгани ҳам яққол эшитилиб турибди. Қизиқ, ЎХҲ раиси нима дейиши керак эди? “Ўзингизни эҳтиёт қилинг” – дея маслаҳат беришдан ўзга яна нима чораси бўлиши мумкин ахир?!

Шу ўринда яна бир гап: уста Шавкат “ғорда ўсган бола” бўлганлиги учун ҳам Хуршида Жўрабоева билан ўтказган суҳбатини Интернетнинг youtube.com порталига ҳам юклаб юборибди. Расман қочқинлик мақомини сўраб турган Х.Жўрабоеванинг қаерда эканлигига ҳам унинг сўзларидан ойдинлик киритиб қўйган. Ҳеч бир инсон бошқа биров билан суҳбат қилиб, унинг ўзига билдирмай бу суҳбатни ёзиб олиши, уни оммага ошкор қилиши ҳар қайси давлат қонунларида таъқиқланган! “Ғорда ўсган бола” буни билмаслиги мумкин албатта, аммо маълум бир қонуний тартибни билмаслик кишини жавобгарликдан халос этмайди. Қонунларнинг мана шу жиҳати ҳам бор!

Шавкат Муҳаммадқулов аввал Қозоғистонда, ҳозир эса Украинада қочоқлик мақомини излаб юрганлиги унинг ўзи ёзган бир неча мақолаларида келтирилганди. Демак, унинг ўзи ҳам БМТ нинг Қочқинлар ишлари бўйича комиссарлигида бошпана изловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Гарчи, аслида бунга эҳтиёжи бўлмасада. Нега энди бошқа бир бошпана изловчини фош қилиб, унинг овозини интернет порталигача қўйди экан? Бунинг учун Хуршида Жўрабоевага Украина судига, ёки маҳаллий миграция полициясига ва албатта БМТ нинг Украинадаги қочқинлар ишлари комиссарлигига мурожаат қилишини маслаҳат берамиз.

Албатта каминанинг мана бу мақоласини ўқигандан сўнг уста Шерзоднинг ноқобил шогирди youtube.com порталидаги “интервьюни” олиб ташлаши ҳам мумкин. Лекин бу “интервьюни” ЎХҲ аллақачон кўчириб олди ва зарурат туғилса, кераклик жойларга юбора олади. Шунингдек, бу “интервьюни” худди ўша youtube.com порталига ўзимиз ҳам юклаб қўя оламиз. Фақат гап жабрланувчи Хуршида Жўрабоеванинг қонун органларига мурожаат қилишига қолаяпти. Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимизки, қочқинликда нима азоблар билан яшаб юрган аёл учун йирик бир жарима миқдорини ундириб олиш моддий ёрдам ҳам бўла оларди.

Тўлқин Қораев
Швеция