Ўзбекистонда ўзгариш аломатлари

Ўзбекистонда ўзгариш аломатлари
28 views
17 April 2013 - 12:56

Шарқда “уч вақтга қадар…” ибораси – масалларнинг ва фол очишнинг воз кечиб бўлмайдиган бошланғич жумлаларидир. Ўра Осиё учун фол очадиган бўлсак, тобора ортиб бораётган “ип учлари”га қараганда уч вақтга қадар Ўзбекистонда нимадир содир бўладиганга ўхшайди.

2013 йилининг январидан бери бу ўлкада мароқ билан кутилаётган мавзулар ва муаммоларнинг сони ҳар кечган кун ортиб бормоқда. АҚШ, Eвропа Иттифоқи ва Япониядан Анқарага, Анқарадан Ўрта Осиёга бораётган ҳайъатлар сони ортиб бормоқа.

Ўзбекистон – Ўрта Осиёнинг ҳам қалби, ҳам-да бош мияси ҳисобланади. Ўрта Осиёнинг барча ўлкаларида ўзбек озчилик (диаспораси) мавжуд. Совет Иттифоқи бўлмаса эди, эҳтимол бугун Ўрта Осиёда ўзбек хонликлари давлат ўлароқ ўрин олган бўларди. Совет даврида қўлланилган гунг ва кар алифбода қўлни калла савиясида тутиб, ўз атрофида айлантиришдан иборат эди. Яъни, калласи ишлайдиган халқ…

Ўрта Осиёда илк ўтроқ ҳаётга ва маданиятга эга бўлган ўзбеклар, айни замонда минтақанинг энг кўп аҳолисига ҳам эгадир.

Мустақилликка эришилган 1991 йилида 20 миллион бўлган ўзбек нуфузи бугунларда 35 миллионга қараб кетаяпти.

Совет Иттифоқи даврида Ўрта Осиёда исломий қадриятлар заифлаб қолганди. Аммо Ўзбекистон бундан мустасно. Ислом дини бу ўлкада чуқур ва узлуксиз ўтмишга эга бўлиб келди. Ана шунинг учун ҳам мустақилликдан сўнгра бу ўлкада мадрасалар такрор очила бошлади. Тошкентда Ислом Университети қайтадан фаолиятга ўтди. Ўзбек миллий характери билан уйғунлик касб этган ислом дини сиёсий кураш ва ҳокимиятга алтернатив бўлиш кучи ва тарихига эгадир.

Бу кураш 2005 йилида Андижонда кўрилди.

Фақат ўзбек армияси кучли ва миллий характерга эгадир. Ҳар қандай халқ қўзғолонида ўз халқига қарши қурол ишлатмаслиги билингани учун, бу мақсадда ташкил этилган “Махсус кучлар” сафида ўзбек аскарлари сонининг кам экани айтилади.

Бугунларда Ўзбекистонда япроқ қимирламайдиган даражада сукунат ҳукмрон эканини назарга тутсак, ақлимизга шу 3 иҳтимол келади:

Биринчиси, президент Каримов соғлигининг тобора ёмонлашииб бораётгани ва мамлакатни бошқара олмай қолиши. Чунки Каримов анчадан бери қон саратони (раки)га мубтало бўлган. Ана шунинг учун ҳам Тошкентда қон раки бўйича жуда замонавий марказ бунёд этилган. Каримов ҳар ой Тошкентга келаётган олмон докторлари тарафидан текширилиб, назорат остида тутилиб даволанаяпти. Бу вазиятда Каримовнинг соғлиқ вазиятини энг яхши олмонлар билади.

Каримов Ўзбекистонни темир юмруқ (мушт) билан бошқараётган бўлса-да, сиёсатни яхши билган кучли раҳбардир. Амир Темурдан аввал ҳам мавжуд бўлган ўзбек характерининг мустақиллигини рамз этади.

