Талабалардан мактуб

Талабалардан мактуб
52 views
31 March 2013 - 12:44

Ассалому алайкум ЎХҲ нинг ҳурматли раҳбарлари!

doloy-300x153

Охирги вақтда бўлаётган воқеалар ва Ўзбекистондан олинаётган хабарлар бизни шокка тушириб қўйди. Аммо ақлимиз янада теранлашди, ҳаракатимизни шахдам қилди. Ҳозирги кунда сафимиз кенгайиб, бизга ишонадиганлар кўпайиб бормоқда. Авваллари Каримов диктатурасини ҳимоя қиладиганлар ҳақиқатлардан хабар топиб, биз тарафга ўтмоқдалар. Бунда ЎХҲ нинг ҳиссаси катта, сизларнинг сайтда эълон қилинаётган мақола ва даъватларингиз дунёқарашимизни кенгайтириб, аввалги қобиғимиздан чиқишга ундайди. ЎХҲ фақат сизларнинг эмас, бошқанинг эмас, ҳаммамизнинг умумий ҳаракати эканлигини ҳис қилмоқдамиз. Яқинда бўлажак ўзгаришларни барчамизнинг кўнглимиз сезиб, юракларимиз бошқача урмоқда. Бизларнинг кўзимизни очганингиз учун катта раҳмат. Ҳамиша бардаммиз, сизлар билан биргамиз.

 Ҳурмат билан

 Ўзбекистонлик талабалар

31.03.2013