10 000 ҳамюртимиз “КАРИМОВ, КЕТ!” демоқда!

10 000 ҳамюртимиз “КАРИМОВ, КЕТ!” демоқда!
145 views
31 March 2013 - 13:49

Афтидан “Ўзбек баҳори” ҳам фуқароларимизнинг “Файсбок” орқали бирлашиши ва шу йўл билан Каримов диктатурасини ағдариши орқали амалга ошадиганга ўхшайди. Бундай дейишимизга сабаб ЎХҲ фаоллари “Файсбок” ижтимоий интернет тамоғида ташкил қилган “КАРИМОВ КЕТ”  http://www.facebook.com/groups/karimovket/ гуруҳининг аъзолари қисқа муддатда 10000 (ўн минг) кишига яқинлашиб қолганидир.

164447_547895615244634_1903951538_n Албатта, ҳолва деган билан оғиз чучимайди. ЎХҲ нинг бутун тарғибот ва ташкилий ишлари Каримов диктатурасининг кирдикорларини фош қилиш ва бу диктатурага барҳам бериш учун халқимизни ижтимоий ва сиёсий сафарбарликка жалб қилишдан иборатдир. Бу йўлда аниқ мақсад билан тузилган ушбу гуруҳимиз аъзолари сонининг тез суръатлар билан ошиб борётгани бир томондан ҳамюртларимизнинг сиёсий фаоллигининг ошаётганига, иккинчи томондан эса ЎХҲнинг халқимиз ичида тобора машҳурлашиб бораётганига далилдир.

Шу муносабат билан хамюртларимизнинг диққат эътиборини қуйидагиларга қаратмоқчи эдик:

1.ЎХҲ Каримов диктатурасининг қуллик ва зулм сиёсатига барҳам бериб, Ўзбекистонда Эркинлик ва Адолатга асосланган янги жамият қуришни истайди (http://www.uzxalqharakati.com/archives/12935)

2. Халқимиз ўзининг миллий ва эътиқодий қадриятларимиздан келиб чиқиб, Инсон ҳуқуқлари  умумжаҳон баённомасига кўра, Ўзбекистон Конституцияга амал қилиб ва дунё халқларининг, айниқса ҳозирги вақтда ўз диктаторларини тахтдан ағдараётган мусулмон халқларнинг тажрибасидан фойдаланиб, Каримов диктатурасига қарши тинч намойишлар ўтказишга ҳақлидир.

3. Бундай намойишларга тайёр туриш ва қулай шароит ўртага чиққанда уни тартибли равишда ва тинчлик шиори билан ўтказиш учун ҳаракатимиз раҳбарияти томонидан ҳозирланган ушбу дастур (uzxalqharakati.com) билан барча ҳамюртларимизнинг танишиб чиқиши мақсадга мувофиқдир.

 

ЎХҲ Ташкилий Бўлими

 31 март 2013 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi