Мухолифат томонидан қўйиладиган талаблар нималардан иборат бўлмоғи лозим?!

Мухолифат томонидан қўйиладиган талаблар нималардан иборат бўлмоғи лозим?!
85 views
15 April 2013 - 16:59

Ўзини “мухолифат аъзосиман”, деган шахснинг албатта ўз талаби ва таклифлари бўлмоғи лозим.  Инсоннинг кимлигидан қатъий назар, у ўзининг озодлиги учун курашмоғи даркор!!!   “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси” ва “Инсон Ҳуқуқлари Умумжахон   Декларацияси”ларида кўрсатилган қонунлар бизнинг асосий “қуроли”миз бўлмоғи шарт ва зарур! Бу қонунларда барча талаблар ва таклифлар киритилган ва тасдиқланган. Ягона бизнинг талабларимиз мана шу хужжатларга таянмоғи керак.  Айнан мана шу қонунлар бизнинг талабларимизда кўрсатилган.  Митинглар ва намойишлар шу қонунларда белгиланган.   Ким бу қонунларга қарши чиқса  демак ўша диктатура тузуми, жиноятчи ва шундай тузумни  истаётганлиги маълум бўлади. Ўша тузум ҳалқ душманидир.  Диктатура тузуми, ҳеч қачон  демократияни ҳохламайди ! Диктатура тиш-тирноғи билан қарши курашади демократияга. У ҳеч қачон ўз фуқароларининг эркинлиги, озодлиги ва ҳурлигини истамайди…

Энди савол туғилади. Биз Ўзбекистон ҳукуматининг олдига қўяадиган, талабларимиз нималардан иборат бўлмоғи лозим? Аввалом бор, ҳар бир  фуқаро яъни, Ўзбекистон ва унинг ташқарисида яшаётган, инсонлар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини  яхши билмоғлари шарт ва зарур. Чунки фуқаро ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини билсагина,   ўша инсон эркинликка,  озодликка ва  ҳурликка  ҳақлидирлар! Агар кимки, ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини билмаса, унда бу инсон ўзгалар қўлида қул бўлади. Қулни ҳар қандай йўлга солиш мумкин. Унинг “эрки” ўзгалар қўлидадир. У ҳеч қачон эркинликка эриша олмайди. У бир умр ўзининг “эркинлигини” истаб яшайди. Қачонки ўша инсон ўз эркинлигини қўлга киритса,    ўша инсон, OЗОД ФУҚАРОга айланади. Шунинг учун, ҳар бир фуқаро ўзининг озодлиги учун, курашмоғи даркор! Хўш! Биз қулликдан қутулмоғимиз учун, нима қилмоғимиз керак? деган савол ҳар бир фуқаронинг мақсади ва ғояси бўлмоғи даркор.

Аввалом бор, биз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34-моддаси ва “Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Деклерацияси”нинг 20 моддаларига эътиборимизни қаратмоғимиз керак.  Булар: “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда,  жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи муҳолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.” Худди шунингдек,  “Хар бир инсон тинч йиғинлар ва уюшмалар ўтқазиш ҳуқуқига эга.

Ҳеч ким бирор-бир уюшмага киришга мажбур қилиниши мумкин эмас…” дейилган. Энди шундай экан.   Қандай талаблар бизнинг, “кун тартиби”мизда бўлмоғи лозим? Бизнинг талабларимиз қўйидагилардан иборат:

  1. Ислом Каримов кетсин!
  2. Сиёсий маҳбуслар озод этилсин!
  3. Муғолифат партияларига эркинлик берилсин!
  4. Йўқолсин Диктатура! Яшасин Демократия!
  5. Фуқаролар уй-жойлари бепул таъминлансин!
  6. Ер Ҳалққа берилсин!
  7. Коммунал ва солиқ (газ, сув, электр энергияси) хамда бошқа қарзлардан  ҳалқ озод этилсин!
  8. “Полиция тўғрисида”ги қонун қабул қилинсин!
  9. Ишсизликка барҳам берилсин!
  10. Фуқароларнинг ойлик-маошлари кўтарилсин!
  11. “Фуқаролиги бўлмаган шаҳслар”га фуқаролик берилсин!
  12. “Прописка” бекор қилинсин!
  13. “ОАВ”ларига эркинлик  берилсин!
  14. Каримов ва “клан”ларнинг мол-мулклари давлат ҳазинасига қайтарилсин!
  15. Ўзбекистон фуқароларининг озодлиги ва эркинлиги тўлиқ таъминлансин!

Р.S. Кимнинг бу талабларга яна қўшимча таклифлари бўлса. Унда

“Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг, www.uzxalqharakati.com сайтига ёки унинг электрон почтаси,  E-mail: info@uzxalqharakati.com га мурожаат қилишлари мумкин.

Фахриддин Тиллаев.