Жириновский: “Имомали Раҳмонни Душанбенинг марказида осишади…”

Жириновский: “Имомали Раҳмонни Душанбенинг марказида осишади…”
74 views
24 April 2013 - 6:36

Бундан бир неча кун олдин Русиянинг “машҳур” сиёсатчиси Владимир Жириновский қирғизлар қарзлари учун Иссиқкўлни беришсин, дея оламшумул баёнот берганди. Энди эса у янада илгари кетди ва бир кун келиб Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг “Душанбенинг марказида осилишини” башорат қилди.JIRIN

Тегишли хабарда (centrasia.ru) айтилишича Жириновский шундай деган: Ҳозир Тожикистон коммунистлари бизнинг у ердаги ҳарбий базамиз учун нархни оширишмоқчи. Бекорларни айтишибди. Улар Русиянинг пули кўплигини билишади ва кўпроқ тўланглар, демоқдалар. Биз эса уларга шундай деймиз: Биз бундан кейин сизнинг ишчиларингизга иш бермаймиз. У ҳолда Тожикистон раҳбари Раҳмон нима қилади? У ўзининг иши битганини жуда яхши билади. Чунки афғон исломчиларни Тожикистонни босиб олади. Ва уни Наджибуллоҳга ўхшаб, Душанбенинг марказида осишади…”

 Маълумки, Жириновский Русияда сиёсатчилар расман айта олмайдиган “ҳақиқатларни” телба тескари усуллар билан айтишнинг устасидир. Ажабо, унинг навбатдаги “жиннилиги” кимга қаратилиши мумкин? Ўзбекистон диктатори Каримовни нишонга олмасин тағин? Сизга кўра, Жириновский Каримов ҳақида нима дейиши мумкин?

 ЎХҲ Ахборот Маркази

24.04.2013