Мирзиёев ўқитувчиларнинг маошларига кўз олайтирмоқда

Мирзиёев ўқитувчиларнинг маошларига кўз олайтирмоқда
149 views
18 April 2013 - 14:50

Shavkat-MirziyoevЎзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев бюджет танқисилигини олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг маошлари эвазига тўлдирмоқчи. Шу сабабдан унинг ташаббуси билан Тошкентдаги қатор университет ва интитутларда прокуратура текширувлари бошланган. Хусусан, Тошкент Молия институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва бошқа бир нечта олий ўқув юртларида кенг қамровли тафтишлар бошланган.

“Қизиғи шундаки, Бош вазирнинг махсус топшириғи бўйича келган текширув “десанти” институтимизнинг молиявий ишларини эмас, балки фақат кафедралар ва оддий профессор-ўқитувчиларнинг 5-6 йиллик фаолиятини тафтиш қилиш билан банд”, – дейди Тошкент Молия институтида ишлаёдиган ўқитувчи. Унинг айтишича, прокурорлар ўқитувчиларнинг бундан 5-6 йил муқаддам ёзган ҳисоботларини қайта тиклаб, ўтган дарсларини соатма-соат суриштирмоқда.

“Улар ўқитувчилардан айб топа олмагач, бундан неча йил аввал ўтган дарсларимизнинг фотосуратларини ёки видеотасвирларини талаб қилишмоқда. Табиий-ки, ҳеч бир ўқитувчи ўз дарсларини фотосуратга ҳам, видеолавҳага ҳам туширмаган. Бу нарса бизнинг хаёлимизга ҳам келмаган. Ана энди шундай далил-исбот тақдим қила олмаганимиз учун текширувчилар ҳар бир ўқитувчини 2-3 миллион сўмлик жаримага тортишмоқда”, – дейди иқтисодиёт фанлари номзоди.

Унинг маълумотларига кўра, ўқитувчилар бундан норози бўлиб, ишдан ўз ихтиёрлари билан кетиш ҳақида ариза ёзишмоқда. “Аммо институт раҳбарияти аризаларимизни қабул қилмаяпти. “Аввал ишлаб, маошларингиздан жарималарингизни тўлайсизлар, кейин кетасизлар!” – демоқда. Биз текширувчилар аслида нима мақсадда келганини энди пайқадик: улар Ўзбекистон бюджетидаги пул танқислигини бизнинг маошларимиз эвазига тўлдиришни ният қилишган”, – дея, афсусланади Тошкент Молия институтида ишлайдиган ўқитувчи.

Шу ҳол Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам такрорланмоқда. У ерда ҳам Мирзиёевнинг текширувчилари, катта-катта жарималар ва норози ўқитувчилар манзараси. “Университетимиз раҳбарияти ишдан кетиш ҳақида ёзган аризаларимизни қабул қилмаяпти. Уларнинг айтишича, олдин жарима тўлаб, кейин кетарканмиз. Менимча, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида ўқитувчилардан ўтган дарсларининг фотосуратларини ёки видеолавҳасини исбот тариқасида талаб қилмаса керак. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида давлат ғазнасини ўқитувчилардан ундирилган жарималар эвазига тўлдиришмайди”, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университетида дарс бераётган доцент.

Унинг айтишича, ҳукуматнинг бу ишлари – ҳақиқий талончилик. “Эндиликда биз ўша 3 миллион сўмни тўлаш учун ҳукуматга камида 5-6 ой текинга ишлаб беришимиз ёки уйимиздаги холодильник ва телевизорларни сотишимиз керак”, – дейди олий ўқув юрти ўқитувчиси.

Бир вақтлар Тошкент мелиорация ва ирригация институтида ўқитувчи, кейин проректор лавозимларида ишлаган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Бош вазири лавозимни эгаллагач, президент Каримовдан биринчи навбатда таълим соҳасини (вазирлар, вазир ўринбосарлари, олий ўқув юртлари ректор ва проректорларини тайинлаш ҳамда бу соҳани мустақил равишда текишириш ваколатларини) “сўраб” олган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистондаги ҳар бир олий ўқув юртининг раҳбарияти айнан Шавкат Мирзиёев томонидан тайинланади ва унга бўйсинади.

Табийики, Мирзиёев проректор ва ректорларни текинга тайинламайди. Норасмий маълумотларга кўра, бугунги кунда олий ўқув юртига ректор бўлиш учун тайинланаётган даргоҳининг нуфузига қараб Шавкат Мирзиёевга 2-5 миллион АҚШ доллари нақд шаклда узатилиши керак. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ректорлар учун ҳар йилги кириш тестларидан кейин унидириладиган “тест божи” ҳам жорий қилган. “Тест божи”нинг йиллик миқдори – 1 миллион долларни ташкил қилади.

Шу сабабдан Ўзбекистондаги таълим соҳаси Шавкат Мирзиёевнинг тасарруфига ўтгач, боғча ва мактабларда, коллеж ва лицейларда ҳамда институт ва университетларда порахўрлик кенг қулоч ёзди. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда оддий лицей ёки коллежга қабул қилиш учун абитуриентлардан 300-500 доллар талаб қилаётган директорлар кўпайиб қолган. Директорлар ўзларининг амал курсиларига ўтириш мақсадида қилган “сарф-ҳаражатлари”ни шундай йўллар билан қоплашга киришишган.

Шу кунларда қатор олий ўқув юртларида ўтказилаётган текширувлар мавзусига қайтадиган бўлсак, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган бу тафтишлар кундан кунга қуриб бораётган диктатура бюджетини олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг маошлари эвазига тўлдириш ниятида амалга оширилаётгани айни ҳақиқат.

ЎХҲ Ахборот Бўлими

18.04.2013

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi