Клан нима дегани?

Клан нима дегани?
223 views
10 April 2013 - 11:49

(Ўқувчи саволига жавоб)

Савол: Ассалому алайкум ҳурматли ЎХҲ сайти таҳририяти, клан сўзини тушунтириб берсангиз, айнан нимага айтилади?

Жавоб: Бу сўз инглиз тилидаги “Clan” сўзидан олинган ва инлизча маъноси: A clan is a group of people united by kinship and descent, яъни Клан —қариндош уруғчилик ва қабилачилик (ёки келиб чиқиш) асосида бирлашган инсонлар гуруҳидир.

Шу билан бирга “Клан” сўзи бошқа маъноларда ҳам ишлатилади. Масалан, бу сўзнинг рус тилидаги изоҳида “Клан — мафиозная группировка, связанная тесными отношениями наподобие семейных”, яъни Клан оилавий алоқаларга ўхшаш муносабатлар билан ўзаро боғланган мафия гуруҳидир”, дейитлган. (ru.wikipedia.org)
Бу маънода Америкадаги “Ку-клукс-клан”, яъни оқ танлиларнинг устунлигини ўзига ғоя қилиб олган жиноий гуруҳ машҳурдир.

Энди ЎХҲ са йтидаги мақолаларда таъкидлаганётган Ўзбекистондаги Каримов диктатураси ва унда фаолият олиб бораётган “кланлар” масаласига келайлик. Бу ерда аввал айтиладиган нарса бир файласуфнинг “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда, давлат қароқчилар тўдасига айланади”, деган сўзларини эслашимиз керак.

Яъни, бугун Ўзбекистон давлатининг энг юқори даражали раҳбариятини айнан қароқчилар тўдаси, дейиш мумкин. Аммо бу қароқчилар тўдалари ҳам ўзаро жипслашган эмас, аксинча турли гуруҳларга, асосан маҳаллийчилик, тахт ва бойлик талашиш мақсадига турли гуруҳларга, яъни кланларга бўлиниб кетганлар. Булар орасида тошкентликлар, самарқандликлар ва водийликлар кланлари энг машҳурларидир. Бу ҳақда ЎХҲ оммавий ахборот воситалари Каримов диктатурасини фош этиш мақсадида чоп қилган мақолаларда маълумотлар берган.

ЎХҲ Ахборот Бўлими
10.04.2013

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi