Озодликнинг оғир юки

Озодликнинг оғир юки
139 views
24 March 2013 - 10:22

Озодлик – елкадан қуллик юки олиб ташланганидан сўнг унинг ўрнига юкланадиган яна ҳам оғирроқ бир юкдир. Бу юкнинг номи – Масъулиятдир. Бу юкнинг номи – Иймон, Виждон, Ақл, Инсоф, Тарбиядир. Озодликни ўзининг чиркин ҳисларининг озодлиги деб биладиган, ҳурликни ҳуриш деб биладиган қул зеҳниятли зотларнинг бу Озодлик юкини кўтариши қийиндир.

Бугунги кунда томирларида ана шундай қуллик ирсияти оққан кўплаб мавжудотлар учун “виртуал дунё”- яъний, интернет бошқаларга ўз сасини эшиттиришнинг ягона усулига айланди. Фикр ва мулоҳазаларини эмас, айнан товушларини эшиттириш манбаига айланди. Зеро, бу жонзотларнинг оғизларидан чиқаётган нарсаларни фикр дейиш имконсиз, уларни кўпрок ириллаш, хириллаш, увиллаш, вовуллаш деб аташ мумкин. Ичларида на маънавий, на диний, на маданий бир мезони ва тарбияси бўлган бу зотлар ўз бошларига тушган виртуал дунёдаги чексиз озодликдан қутуриб, атрофга ўзларининг ичидаги бутун кир ва бадбуйликни тарқатмоқдалар.

“Оғиз ичбуруғиси” хасталигига мубтало бўлган бу махлуқлар лабларининг орасидан тинимисиз чиқаётган бадбўйликларни тўхтатишга ўзларида на бир диний, на маданий ва на бир маънавий мезон, тўғон топа олмаяптилар. Уларниинг лаблари орасидан чиқаётган чиқиндилар ўзларининг бўйинларига тақилган қуллик бўйинтириқларига оғир тошлар сингари тизилмоқда ва ўз соҳибларини тобора тубанга, тубсиз ўпқонга тортиб кетмоқда.

Агар одам “ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулаллоҳ” деган бир калима билан мусулмон бўлса, нега яна бир бошқа калима билан ва ҳатто “ла илаха…”, яъний, илоҳ йўқ”(астағфруллоҳ!) деган ярим калима билан кофир бўлмаслиги мумкин? Аллоҳ инсонга сўзларни бежиз бермаган, Аллоҳ инсон оғзини ҳам унинг пастдаги бошқа органларидан фарқли қилиб яратган, яъний, Аллоҳ ўз ҳилқати вужудида бир органнинг ишини бошқа бир орган бажаришини кўзда тутмагандир. Бугун биз эса, интернет орқали кўплаб зотларнинг ўзларидаги бу органларнинг ўринларини қориштириб юборганлигига, ўзларидаги оғиз билан бошка жойнинг фарқларини билолмай қолаётганлигини кўрмоқдамиз. Оғизларидан боди кириб, шоди чиқаётган бу одамлар инсон табиатининг нақадар тубан бўлиши мумкинлигини ўлчайдиган бир қурулмалар сингари озод инсонларга бу тубанликка тушмасликлари учун бир огоҳлантириш хизматини ўтамоқдалар.

Мақсуд Бекжон

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi