“Озодлик” картинаси

“Озодлик” картинаси
51 views
23 April 2013 - 9:41

Mamadali MahmudБугун Мамадали Маҳмудовнинг турмадан чиққан куни тушган суратини кўриб ичимдан зил кетдим. Суратда Сталин қамоғи ва Каримов зиндонининг икки маҳбуси ëнма ëн турар эди. Мамaдали аканинг эгнида турма робаси каби қоп қора кийим. Атворида 14 йиллик зулм мухри.Фақат кўзларгина ўша ўша жасоратли. Мамадали аканинг руҳий ҳолатини унинг дўсти Муҳаммад Солиҳ 1982 йилда тасвирлаган эди.

Бу мисраларни қайта ўқиб этим жимирлашди.

«ОЗОДЛИК» КАРТИНАСИ

Yozuvchi Mamadali Mahmud, shoir Muhammad İsmoil, shoir Shukrulloh“У турма эшигига суяниб турибди. Кўйлагининг ёқасини шамол тортқилайди. Агар сочи бўлса эди, туғ каби ҳилпирарди. Орқасида қора фон, аждаҳонинг оғзидай тубсиз қоралик. Ёнида назоратчи. Симёғочга ўхшайди. Лекин унга суяниб бўлмайди. Собиқ мaҳбус турма эшигига суянганича, кўзларини қисиб атрофга қарайди.

Милллати ким унинг?

Маҳбуснинг миллати йўқ, миннати йўқ. Миллат учун курашган одамнинг миллати йўқ. «Мана шу аблаҳлар ватанпарвар бўлса, мен ватан хоиниман» деган эди бир шоир. (Нозим Ҳикмат) Мана у, ватанннинг суюкли «хоини», кесакига суяниб турибди ҳолсиз.

Бу суратга узоқ қараган одамнинг бадани жимирлаб кетади. Бу суратга узоқ қарашга ботинган одам ўзини турмага кириб кетаётгандай ва эшик олдида мана шу озодликка чиққан мaҳбусни учратгандай, унга ҳасад билан қарагандай сезади ўзини”

Шуҳрат Бобожон

facebook.com дан олинди.