Ўзбекистондаги сиёсий вазият ҳақида ЎХҲ лидери М.Солиҳ билан қисқача суҳбат

Ўзбекистондаги сиёсий вазият ҳақида ЎХҲ лидери М.Солиҳ билан қисқача суҳбат
338 views
09 April 2013 - 11:34

ЎХҲ: Ислом Каримовнинг юрак хуружидан кейинги аҳвол ҳақида қисқа маълумот берсангиз.

М. СОЛИҲ: Икки кун олдин, 7 апрель куни, Миллий Хавфсизлик Хизмати муовини генерал Ҳаёт Шарафхўжаев ишдан олинган. Бу генерал МХХ Ички  Хавфсизлик Бўлимини бошқариб келган. Шунинг учун ҳам унинг қўлида МХХ юқори офицерлари, юқори мансабдаги амалдорлар, ҳатто Бош Вазир, Президентнинг қизлари ва ҳатто Ислом Каримовнинг ўзига қарши ҳужжатлар (компромат) бўлган.

Бу генералнинг ишдан олиниши Америкапараст Рустам Азимов кланининг Каримовдан кейинги ҳокимият учун курашда ҳозирги босқичдаги мавқеини кучайтирганини билдиради. Шуниндек, бу Ўзбекистонга таъсир ўтказиш ҳаракатидаги Американинг Россиядан кўра мавқеи кучайганига ҳам ишоратдир.

Эшитишимизга қараганда, АҚШнинг Ўзбекистоннинг кейинги раҳбари Азимов бўлиши масаласига Каримовнинг ўзи ҳам рози бўлганга ўхшайди. Чунки Каримов Халқаро Валюта Фонди (IMF) ёрдамига  ва Афғонистондан НАТО қўшинларини чиқариш босқичида АҚШнинг ёрдамига муҳтождир.

Генерал Ҳаёт Шарафхўжаев кланлар орасидаги энг кучли таъсирга эга бўлган шахслардан эди. У Шавкат Мирзиёевнинг гуруҳига яқин бўлиб кўрингани билан, келажакда олий раҳбар бўлиш умидида ўзининг мустақил ўйинини олиб борган.

Биз аввал ҳам тахмин қилганимиздек, диктатор Каримовдан кейинги тахт учун кураш диктаторнинг ўлимини кутмасдан бошланиб кетган.

 ЎХҲ Ахборот Бўлими

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi