Яна бир марта бирлашиш ҳақида

Яна бир марта бирлашиш ҳақида
135 views
19 April 2013 - 13:26

(“Бирлашишнинг моҳияти ҳақида” номли мақолага муносабат)

Мен ҳурматли Намоз Нормўминнинг ушбу мақоласига (http://uzxalqharakati.com/archives/18151) муносабат билдирмоқчи бўлдим. Фақат сўзда эмас, амалда муносабат билдирмоқчиман. Чунки бугун яна кимлардир бирлашиш ҳақида гапираяпти, аммо уларнинг ўзи бу йўлда амалий ҳаракат қилишмаяпти назаримда. Билишимча динимизда инсоннинг ўзи қилмайдиган ишни айтиши гуноҳдир. Қолаверса бирлашайлик, деб фақат шиор ўртага ташлаш ва кейин бу йўлда амалий ишлар қилмаслик, бу ишни қилмоқчи бўлганларга салбий таъсир қилади, инсонлардаги бу масалага бўлган ҳаяжон ва шавқни камайтиради. Ўзбекчаси айтганда инсонларнинг бу ишдан ҳафсаласи пир бўлади…E8A016F5-F280-49D9-9869-50CC23C654A3_s_w308_r1_cy2

Мен ўзим мухолифат лидери ёки фаоли эмасман, Каримов диктатурасига қарши бўлган оддий фуқароман. Менинг ўзбек тараққийпарвар кучларининг бирлашишига амалий муносабатим шундан иборат: менга ва менга ўхшаган Каримов режимига қарши бўлган оддий фуқароларга кўрсатма берингизлар, биз бажарайлик. Мен масалан, бир неча ойдан бери ЎХҲ ни бошқаларга танитишга ҳаракат қилаяпман..

Ушбу мақолада хусусан шундай дейилган:

“Албатта, бундай бирлашиш мутлақ ҳамманинг эмас, сифатли кўпчиликнинг бирлашиши ўрнида кўрилиши керак. Чунки халқ ҳам, уни тамсил қиладиганлар ҳам ҳеч бир замон мутлақ ҳамманинг бирлашишига эриша олмайдилар. Бу амалга ошмайдиган иш эканлиги тарихий бир ҳақиқатдир.

Ҳозирда бундай сифатли кўпчиликнинг бирлашувини ЎХҲ, мустақил инсон ҳуқуқлари жамиятлари, мусулмон жамоатлар, зиёлилар гуруҳлари ва оддий фуқароларимиз бир сиёсий ПЛАТФОРМ да (ижтимоий сиёсий майдонда) бирлашиб амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун интернетдаги “КАРИМОВ КЕТ” гуруҳидан фойдаланишимиз мумкин. Зеро, бу гуруҳда ҳаракатимиз вакиллари билан бирга бошқа ташкилотлар, зиёлилар ва оддий фуқароларимиз иштирок этиб келишмоқда.”

Ҳақиқатан тўғри, ҳаммани бир ғоя ёки ҳаракатда бирлаштириб бўлмас. Муаллиф ҳам келинглар ЎХҲ да бирлашайлик, деяётгани йўқ. Ҳар ким ўз ўрнида турсин, шу  билан бирга бир умумиий сиёсий майдон ташкил қилайлик, деяпти. “Каримов Кет” гуруҳими ёки бошқа бир умумий гуруҳ очиб, сифатли кўпчилик, яъни ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистонда тараққиёт истайдиган гуруҳлар ва шахсларнинг фикр ва кураш майдонига айлантирилиши керак. Бу эса аслида халқнинг эътиборининг бир нуқтага жам бўлишини билдиради. Шундагина тош жойидан қимирлайди, менимча…

Мен ҳам бугунги кунда мухолифатнинг бирлашишини мутлақ зарурий, деб биламан. Чунки 2014 ва 2015 йиллар (янада Аллоҳ билади) биз Ўзбекистонликлар учун жуда муҳим йиллар ҳисобланади. Ё биз биргалашиб Каримов режимидан қутулишга уриниб кўрамиз ёки бўлмаса яна шундай бир золим диктатор Ўзбекистонда иш бошига келади. Бу ҳам йигирма ўттиз йил диктаторик қилса, бола чақалармизнинг келажагидан ҳам умидимизни узаверсак бўлади (Аллоҳ қўрисин…)

Бу масалада яна бир гап: билишимча мухолифат ичида турли сабаблар билан бир биридан ранжида бўлган инсонлар бор. Балки бу ранжишлар асосли ҳам бўлиши мумкин. Аммо бу асос бирлашишга қўл силтаб, ўзимизнинг ва келажак наслларнинг диктатура зулмида қолиб кетишига  асос бўла оладими?

Исмимни ёзмасликка қарор қилдим. Чунки Ўзбекистондаман. Мухолифатнинг барча самимий аъзоларига саломлар бўлсин…

ЎХҲ хайрихоҳи

19.04.2013