Иккинчиси, фақатгина ҳукуматда ўзгариш бўлиши. Аслида энг кутилган нарса будир. Туркманистонда Сапармурод Туркманбоши (Ниёзов)нинг ўлими билан давлатда ҳукм сураётган система ўзгармади. Айни вазиятнинг Ўзбекистонда ҳам такрорланиши ва режимнинг ўзини қўриши муҳтамалдир.

Учинчиси, Ўрта Осиёдаги демократия баҳорининг Ўзбекистонда ҳам эсиши. Бундай демократик ҳамла ҳам АҚШнинг, ҳам Россиянинг, ҳам-да ўзбек исломий ҳаракатининг фойдасига ишлайди.

Ўз армиясини Афғонистондан 2014 йилида олиб чиқиб кетишни режалаштирган Америка учун Ўзбекистоннинг аҳамияти ортмоқдадир. АҚШ Афғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон – Қирғизистон қора ва ҳаво йўлидан фойдаланиб ўз оғир воситаларини Афғонистондан чиқаришга ҳозирланмоқа. Афғонистондан чиқариладиган оғир техникаларнинг бир қисмини Ўзбекистон ва Қирғизистонга ҳадия этилажаги тахмин қилинмоқда. АҚШнинг Ўзбекистонаги ҳарбий мавжудияти “база” эмас, балки “марказ” ўлароқ таъриф этилмоқда.

Ўзбекистон 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШга берган Хонобод ҳарбий базасини Андижон воқеаларидан кейин 2005 йилида ёпган эди. 2013 йилидан эътиборан Ўзбекистондаги барқарорлик Ғарб шамоллари туфайли зарар кўра бошласа, ва демократлашув йўлида одимлар отила бошласа, ўзгариш 2014 йилининг охирига қадар амалга ошиши керак. Чунки АҚШнинг Афғонистондан чекилишидан кейин Вашингтон учун Ўрта Осиёнинг аҳамияти камаяди.

Шунинг учун ҳам АҚШ ва Россия орасидаги музакоралар Афғонистон доҳил Ўрта Осиёнинг “совуқ уруш”дан 20 йил ўтиб, қайтадан Москвага туҳфа этилажагини кўрсатмоқа.

Вашингтон Теҳрон билан ўтказилаётган кўришмалар орқали Афғонистонда Эроннинг контролида қоладиган ҳудудлар…

Ана шу шаклда Ўрта Осиёнинг хавфсизлигини Россиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) воситасида таъминлашни исташи мумкинга ўхшаб туриби. Бунинг эвазига Москва Сурия мавзусида Вашингтон чизгисига яқинлашади.

Совет Иттифоқининг тарқалишидан сўнг 1992 йилида қурилган КХШТ 2002 йилида ташкилотга айланди. Таркибидан Ўзбекистон айрилган КХШТда бугун Россия, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўрин олаяпти.

1989 йилидан бери ҳокимиятни эгаллаб турган Каримовнинг табора мустақил ҳаракат эта бошлаши Москвага ёқмаяпти. Тошкент Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистонда электрик станциялари қуришига сув манбаъларининг камайиши туфайли қарши чиқмоқда.

Москва Ўзбекистоннинг 2012 йил 4 июнида Путиннинг Тошкентга ташрифидан бир кун ўтиб КХШТ аъзолигини музлатгани ва Москва саммити ортидан ташкилотдан чиқишига жуда ғазабнок. Бу тафовутлар сабабли Ўзбекистонда ҳар қандай демократик ҳамла ва ё бошқа йўл билан мавжуд тузумнинг бузилиши Москванинг ҳам рўёси бўлиши мумкин.

Хулоса қилсак, 2014 йилига қадар Ўрта Осиё ҳудудида ажнабий шамолларнинг эса бошлаши кутилаяпти. Бу шамолларнинг Ўзбекистон устидан эсиши эса энг катта эҳтимолдир..

Ҳасан Қонбўлат (Hasan Kanbolat)
Манба: turkiyegazetesi.com.tr