Кимларгадир Диктатор, бошқаларга эса меҳрибон “Ота”…

Кимларгадир Диктатор, бошқаларга эса меҳрибон “Ота”…
42 views
02 April 2013 - 8:46

Мен кейинги вақтларда сиёсатга қизиқа бошладим. Ва шу нарсага ҳайронман: Нега  диктатор Каримов ҳукумати бошчилигидаги МХХ ва ўзини мухолифатчиман, дейдиган тайинсиз кимсалар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва унинг раҳбари Муҳаммад Солиҳга қарши? Аммо бу “сохта” мухолифатчиларга эса Каримов диктатор эмас, ўз оталаридек муомала қилади? Яқинда Усмон Ҳақназаровнинг мухолифат сафидаги МХХ “имзолилари” эълон қилинганда бу рўйхатга нисбатан шубҳам бор эди, энди бу шубҳа менда йўқолди…

otni_qamchilash_kk Масалан, ўзини мухолиф дейдиган Пўлат Охунов деган кимса яқинда Ўзбекистонга бориб келибди. Қизиғи шундаки, уни Ўзбекистон паспорти бўлмаса ҳам ватанимизга киритишибди. Тўғри онаси касал экан, инсонгарчилик қилишди, дейишади. Ундай бўлса, нега Муҳаммад Солиҳнинг  15 йилдир гуноҳсиз ҳолда Каримов зиндонида азоб чекаётган ва ҳозирда соғлиги ёмонлашган укаси Муҳаммад Бекжонга инсонгарчилик қилинмайди? Пўлат Охуновнинг 90 ёшидаги хаста онаси инсону, Муҳаммад Солиҳнинг 60 ёшидаги укаси инсон эмасми?

Худди шундай, ўзини мухолиф нашриёт дейдиган “Замондош” сайти раҳбари Ризо Обиднинг укахонлари Анвар Каримов, Улуғбек Бакиров, Шавкат Муҳаммадлар бемалол Ўзбекистон, Қирғизистон ва Украинада ўйнаб кулиб юришибди, у томонларга муаммосиз бориб келишмоқда? Аммо ЎХҲ нинг тамсилчиси Фуад Шокирий 2011 йилда Россияда отиб келтилди? Нега? Ризо Обиднинг укахонлари инсону Муҳаммад Солиҳнинг сафдошлари инсон эмасми?

Ўзининг режимдан зулм кўрганини иддоа қиладиган журналист Исмат Хушев ҳам бир ойча Ўзбекистонда мазза қилиб дам олиб келди. Аммо у кишининг сайти ҳам нимагадир мухолиф сайт, деб аталади?

Менга ўхшаган оддий  “гастарбайдер”ларнинг  Россиядан Ўзбекистонга бориб келишлари муаммо экан, бу шаввозлар қандай қилиб эмин эркин хорижий давлатдан Ўзбекистонга кейин яна келган жойларига сафар қилмоқдалар? Мен шуни яхши тушунмаяпман?

Мен бу сохта мухолифатчиларнинг Ўзбекистонга бориб келишлари, касал яқинлари билан учрашишларига, ватанимизга сафар қилишларига қарши эмасман. Фақат улар мухолифат сафларини бўшатиб қўйишларини истайман. Ахир, адолат шунда эмасми? Каримов диктатурасига кимдир қарши бўлгани каби, кимдир унинг ёнини олиши ҳам мумкин. Бу ҳар кимнинг ўзича танлови. Аммо ҳақиқатда диктатор Каримов тарафдори бўла туриб, мен мухолифатчиман дейдиганларнинг мунофиқлигида ҳам шубҳам қолмади. Сизлар нима дейсизлар, дўстлар…

 Иброҳим Қўлдош ўғли

Россияда ишлаётган оддий фуқаро

02.04.2013