Ўқувчилармиз ижодидан

Ўқувчилармиз ижодидан
59 views
25 March 2013 - 8:25

Қуллар қилиб балои нафс,
Дунёларга бериб ҳавас,
Виждонимни этиб шикаст,
Иймонимдан адаштирма.

Хушомадлар тутиб тилга,
Хақ сўзингни ютиб дилга
Ҳолим қолиб ҚАРО КУНГА
Раҳматингдан адаштирма.

Дардлар ила бергил сабр,
Нафсул уйга тутай жабр,
Роҳат жойи бўлсин қабр
Каломингдан адаштирма.

БАЙТУЛЛОХНИ айлай тавоф,
Насиб этгин ҚОДИР ОЛЛОҲ,
Махшар тонги СУБХАНОЛЛОҲ,
РАСУЛИНГДАН адаштирма.

Юз-у кўзим босиб КАБА,
Кўз еш ила қилай тавба,
Қониб ичай ЗАМЗАМ ОБА,
Такбирингдан адаштирма.

Иймонимни канот айла,
Савоб хакни зиёд айла,
Бардавомул СИРОТ айла,
Жаннатингдан адаштирма.

Али