Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) озод қилинди

Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) озод қилинди
62 views
20 April 2013 - 5:47

Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) озод қилинди

Ўзбекистондан сўнгги олинган хабарларга кўра миллатпарвар ёзувчимиз Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) кеча, яъни 19 апрел куни қамоқхонадан озод қилинган. У кўплаб ногуноҳ инсонлар қатори 1999 йилдаги Тошкент портлашларидан кейин жиноий жавобгарликка тортилган ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

121124121738_mamadali_mahmudov_304x171_bbc_nocredit

Мамадали Маҳмуд совет давриданоқ ўзининг миллатпарварлиги билан ажралиб турган машҳур ёзувчимиздир. У мустақиллик йилларида Ўзбекистон Маданият Фондининг Раиси ҳам бўлганди.

1999 йил қамалишдан олдин ҳам ёзувчига Ўзбекистонда Каримов диктатурасига қарши турганлиги учун турли туҳматлар уюштирилган ва унга қарши жиноий ишлар очилганди.

Мамадали Маҳмуд ҳеч шубҳасиз мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонларидандир. Уни озодликка эришгани билан табриклаймиз, тез фурсатда соғлигининг тикланишини умид қиламиз ва ижодига баракат тилмаймиз.

ЎХҲ Тарғибот Бўлими

20.04.2013