Товус пати ортига яширинган тўнғич қиз

Товус пати ортига яширинган тўнғич қиз
139 views
17 April 2013 - 17:27

3Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ва олийгоҳларда “Қизлар, жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус мажлислар уюштирилган ҳафтада Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Гулнора Каримова ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида ярим яланғоч суратларини эълон қилди.

Гулнора Каримова ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.

Instagram муштарийлари тарафидан олқиш ва офаринларга сабаб бўлган бу тасвирларда Гулнора Каримова елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда ўзбек талаба қизлари қўл телефонларида яланғоч ëки ярим яланғочлар тасвири бўлишига тақиқ қўйилди.

Гулнора Каримова ўзининг
Instagram саҳифасига жойлаштирган ярим яланғоч суратлари ўзбек талаба қизлари смартфонидан чиқиб қолгудек бўлса, жазога тортиладими, йўқми деган савол жавоби ҳозирча очиқ қолмоқда.

Шухрат Бабажанов
facebook.com