Бир мусулмоннинг ва жамоатининг фидокорлиги

Бир мусулмоннинг ва жамоатининг фидокорлиги
46 views
29 March 2013 - 5:54

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Яқинда вафот этган шайх Абдурраҳмон ас-Сумейт Африкада инсонларни 30 йилга яқин Исломга даъват қилди ва 10 миллионга яқин кишининг Исломга киришига сабаб бўлди. У докторлик касбини даъват ва хайру ҳасонат ишига алмаштирди.

images (1)

У асос солган “аль-Аун аль-Мубашир” жамоати  5500 масжид қурди, 7 млн. дона Қуръони Карим тарқатди, 22 тилда 9 млн. дона китоб нашр ва таржима қилди, 12000 яқин қудуқ қазиди, 50000 яқин етимни уй -жой ва озиқ -овқат билан таъминлади, буларнинг баъзилари ўз мамлакатларида врач, инженер, ҳуқуқшунос, сиёсатчи бўлиб етишдилар. Болалар боғчасидан университетларга қадар 850 та таълим муассаcалалари қурди. Улардан 500 мингга яқин талабалар фойдаланмоқдалар. 150 мингга яқин ўқувчини ва 3000 талабани стипендия билан таъминлади. Мактаб, етимлар ва болалар уйлари, аёллар таълим маркази, Исломга янги мурожаат қилганлар марказлари каби110 Исломий марказ қурди. 150 га яқин кўз касалликлари шифохоналари қурди. 2000 ўқитувчини иш билан таъминлади, 10 радиоканали қурди, 500 000 тонна озиқ -овқат, дори -дармон, кийим -кечак ва оёқ кийимлари тарқатди. Аллоҳ рози бўлсин!

 “Файсбок”дан олинди