Гулнора Равшан: Бир оғиз илиқ сўз…

Гулнора Равшан: Бир оғиз илиқ сўз…
127 views
18 April 2013 - 14:18

гулнора-равшанТуркияга келган илк кунимдан бошлаб бу мамлакатда кўрганларимни она юртим Тожикистондаги билан солиштираман.

Мени роса ажаблантирган нарса бу  умумий фойдаланиш транспортлари, савдо дўконлари, бозорларда аҳоли билан уларга хизмат кўрсатадиган кишиларнинг ўзаро муносабати бўлди.

Хусусан, автобус ва маршрут таксиларда йўловчиларнинг уни манзилига етказиб қўйган ҳайдовчига “Саломат бўлинг, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, кунингиз хайрли бўлсин ёки хайрли оқшомлар”, деб тушиб кетишлари аввалига менга ғалати туюлди.

Мен жиддий айтаяпман. Негаки мен чорак аср яшаган Тожикистонда сизга ёлғон, аммо Яратганга рост сўнгги 20 йил ичида ҳали бирор йўловчи ҳайдовчига “раҳмат” айтганини эшитмадим.

Йўловчи истаган ерида  машинасини тўхтатмаган шофёр албатта тана маломатга қолади. Бордию йўловчи агрессивроқ бўлса, уни манзилига элтиб қўйган машинанинг кетига бир тепки ҳам туширади ва уйига кета кетгунича ҳайдовчининг етти пуштини гўрга тиқиб, гўрдан чиқаради.

Тавба, ўлмадик ҳайдовчига раҳматлар ёғдириладиган кунларни ҳам кўрдик.

Бир томондан олиб қаралса, кун бўйи тинмай жамиятни у ёқдан бу ёққа ташийдиган ҳайдовчига яхши сўз айтиш билан рағбатлантириш ҳам савоб иш.

Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи вассалам ҳадисларида “яхши сўз ҳам садақа”, деганлар.

Аммо аҳолисининг 98 фоизи мусулмон бўлган Тожикистонда нега Аллоҳнинг Расули ҳадисларига эргашадиганлар деярли йўқ.

Балки “бу маданиятсизлик  аломати”, дерсиз, балки.

Лекин мен ўз қарашларимда одамлар шахсиятига тегишни истамайман.

Менимча, бугун дунёнинг тараққий этган мамлакатлари, жумладан Туркияда кишини қувонтирадиган одамлардаги ўзаро муносабатни ўз юртимда кўрмаганимнинг асл сабаби бу – мамлакатдаги иқтисодий қийин вазъиятдир.

Йигирма йил бўлди тожикистонликлар қишда иссиқликсиз, ёруғликсиз,эрта баҳорда сув тақчиллиги. Табиий газ ҳақида умуман гапирмасак ҳам бўлади.

Пойтахт кўчаларида йил сайин очликдан тинкаси қуриган тиланчи аёллар ва гўдаклар сони ортаётир.

Яқинда Ўзбекистонга сафар қилган муҳожиратдаги таниқли журналист Исмат Хушев мақолаларининг бирида Ўзбекистонда одамлар очликдан ўлаётганлари ҳақида айтилганлар ёлғон эканига амин бўлдим, деб ёзади.

Балким шундайдир. Аммо Ўзбекистонга қўшни Тожикистонда ҳақиқатдан очликдан ўлганларга шахсан гувоҳ бўлганман.

Халқаро экспертларининг айтишича, саккиз миллион аҳолига эга Тожикистон аҳолисининг тенг ярми тўйиб овқатланмайди. Бу тўғри маълумот.

Кўпгина оилаларда эрталаб нон ва чой,тушда ҳам нон ва чой. Қора қозони ҳафтада уч-тўрт кун қайнайдиган оилалар кўп.

Бир неча кун аввал Душанбе-Москва пассажир поездларини шахсан текширган Россия мулозимлари тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг бу мамлакатга киришини танзимга солса, кўпчилик тожик оилаларининг шўрига шўрва тўкилиши тайин.

“Кун бўйи бир уй тўла боласини тўйғазиш, уйини нима билан иситиш ёки бобосидан мерос қолган қора чироқ учун қайси пулга керосин сотиб олиш қайғусида сарсон юрган одамдан ҳайдовчи учун иллиқ сўз кутиш  мантиқсизликдир, дея овутаман тағин ўзимни.

dunyouzbeklari.com

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi