Давлат яхлитлиги ва жипслиги учун ягона марказий бошқарув тизимини шакллантириш бўйича қонунчилик лойиҳаси

Давлат яхлитлиги ва жипслиги учун ягона марказий бошқарув тизимини шакллантириш бўйича қонунчилик лойиҳаси
127 views
11 April 2013 - 11:52

ХХ аср бошларида коммунистлар доҳийси В.И.Ленин Совет Иттифоқининг давлат яхлитлигини сақлашда ҳуқуқий тузумдан усталик билан фойдаланиб, халқларни бирлаштиришда “Ер тўғрисида Декрет” (“Декрет о Земле”) чиқариб, ер ишчи, деҳқонларга деб режалар ва мажбуриятлар орқали давлат яхлитлигини энг қуйи бўғингача ўз назорати остида ушлаб турган. Режани бажармаганлар коммунстлар сафидан чиқазилган, ишдан ҳайдалган. Айниқса раҳбарларни кўпроқ қамашлар , катта режавий-зулм орқали бошқарганлар. Етмишдан ортиқ миллат ушбу режани бажариш учун бор куч-қуввати ва имкониятларини сарфлаган. Марказдан берилган ушбу режавий мажбуриятлар барча аҳоли жипслигини сақлаб турган. Муболағасиз айтсак, давлат юқори иқтисодий натижаларга эришишига сабаб – зулм остида кичик гуруҳ (ҳозирда жойлардаги очофат бойлар) манфаати учун кўпчилик фуқаролар қурбон қилинган эди. Фуқаро сиёсий тизим- давлат учун яшамайди, балки бу тизимлар инсонга хизмат қилиши, инсон учун яшаши керак. Фақат шундай сиёсий тизимгина қонуний, легитим деб тан олинади, фақат шундай давлатгина чинакам мустаҳкамдир.

Конституцияда ер – умумхалқ мулки дейилган. Шундай бўлса-да ер солиғи “Ер кодекси”га асосан маҳаллий ҳокимият бюджетларига, даромад солиғи (тумандаги “юлғич”лардан қолгани) эса республика солиқ тушумларига тўланади. Солиқларни зўрға тўлаётган аҳолига нисбатан мажбурий текин-ишлаш – шанбаликлар сони кўпайтирилиб, ҳамда қулларча муносабатда пахта теримига жалб қилишдек коммунистларча айнаган услуб маҳаллий ҳокимиятларда ҳалигача сақланиб қолмоқда. Мамлакатда ер солиғи 12 вилоят кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши бюджетига тўланади. Президент – давлатнинг ягона раҳбари бўла туриб, ер тасарруфи 13 та маҳаллий ҳокимиятлар ваколатига тақдим этилган. Давлат ичида гўё 13 та давлатчалар жойлашгандек. Давлатнинг бир бутунлиги, мамлакат хавфсизлиги ва барқарорлиги учун Президент билан халқ жипслиги йўлида лойиҳа; ер солиғини ягона республика давлат тушумларига, даромад солиғини эса маҳаллий ҳокимият тушумларига ўтказишни қонунлаштириш зарур. Ана шунда ер усти, ер ости тўла-тўкис марказдан қатъий тартибга солинган, яхлит давлат тизими назорати остида бўлишига иқтисодий ва сиёсий барқарорлик учун бошқарув тизгинига Президент жавобгар экан, ерга дахлдор бўлган барча маълумотлар марказга ҳаққоний тўла-тўкис етказилишига эришилади. Лойихага асосан ҳокимлар маҳаллий бюджетни яхшилаш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, янги технологиялар учун банк кредитларига ёрдам бериш, иш ўринларини кўпайтириш орқали уларда маҳаллий даромадни ошириш имконияти туфайли манфаатдорлик туйғуси кучаяди (ўшанда хам виждони бўлса).

Афсуслар булсинки, амалдаги ер солиғи маҳаллий бюджет тушумига, даромад солиғининг тумандаги “юлғич” рахбарлардан қолгани эса республика солиқ тушуми эканлиги туманлардаги сохтагарчиликларга сабаб бўлиб, иқтисодий, ижтимоий маълумотлар республикага тўлиқ етмай, гоҳо салбий ҳолатлар яширилиб ижобий қилиб кўрсатилмоқда.

Булардан кўпайиб бораётган савдо дўконлари, иссиқхоналар, ишлаб чиқариш корхоналари, цехларнинг давлат солиқ рўйхатидан ўтмай, рўйхатдан ўтганлари эса даромадлар яширилиб, маҳаллий ташкилотдагиларга пора сифатида берилаётгани, айрим туман хокимларининг ўғри ва қароқчилардан деярли фарқи қолмаётгани, уларнинг сони нақадар ортиб бораётгани мамлакатни парокандалик ва таназзулга олиб келиши мумкин.

Ҳужжатсиз ишлаётганлар, ишсизлар сонини яшириш миллионлаб бўлса-да, газ, электр, сув тўловларида сохталаштириш, ёлғонлар тўқиш оддий фуқароларнинг ҳаёти оғирлашганини сохталаштириб, ижобий қилиб кўрсатмоқдалар.

Миллиардлаб АҚШ доллари солиқ тушумларига тушмай, маҳаллий ҳокимият вакиллари чўнтагида қолиб кетмоқда. Давлат қонунларига зид фаолият кўрсатаётганлар маҳаллий ҳокимиятлар томонидан яширилиб, ҳатто юқори ижроия ҳокимият раҳбарлари ҳам уларга ҳамтовоқдирлар. Вазирликдаги “айрим”лар, прокуратура, ИИВ, суд орқали ҳақгўй, ватанпарвар кишиларга салбий таъсир кўрсатмоқдалар. Ушбу ҳолат мамлакат иқтисодини оғирлаштириб, аҳолининг мафкуравий иммунитетини пасайтирмоқда. Чет элларга хайрихоҳлар кучайтирилмоқда. Ўз кучига ишониш, меҳнат қилиш, ер солиқларини тўғридан-тўғри давлат ғазнасига ёлғонларсиз тўлаш Президентга ҳурмат ва Ватанга садоқат туйғусини янада мустаҳкамлайди. Шу тарзда ерларни талон-тарож қилинишини олдини олган бўламиз. Ушбу лойиҳани қонунлаштирсак Давлат бюджетига қўшимча 18-20 триллион сўм маблағ тушумини олсак давлат равнақи ва мустаҳкамланишига замин яратган бўламиз. Инсонларнинг миллати, дини, ирқидан қатъи назар, ҳуқуқий ва ижтимоий тенглигини баҳолашнинг ягона мезони вазифасини фақат адолатли қонун бажариши керак.

Ўзбекистон Парламенти фаолияти сустлигига сабаблар:

  • Сиёсий партияларда оддий аъзоларни партия рахбарларини сайлашда иштироки йўқ, аслида партия бош ижроия рахбари Раисини, хамда уни назорат-тафтиш қилиш Хакамини – бир нечта номзодлардан бирини сайлашда тўғридан-тўғри барча аъзоларни иштирокигина партиянинг заиф ва мўртлигини йўқотади.
  • Давлат эгаси бўлмиш Халқнинг Парламент фаолиятидан бохабар бўлишида жамоатчилик ва оммавий ахборотлар учун суний тўсқинликлар борлиги ахволни чигаллаштирмоқда.
  • Сайлов қонунчилигининг пухта ишланмаганлиги жойлардаги рахбарлар таъсири остида қолгани қатор сохтагарчиликларга сабаб бўлмоқда.

Азамат Худойқулов
Тошкент