Мониторинг ўтказишдан ҳукуматнинг мақсади нима?

Мониторинг ўтказишдан ҳукуматнинг мақсади нима?
157 views
04 April 2013 - 13:05

4 аперль куни Қарши шаҳар “Маҳаллот” маҳалласида кўзланган мақсади номаълум бўлган мониторинг ўтказилди. Бу мониторинг тадбирини ўтказишга мактаб ўқитувчилари жалб қилинган ва улар сўровномаларни олиб уйма-уй юришибди. Одамлар албатта мониторингдан кўзланган мақсад нима эканлиги ҳақида саволлар беришмоқда, лекин ўқитувчилар юқоридан шундай буйруқ берилганлигини айта олишаяпти холос. Яъни, улар нима қилаётганликларини ўзлари ҳам билишмаяпти.

Сўровномадаги саволлар қўйидагича:

1.Оилада нечта эркак бор?
2.Бир рўзғорда неча киши ишлайди?
3.Спорт билан шуғулланидиган фарзандларингиз борми?
4.Россияга кетганлар борми?
5.Кореяга кетганлар-чи?
6.Кредит олишга имконингиз борми?
7.Ер майдонингиз қанча?
8.Томорқангиз борми?

Мана шундай саволлар ортида нималар беркиниб ётибди экан? Эртага халқ учун зарар ўтмаслигига, ёки унинг фойдаси учун бирор амал қилинаётганлигига кафолат борми? Ҳар ҳолда бугунги давр ўзбеклари ўз ҳукуматлари уларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини яхшилаш мақсадида бирор сайъ-ҳаракат қилмаслигига амин бўлишган.

Агар мониторинг хақиқат йўлда қилинаётган бўлганида эди ва бундан эл манфаати учун ижобий бир мақсад кўзланилаяпти деб умид қилиш мумкин бўларди, қачонки сўровномада, масалан, қуйидагича саволлар қўйилган бўлса:

1.Оилада ишсизлар сони нечта?
2.Рўзғорингизда ҳамма нарса етарлими?
3.Топган маошингиз ёки олаётган нафақангиз рўзғорингизни тебратишга етаяптими?
4.Бир ойда неча кг гўшт олиб ейишга қурбингиз етади?
5.Касал бўлсангиз, даволанишга имконингиз борми?
6.Бир ойда коммунал тўловлар учун қанча миқдорда тўлаяпсиз?
7.Сиздан йўқ газ учун тўлов талаб қилишадими?
8.Сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингизни прокуратура ҳимоя қилиб берганми?
9 Судларда одиллик бор ёки йўқилиги ҳақида нима дея оласиз?
10.Фарзандларингизга витаминга бой мева–чевалар олиб едиришга қурбиннгиз етаяптими?

Ҳамда бундан ташқари юзлаб саволларни келтириб, аҳолининг моддий, керак бўлса, маънавий аҳволини ҳам ўрганиш лозим бўларди. Бироқ сўровномада қўйилган саволлардан келиб чиқиб, тахминий хулоса ясайдиган бўлсак, ҳукумат ўзбеклар ўз-ўзини боқишга қодирми, ёки йўқ деган савол атрофида бош қотирмоқда. Шунда ҳам ижобий баҳо учун асос излашаяпти. Яъни, оилада неча одам Россия, ёки Кореяда ишлаётганлигини аниқлаш – бу оилага келаётган тахминий даромаднинг миқдорини аниқлаш учун. Ким билсин, балки янги турдаги солиқлар жорий этилар, балки нархлар оширилар, лекин эл бирор яхшилик умид қилишга асос йўқ!

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi