Кувғинди доҳийлар

Кувғинди доҳийлар
76 views
24 April 2013 - 6:52

Ушбу мақолада дунёнинг турли мамлакатларида турли вақтларда ҳукмдорлик қилган диктаторлар ва уларнинг фожеавий оқибатлари ҳақида гап боради. Мақола бундан бир неча йил олдин ёзилган бўлсада, Ўзбекистон халқи ҳам бир диктаторнинг зулмидан инграётганини ҳисобга олиб, уни сайтимизда эълон қилмоқдамиз. 

Таҳририят

АҚШ Ироқ лидери бўлган Саддам Ҳусайнга ўз хоҳиши билан ҳижратга кетишни таклиф қилганди. Бу тез-тез қўлланилиб турадиган амалиёт – ўз ватанларида кўплаб жиноятлар содир этган кўплаб мамлакатларнинг собиқ лидерлари соғ ва омонликда яшаб юришибди.

Умуман олганда эса, ҳамма вақт ҳам қочқинлик сиёсий саҳнада ютқазиб қўйган сиёсатчи учун  “тинч гўша” бўлавермайди. Ёсир Арафат Фаластин автономиясининг лидери эди ва у ўз ҳаётининг кўп қисмини қочқинликда ўтказди. Фаластинликлар ҳаракати араб ўлкаларининг қўллаб қувватлашларига эга бўлишган ва ҳозир ҳам айни шундай бўлсада, Арафат, ҳамда унинг яқин тарафдорларини Иордания, Ливан каби мамлаатлардан қувиб юборишганди.

DIKTATORКўп ҳолларда сиёсий қочқинлар ўз ватанларидаги махсус ҳизматлар жосусларининг қурбонларига айланишади. Кўплаб диктаторлар хорижда яшаётган ўз мухолифларини йўқ қилиб келишган ва ҳозирда ҳам йўқ қилишади. Масалан, 1928 йилда СССР дан қувилган Льев Троцкийнинг қисмати кўпчиликка маълум. Троцкий узоқ вақт давомида ўзига сиёсий бошпана берадиган бирор мамлакатни топа олмади. Муҳожирликда у сиёсий фаолият олиб боришни давом эттирди.  У 1940 йилда Совет махсус хизматлари жосуси томонидан Лотин Америкасида ўлдирилганди. Шунга ўхшаш қисмат Никарагуанинг қочқин диктатори Анастасио Сомосуни ҳам ўлим қаърига тортиб кетган.

Иди Амин\Idi Amin. Уганданинг собиқ ҳукмдори. Инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг маълумотларига кўра, Амин Угандада 100 мингдан 500 мингача фуқарони қурбон қилган (умумий фикрга кўра, унинг даврида 300 минг одам ўлдирилган). Бундан ташқари у террористик ташкилотларга ҳам кўмак бериб келган. 1979 йилда Амин қочқинликка кетган ва Саудия Арабиситонида яшай бошлайди. Жидда шаҳридаги дабдабалик қасрлардан бири унга тегишлик. 1989 йилда Амин Угандага қайтиб келишга уринди, аммо бу номуваффақ кечди. Ҳозирда у 77 ёшда.

Сейн Вин\Sein Win. Бирма примьер-вазири. 1974-1977 йилларда ҳукуматни бошқарган. Ҳарбий давлат тўнтариши натижасида қулатилган ва Францияга қочган. Ҳозирда мухолифатдаги бир неча сиёсий партияларнинг раҳбаридир. Гоҳ Ғарбий Европа ва гоҳида  Таиландда навбатлашиб яшайди.

Звиад Гамсахурдиа\Zviad Gamsakhurdia. Гуржистон президенти. СССР даврида маълум ва машҳур диссидент. 1991 йилда Гуржистон президенти этиб сайланган. 1992 йилда Тблисида давлат тўнтариши бўлиб ўтди ва унда Гамсахурдия тарафдорлари синдирилди. Гамсахурдианинг ўзи Чеченистонга қочди. 1993 йилда у Грознийда вафот этди.

Далай Лама\Dalai Lama Tenzin Gyatso. Тиббет давлатининг раҳбари ва буддистлдарнинг руҳоний лидери. Деҳқон оиласида таваллуд топган. 1940 йилда (беш яшарлик вақтида) 13 яшар Далай Ламага айланганлиги тан олинганди. 1950 йилда Тибет ҳукуматини бошқарди ва шу йилда Хитой жангчилари Тибетни босиб олишди. У 1959 йилда 120 минг нафар ўз тарафдорлари билан бирга Ҳиндистонга қочди ва ҳозиргача Дхармсала шаҳрида яшайди. 1989 йилда Нобел тинчлик мукофоти билан тақдирланган. Тибет муаммосини тинч йўллар билан ҳал этиш мақсадида сиёсий фаоллик олиб боради.

 Жан-Клод Дювалье\Jean-Claude Duvalier. Гаитининг 1971-1986 йиллардаги собиқ “бир умрлик президенти”. У 19 ёшлик вақтида ҳукуматга келган. Гаитиликлар уни “Кичкина Док” деб аташган – ҳукумат Жан-Клодга “Док ота” лақаблик  отасидан мерос қолган(кланнинг ҳар икки раҳбари ҳам тиббиёт соҳасидан билим олганлар). Кичкина Док ўзининг 60 минг нафар атрофидаги сиёсий мухолифларининг ўлимига сабабчи бўлди. 1986 йилдан Парижда яшайди. Гаитининг янги ҳукумати уни судда жавобгар қилиш учун қилган ҳаракатлари муваффақият келтирмади. Дювалье ҳозир 51 ёшда.

Бабрак Кармал\Babrak Karmal. Афғонистон лидери. 1979-1986 йилларда Афғонистондаги марксистик Афғонистон халқ-демократик партиясининг инқилоб кенгаши раиси, ҳамда бош котиби вазифаларида ишлаган.  Совет жангчилари ёрдамида ҳокимиятга келган. 1986 йилда Совет Иттифоқи уни Нажибулло билан алмаштирди.

1987 йилда Кармал Москвага таклиф этилди ва умрининг охиригача изоляциада яшашга мажбур бўлди. 1996 йилда вафот этди.

Александр Керенский\Alexander Kerensky. Россия муваққат ҳукуматининг раҳбари. Октябрь тўнтаришидан сўнг Кернский болшивикларни мағлуб қилишга уринди, бироқ муваффақият қозонмади. У Финландияга қочди, кейинроқ Буюк Британияга ўтди. 1920 – 1930 йиллар оралиғида Парижда ва Берлинда “Дни” газетасини нашр этиб борди. 1939 йилда рус муҳожирларини коммунистлар ва нацистларга қарши туришга чақирди. 1940 йилда АҚШ га кўчиб ўтиб, у ерда узоқ муддат Гуверовском Институте\Hoover Institution ишлаб, лекциялар ўқиб борди. 1971 йилда Нью-Йоркда вафот этган.

Менгисту Хайле Мариам\Mengistu Haile Mariam. Эфиопиянинг собиқ ҳукмдори. СССР нинг садоқатлик дўсти. Унинг 17 йиллик бошқаруви остида 200 мингдан ортиқ одам ўлдирилди.  “Полковник Менгисту” (унинг ярим расмий лақаби) шахсан ўзи Эфиопиянинг сўнги императори Хайле Селассие\Haile Selassie –ни ўлдирди. 1991 йилдан бери Менгисту Хайле Мариам Зимбабведа яшайди. 1995 йилда унга нисбатан уюштирилган суиқасддан сўнг ўрнидан жилмай яшайди. Ҳозир 65 ёшда.

Фердинанд Маркос\Ferdinand Marcos. Филиппин ҳукмдори. Бир неча минг инсоннинг ўлимида бевосита айбдор деб қаралади. 1965 йилда президентликка сайланган. 1973 йилда Филиппинда ўзига чегарасиз ваколатлар берган янги Конституцияни жорий этган. 1986 йилда тағин президентлик сайовларини ютиб чиқди. Сайловлар натижаси халқаро жамоатчилик томонидан қабул қилинмаган. Аҳолининг оммавий норозиликларига армия ҳам қўшилиб, Маркос хорижга қочган. У Гаваига (АҚШ) кетган. 1987 йилда Маркос ўзининг фойдасига натижасиз тугаган ҳарбий тўнтариш уюштиришга уриниб кўрди. 1988 йилда Нью-Йорк суди унга қарши тергов жараёнини бошлади ва Маркос юрак хуружи натижасида вафот топгани муносабати билан тергов ишлари хотималанмай қолди. Маркос оиласининг бойлиги 100 миллиард доллар деб баҳоланади. Филиппин бу маблағни қайтариб олишга қилган уриниши самара бермаган.

Аяз Муталибов\Ayaz Mutalibov. Озорбойжон президеннти. 1991 йилда президент этиб сайланган ва 1993 йилда ағдарилган. Ҳозирда Россияда яшайди. “Озорбойжон равнақи”  маданий-маърифий марказини бошқаради.  Яқинда, 2003 йилда  мамлакатдаги навбатдаги  президентлик сайловларида иштирок этиш нияти борлигини билдирди. Озорбойжон ҳукумати уни оғир жиноятлар содир этганликда айблаб келади.

Милтон Оботе\Apolo Milton Obote, Уганданинг собиқ президенти. 1962 йилдан 1972 йилгача мамлакатни бошқарган. Таърихга Африка мамлакатларидаги энг юқори коррупциялашган лидерлардан бири сифатида кирди. Уганда провинцияларининг биридаги сепаратистлар ҳаракатини йўқ қилишда ҳарбий кучлардан фойдаланган. Оботанинг олиб борган бу фаоллиги оқибатида бир неча минг одам ўлдирилди, сепаратистларнинг лидерлари мамлакатдан қочиб чиқди.  1972 йилда Оботани Уганда ҳарбий кучларининг бош қўмондони Иди Амин қулатди. Обота Танзанияга қочди ва ҳозирда ҳам ўша ерда яшайди. У 78 ёшда.

Рауль Седрас\Raoul Cedras, Филиппе Биамби\Philippe Biamby и Франсуа Эммануэль Констан\Francois Emmanuel Constant. Гиати ҳукмдорлари.  Седрас, Биамби ва Констан 1991 йилда давлат тўнтаришидан сўнг Гаитида ҳукуматига келишган ва бунинг натижаси ўлароқ, Гаитининг демократик сайловларда ҳокимиятга келган илк президенти  Жан-Бернар Аристид\Jean-Bertrand Aristide қочқинликга кетишга мажбур бўлган. Седрас диктатор бўлиб олди, Биамби – бош қўмондон, Констан эса – мамлакатдаги ягона ва расмий фаолият олиб борган йирик “Гаити ривожи ва равнақи” “\Front for the Advancement and Progress of Haiti” сиёсий партиясининг раҳбари бўлди. Бу учликдаги ҳар бир раҳбарни инсон ҳақлари курашчилари кўпларнинг ўлимида, одам ўғирлашларда ва жинсий зўравонликларда  айблаб келади.  1994 йилда, президент Аристид, АҚШ кўмагида ҳукуматга қайтганидан сўнг, Констан Америка ҳарбийларига қарши ўзида бўлмаган кимёвий қуролларни ишга солиш билан пўпса қилди. Боз устга, ҳокимият учун бўлган курашда мағлуб бўлганидан сўнг  Констан айнан АҚШ га қочди ва у ерда ҳибсга олинди. Унинг адвокати инсон ҳақлари курашчиларининг Констанни Гаитининг янги ҳукуматга топширилиши учун илгари сурган талабларини муваффақият билан қайтара олди. Энди эса Костан Нью-Йоркда яшайди ва болалар ўйинчоқлари коллекцияси билан машғул. Седрас ва Биамби каби генераллар эса АҚШ маъмурияти улар учун  Панамада олган виллаларда яшашади. Седрас йирик бир компьютерлар савдоси билан шуғулланадиган магазинга эга. Седрас, Биамби ва Констан Гаиидан $80 миллиондан ортиқ маблағни олиб кета олишган.

Анастасио Сомоса\Anastasio Somoza Debayle. Никарагуа ҳукмдори. Унинг ҳукмдорлиги натижаси ўлароқ, мамлакатда 50 минг одам ўлдирилган,  120 минг одам эса қочқинликка кетаган ва 600 минг одам уйсиз қолган.  Диктаторлар авлодидан келиб чиқган – унинг отаси 1936 йилда ҳокимиятга келган.  Анастасио Сомоса 1956 йилда Катта – Сомосанинг ўлдирилиши натижасида ҳокимиятни олган. У АҚШ билан яқин алоқалар ўрнатган. Сомоса сиёсий ўлимлар тактикасига қаттиқ аҳамият қаратган – мухолифат лидерлари, журналистлар, ҳаттоки руҳонийлар ҳам унинг қурбонларига айланишган. Шу ҳолда ҳам Сомасада коммунизмга қарши қатъий курашчини кўрган АҚШ уни қўллаб келарди.  1980 йилда Сомоса Никарагуни ташлаб чиқди. Ўша йилнинг ўзидаёқ у Парагвайда аргентиналик сўл террорчилар гуруҳи томонидан ўлдирилди.

Альфредо Стресснер\Alfredo Sroessner. Парагвайнинг собиқ ҳукмдори. 1954 йилда генерал Стресснер давлат тўнтаришини амалга оширди ва мамлакат президенти бўлиб олди.  Стресснер лотин америкасидаги мамлакатларнинг “намунали-кўргазмали” диктаторларидан бири ҳисобланарди, қайсики у 35 йил давомида мамлакатни мутлақ ўзбошимчалик билан  якка тартибда бошқариб келди. 1989 йилдан Стресснер Браззилияда, мамлакат пойтахти – Бразиллиадан унча узоқ бўлмаган масофада яшайди. У ҳозир 89 ёшда. Омма олдида деярлик пайдо бўлмайди.

Хиссэйн Хабре\Hissain Habre. Чаднинг собиқ ҳукмдори. Саккиз йиллик ҳукмронлиги давомида тақрибан 40 минг одамнинг ёстиғини қуритган. 200 минг одам қамоқхоналар ва концентрацион лагерларга юборилган. 1990 йилдан бери Сенегалда, мамлакат пойтахти Дакардан узоқ бўлмаган мавзеда яшайди.  Сенегал ҳукумати вакиллари уни учинчи бир мамлакатга чиқариб юборишга интилишмоқда, аммо Хабренинг адвокатлари бундай ҳаракатларни муваффақиятлик билан тўхтатиб қолишмоқда. Хиссэйн Хабре ҳозир 60 ёшда.

Washington ProFile
21 Jan 2003