Энг яхши йўл бу – Ўзбекистондан қочиш (Гулнора билан гримсиз суҳбат)

Энг яхши йўл бу – Ўзбекистондан қочиш (Гулнора билан гримсиз суҳбат)
258 views
12 April 2013 - 15:08

runawayСавол: Гулнора Диктатор қизи, отангизнинг диктаторлиги масаласида нима дея оласиз?

Жавоб: Бу аслида тўғри гап. Аммо Ислом Каримов менинг отам, кейин ноқонуний бўлса ҳам Ўзбекистон президенти. Ота, ноқонуний президент, диктатор… Кўрдингизми менинг учун отамнинг диктаторлиги учинчи ўринда туради. Шу туфайли бу менга унчалик аҳамиятли ҳисобланмайди…

Савол: Бир пайтлар отангиз бир самолет олтинни Америкага жўнатаётганда, Россияда қўлга тушганди. Бу олтинларнинг нима қилмоқчи эдингиз?

Жавоб: У пайтлар мен эрим ва болаларим билан Америкада яшардик. Отам билан ҳар эҳтимолга қарши бу олтинларни менинг номимга Америкадага банкларга қўйишга келишгандик. Аммо афсуски, режамиз амалга ошмай қолди. Кейин мен эрим билан ажрашиб, Ўзбекистонга қайтиб келдим. Ҳеч қиси йўқ, барибир ҳар йили Ўзбекистонда қазиб олинадиган 100 тонна олтиннинг ҳаммаси бизга тегишли…

Савол: Швейцариядаги 1 миллард долларни қаердан олгансиз?

Жавоб: Буни отамнинг розилиги билан намуна сифатида ўзимизнинг банкларидан Швейцария банкига ўтказиб қўйганман. Айтдим-ку, Ўзбекистоннинг ҳамма олтини, доллари, пуллари бизга, яъни оиламизга тегишли деб. Бу бир миллиард доллар Европада, Америкада, умуман дунёда номим тилга олинганда худди бўйнимдаги олтин зийнатларим каби менинг номимни безаб туриши керак. Қаранг қандай тантаънали ва чиройли эшитилади: “Гулнора Диктатор қизининг Швейцарияда бир миллиард доллари бор!” …

Савол: Аммо бу халқ бойлигини ўғирлаш ҳисобланмайдими?

Жавоб: Эҳтимол ҳисобланар, аммо ўзбеклар жуда сабр-бардошли, ювош халқ. Бунга ҳам чидаб кетаверадилар, деган умиддаман…

Савол: Қайсидир европолик инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига Ўзбекистон қамоқхонларида маҳбусларни даҳшатли қийнаш, қайноқ сувда қайнатиб ўлдириш, вужудини ёқиш, оёғидан бир неча кунлаб осиб қўйиш, жинсий таҳқир ва зўрлаш каби қийноқлар масаласини ўрганишга ва ҳал қилишга сўз бергандингиз. Шу масала нима бўлди? 

Жавоб: Мен бу масала билан шуғулланмоқчи эдим. Аммо, биласизми, менинг бир шахсий муаммоим бор. Мен жуда кеч ётаман, баъзан тонгга яқин бешда, баъзан олтида… Уйғонганимда соат кундуз уч-тўрт бўлиб кетади. Кейин пардозчим, сартарошим келиб икки уч соат мени “созлашади”. Шу билан кеч бўлиб қолади. Кечқурунлари эса бундай ишлар билан шуғуллангим келмайди. Мен ахир аёлман, хушторларим, бирга “кайф” қиладиган дўстларим бор. У маҳбуслардан узр сўрайман, аммо нима қилай, иш, дам олиш, хуллас ҳамма каби менга ҳам вақт емайди…

Аслида бир марта мен бу масалани отам билан гаплашдим. У “Сен бу ишга аралашма, бу менинг соҳам” деди. Ҳақиқатан ҳам отам инсонларнинг шаънини ерга уришдан ва уларнинг азобланишидан завқ олади. Мен буни болалигимдан буён биламан…

Савол: Кечирасиз, аммо сиз нима иш билан шуғулланасиз?

Жавоб: Одатда мен бирор иш қилмайман. Ҳафтада бир икки марта менинг номимдан “Фонд Форум” ва шунга ўхшаш компанияларим амалга оширадиган ишларнинг рўйхатини кўздан кечираман. Баъзан қандайдир очилишларга, тўйларга, концертларга бораман. Ахир Диктаторнинг қизи бўлиш осонми, бунча масъулият, ҳамма менга қарайди, менинг ишим фақат уларга чиройли бўлиб кўриниш холос…

Савол: Аммо, яна кечирасиз, отангиз, яъни диктатор Каримов Ўзбекистонда қизларга ва аёлларга ёқаси очиқ кўйлак, мини-юбка кийиб юришни таъқиқлаган. Аммо нега сиз бунга амал қилмайсиз?

Жавоб: Мана шу масалада отамнинг диктаторлиги менга ёқмайди. Кейин, биласизми, кейинги пайтларда отам жуда қариб қолди, қандай буйруқ бераётганини ўзи ҳам яхши тушунавермайди. Отам аслида Сталинга жуда ўхшаб кетади. Ҳеч ким унинг ёнига кириб эмин-эркин гаплаша олмайди. Аммо мен ёнига бемалол кираман. Баъзан ёнида минида юраман. Мени яхши кўргани учунми, индаёлмайди…

Савол: Сиз Америкада ўқигансиз, Европада яшагансиз. Диктаторликнинг жуда ёмон оқибати бўлиши мумкинлигини билсангиз керак. Агар отангизнинг бошига Қаддафий, Мубораклар куни тушиб қолса, унда нима қиласиз?

Жавоб: Буни фақат сизга айтаман: мен бундай ҳолда чет давлатга қочишнинг жуда сирли, фақат ўзим биладиган йўлини тайёрлаб қўйганман.

Савол: Ҳозир Америкага, Европага бора оласизми?

Жавоб: Йўқ, ҳамма ёқда менга қарши жиноий иш очилган. У ерларда мени қўлга олишлари ва қамоққа ташлашлари мумкин..

Савол: Арабистонгачи?

Жавоб: Нима ишим бор менинг у томонларда. Мен ўзимни ўзбек ҳам, мусулмон ҳам, деб ҳисобламайман…

Савол: Охирги савол. Ҳақиқатан ҳам отангизнинг тахтига ўтирмоқчимисиз?

Жавоб: Ўтиришга ўтираман-у, аммо эплай олишимга кўзим етмайди. Менинг учун отам ҳокимиятдан кетгандан кейинги энг яхши йўл бу – Ўзбекистондан қочиш…

Рус тилидан Фурқатбек таржимаси
12 апрель 2013 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi