Ўзбекистон: Мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ президент Каримовнинг инфаркт бўлганлигини таъкидлайди

Ўзбекистон: Мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ президент Каримовнинг инфаркт бўлганлигини таъкидлайди
48 views
25 March 2013 - 8:14

Ўтган пайшанба кунида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг веб саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримовнинг 21 март, кечки пайтда инфаркт, яъни оғир юрак хуружига дучор бўлгани ҳақида хабар тарқатди.   Кейинроқ бу хабарга раддия берилди: РИА Новости нинг аноним манбаси маълум қилганига кўра, “Ўзбекистон президентининг соғлиги ҳар доимгидек аъло даражада ва унда бирор хасталик аломатлари кузатилмаган”.

karisalikh

Жума куни, кечқурун мухолифатдаги ЎХҲ нинг Туркияда яшайдиган раиси Муҳаммад Солиҳ   BBC телерадиокомпаниясининг ўзбек хизматига интервью бераркан, ўзининг   ҳукумат ичидаги ишончли манбаларидан олган маълумотига таяниб Ўзбекистон диктаторининг оғир бетоб эканлигини қатъий таъкидлади. Мазкур интервьюдан иқтибос келтирамиз:

«Би-би-си: – Агар Ўзбекистоннинг ёпиқ бир полиция мамлакатини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳаттоки ҳукуматдаги одамлар ҳам президентнинг саломатлиги ҳақида аниқ бир маълумотга эга бўла олмасликларини тахмин этиш мумкинми? Сизга бу масалада маълумот берган манба қанчалик даражада ишонлик деб ўйлайсиз?

– Шунчалик даражада ишончликки, мазкур хабар бизга худди ўша махфий хизматдаги гуруҳларнинг ўзидан келаяпти.

– Бу манбалар илгари ҳам сизни кейинчалик ўз тасдиғини топган маълумотлар билан таъминлаганмиди?

– Биз кўп маълумотлар олганмиз ва улардан ҳар хил ҳолатларда ўзимизнинг  мақолаларимизни нашр этишда фойдаланиб келганмиз. Шундай одамлар ҳам борки, айни мана шу ҳукуматни ва улар доирасидагиларни хушлашмайди. Табиийки, улар ўзлари эга бўлган маълумотларни биз билан бўлишишади.

– 19 март, Наврўз байрами тантаналарида Ўзбекистон халқи Каримовни кўрди, у жуда тетик эди. Ҳаттоки рақсга ҳам тушди.

– Худди шундай. Бироқ инфаркт – бу шундай касалликки, соппа соғ одамни ҳам бир неча дақиқада оёқдан йиқитади. Одатда Каримовнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотлар очиқланмайди.

– Каримовнинг касаллиги ҳақидаги дастлабки маълумотлар 2003 йилда пайдо бўлганди, ўшанда бу миш мишлар узоқ вақт муҳокама қилинганди. Лекин улар ўз тасдиғини топмади. Бундай янгиликлардан сал эҳтиёт бўлиш лозим эмасмикин?

– Албатта шундай, эҳтиёт бўлмоқ даркор. Шахсан мен ўзим бунақа хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндошаман.  Бу каби маълумотларни биз тез тез олиб турамиз ва уларни янгиликларимизда бермаймиз, ва улар, табиийки, тасдиқланмаган ҳам. Бироқ, бугунги хабар эса ниҳоятда ишончлик манбадан келаяпти, ва шу сабадан ҳам биз уни нашр қилдик. Иккинчидан, ўйлашимча шу кунларгача тарқатилган маълумотлар Каримовнинг розилиги билан айни шу, унга  яқин доиралар томонидан уюштирилган хабарлар эди.  Ҳар қалай булар бироз сабр қилиб туринглар, норозиликларни тўхтатинглар, яқинда ўзим кетаман деб Каримовнинг ўзи тарқатган дизинформациялари эди.  Бироқ бу хабаримиз эса – жуда жиддий. Шу сабабга кўра ҳам биз бу янгиликни тарқатдик.

BBC  дастурида овози янграган, муҳожиротда яшаётган политолог Тошпўлат Йўлдошевнинг айтишича, кўп ҳолларда бу каби хабарлар Ўзбекистонда президентлик ва парламент сайловлари олдидан тарқатиларди.  «Бошқа тарафдан олиб қарайдиган бўлсак, бу маълумотлар атайлаб, президент хасталанганиб қолганида у, ёки бу гуруҳлар ўзини қандай тутишини аниқлаб олиш учун айтайлаб тарқатилаётган бўлиши ҳам мумкин».

«Фарғона»нинг маълумотларига кўра, , Ўзбекистон президенти бир даста турли сурункалик хасталикларга эга, бироқ унинг саломатлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Масалан, унинг қайси клиникаларда ўз саломатлиги текширтириши ва профилактик даволарни олиши, кейин қайси хорижий докторларнинг хизматидан фойдаланиши маълум эмас. Ҳаттоки Ислом Каримов қаерда, қайси жойда ўз таътилини ўтказиши ҳам ошкор қилинмайди. Том маънода айтганда ўзбек лидерининг шахсий ҳаётидаги мана шу махфий қирралар, унинг шахси атрофида ишониб ҳам бўлмайдиган миш-мишларнинг тарқалишига асос бўлаяпди.

Ўтган асрнинг 90 йиллари ўртасидан бери муҳожиротда яшаётган Муҳаммад Солих, Ислом Каримовнинг яккаю ягона мухолифидир. У 1991 йилда ўтказилган  альтернатив президентлик сайловида иқтидордаги президентга мухолиф номзод сифатида иштирок этиб 12 фоиздан ортиқ овозларни қозонганди. Кейинчалик президентга қарши бир махфий уюшмани тайёрлашда айбланганди ва сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилган.

«Фарғона» халқаро ахборот агентлиги

http://www.fergananews.com/news/20395