Сайтимизга шарҳ ёзаётган ҳамкорларимизга

Сайтимизга шарҳ ёзаётган ҳамкорларимизга
74 views
10 April 2013 - 13:41

ЎХҲ сайтининг сўнгги вақтда Ўзбекистонда ва хорижда ҳамюртларимиз орасида машҳур бўлиб бораётгани бир ҳақиқатдир. Ватанимиздан келаётган хабарларга кўра ҳамюртларимиз турли прокси сайтлари ёрдамида ЎХҲ сайтига (http://uzxalqharakati.com) ва файсбокдаги facebook.com/groups/uzxalqharakati/ ва facebook.com/groups/karimovket, шунингдек odnoklassniki.ru/uzxalqharakati.com сайтларимизга бевосита кирмоқдалар.

Ушбунинг далили сифатида ўқувчиларимизнинг сайтларимизда ёритилаётган мақола ва хабарларга ёзаётган шарҳ ва изоҳлари сони ҳам сезиларли даражада ортиб бормоқда. Ўқувчиларимизнинг бу фаолиятини биз Каримов диктатурасига қарши ЎХҲ билан ҳамкорлик сифатида ҳам баҳолаймиз ва бундан жуда хурсандмиз. Афсуски баъзи ўқувчилар ўз шарҳларида инсон шахсини ерга урадиган “ит, ҳайвон, эшак, даъюс ва ҳк” сўкиш ва ҳақоратларни ишлатмоқдалар. Ҳақга даъват қилишда яхшилик ва ҳикмат асос эканлиги, шунингдек ўзимизни ва ўқувчиларимизни ҳурмат қилган ҳолда, курашда золимларнинг (бу золимлар инсонийликдан узоқ эканлигини ва ўз қамоқхоналарида гуноҳсиз кишиларни ваҳшийларча қийнаётганини биз биламиз ва бу золимларнинг эртами кечми адолат ҳузурида жавоб беришига ишонамиз) савиясига тушмаслик учун ҳам бундай сўкиш ва ҳақоратларни шарҳлардан олиб ташлашга қарор қилганмиз.

Ҳурматли ўқувчиларимиз бизни тўғри тушунадилар, деган умиддамиз

ЎХҲ сайти таҳририяти
10.04.2013