Ислом Карим соғми?

Ислом Карим соғми?
231 views
26 March 2013 - 17:42

Президентга нима бўлди? Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) томонидан 19 март кунида президент Каримовнинг юрак инфарктига йўлиққанлиги ҳақдаги хабари саҳифада энг кўп ўқилган хабарлар жумласига кирмоқда. Ислом Каримовнинг ростдан ҳам бу қадар оғир хасталанганлиги билан қизақаётган ҳамватанлармиз ЎХҲ муассислар мажлиси аъзоларига ҳам шахсан мурожаат қилиб унинг тасдиғини олишга уринишаяпти.

Нега Ўзбекистон юртбошисининг хаслаганлиги масаласи бунчалар муҳим бўлиб қолди? Наҳотки ўзбек халқи ўз диктаторини шунчалар севади ва унинг тақдири билан қизиқмоқда? Аслида эса йўқ! Айниқса Ўзбекистон аҳолисни йигирма йилдан бери қачон диктатордан қутилиш қизиқтириб келмоқда. Ислом Каримовнинг инфаркт олганлиги хабари қанчалар реал, ёки нореал эканлигидан қатъий назар – у ўзбекистонликларни қизиқтириб қўйди.

Ўзбекистонда прокси серверларига блок қўйилганлиги бу гапларда жон борлигини кўрсатмоқда. Халқ ҳукмдорининг оғир хаста эканлигини, ёинки дунёдан ўтганлигини билмаслиги керакдай! Шунчаки, ҳукуматдаги янгиланишларга, сиёсий ҳокимиятни кимга бериш каби “сарой ичи масалаларига” аниқлик киритиб олинмагунигача.

Ислом Каримов инфаркт олган, олмаган бўлишидан қатъий назар, куни келиб бир кун у дунёга рихлат қилиши аниқ ва ундан Ўзбекистонда фақат қора доғ қолишини унинг яқинлари ҳам англаб етганлари қачонлар эди.

Собиқ  Совет Иттифоқи даврида Республика раҳбарлигига тайинланган Ислом Каримов раҳнамолиги остида Ўзбекистон халқи ёмғирдан қутилиб дўлга тутилди  Совет ўтмиши давридаги Сталин қатағони йилларини ёдга оламиз, даҳшатга тушамиз. Лекин Ислом Каримов қатағони Сталин қатағонидан қаттолроқ бўлгандир, аммо кам бўлмади.

Бу икки диктаторни бир бирига солиштириб кўриш учун биргина мисолни келтириш кифоя. Гулнора ва Лола Каримовалар қандай ҳаёт кечиришмоқда ва улар нималарга эришганларига эътибор қаратинг. Улар порахўрлик билан, давлат мулкини талон-тарож қилиш билан, мамлакат ичкарисида одамларни ҳам талаш билан фақат ва фақат бойлик ортириш илинжида юришибди. Улар ҳар қанча ўмаришсада, лекин кўзлари тўймаяпти.

Диктатор Иосиф Сталиннинг ўғли Яков Джугашвиллини эсланг

(http://ru.wikipedia.org/wiki/Джугашвили,_Яков_Иосифович). Улуғ Ватан уруши йиларида Сталиннинг ўғли 1941 йилнинг 24 июнидан фронда эди. У ўғлига брон тўғирлаб бериб урушдан олиб қолмаган. Совет Армиясининг  16-чи, 19-чи ва 20-чи армиялари 1941 йилнинг июль ойида қуршовда қолиб 16 июлда душманга асир тушишди, жумладан, асир тушганлар орасида Сталиннинг ўғли ҳам бор эди. Уни Гитлер 1943 йилда Сталинградда асир тушган фельд маршал Паулесга алмаштирмоқчи бўлганида Сталин “мен генерални солдатга алмаштирмайман” деб жавоб бергани таърихга кирган. Яков Джугашвилли 1943 йилнинг 14 апрель кунида немисларнинг Заксенхаузен концлагерида жон берган.

Қизиқ, бизнинг  Ислом Абдуғаниевич ҳам айни шу каби йўл тутган бўлармиди, агарда шу каби бир вазиятга тушиб қолса? Албатта йўқ! Унда на халқга ва на Ватанга меҳр-муҳаббат, ва на масъулият йўқ!

Масалан, яқиндагина Венулуелла президенти Ҳуго Чавеснинг вафот этгани эълон қилинганди. Бу раҳбар Венусуелла халқининг муҳаббатига сазовор бўлганлиги унинг вафотидан кейинги кунларда аниқ-равшан кўриниб турди. Ҳуго Чавус ўлими муносабати билан мамлакатда етти  кунлик мотам эълон қилинган бўлса, Эрон ва Белорусия ҳукуматлари ҳам ўз мамлакатларида уч кунлик мотам эълон қилишганди.

Албатта биз Ислом Каримовнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз ва табиийки, юртбоши тирикми, ёки йўқлигига ҳам аниқ жавобимиз йўқ. Лекин юртбоши дорилбақога рихлат қилганда мамлакатда мотам эълон қилинсада, аммо ўзбеклар қалбида мотам бўлмаслиги ҳам аниқ. Кейин бизнинг ҳукмдор учун дунёнинг қайси мамлакати ғам чекар экан? Ҳар ҳолда Ислом Каримов дунёдан ўтганида Исроил ғам тортиши аниқ, қолганлар ҳақида бир нима дейиш қийин.

Ҳар неки, биз истардикки Ўзбекистонда ҳокимият талашиб урушлар келтириб чиқаришларига йўл берилмаслиги керак. Ўзбек халқи ҳам кимнингдир Ўзбекистон президенти бўлиши учун қўлига қурол кўтариб жанга чиқишига ишониш қийин. Ўзбек мухолифатида эса қуролнинг ўзи йўқ. Демак, ўзбек мухолифатидан Ўзбекистон аҳлининг кўнгли хотиржам бўлгани маъқул!

28 март кунида  Тошкентда Ўзбекистон Сенати Олий Мажлисида  Ислом Каримовнинг кўриниш бериш, ёки бермаслиги унинг соғлом, ёки хаста эканлигининг нишонаси бўлади. Балки Сенат мажлиси бошқа кунга кўчирилиши ҳам мумкиндир. Бунақада ҳақиатдан ҳам Ислом Каримов юрак хуружига учраганлигига шубҳа қолмайди. Бордию унгача бирор теннис кортида ракетка билан пайдо бўлиб қолсачи? Бундай ҳам бўлиши мумкин.  Лекин барибир Ўзбекистонда прокси серверларга кириш йўлларининг беркитиб қўйилгани кўпчиликда юртбошининг оғир хаста эканлигига ишонч пайдо қилмоқда.

Тўлқин Қораев
Швеция

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi