Бир жинслик никоҳларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш керакми?

Бир жинслик никоҳларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш керакми?
219 views
24 April 2013 - 18:17

Франция парламенти янги бир қонун қабул қилди. Мамлаатнинг янги президенти Франсуа Олланд ҳокимията келишидан илгари мамлакатда бир жинслик никоҳларни расмийлаштириш ва бундай оилаларга фарзанд боқиб олиш имкониятларини яратиш ҳақида ваъда қилганди. Президент ўз ваъдасига содиқ қолди!

Париж кўчларида бир неча ҳафталардан бери тинмай олиб борилган норозилик чиқишлари, оила – бу бир эркак ва бир аёл, ҳамда уларнинг фарзандларидан иборат бўлиши кераклиги ҳақидаги чақириқлар, бундай қонуннинг қабал қилинмаслиги борасида қилинган талаблар тан олинмади (http://ru.euronews.com/2013/04/24/hollande-calls-for-calm-as-gay-marriage-opponents-vow-to-fight-on-in-france/).

Ҳукмат ҳамма жойда нима истаса шуни қилади. Халқ талабини инобатга олмаслик фақат Ўзбекистон, ҳамда унга ўхшаш диктатура ҳукмронлиги ўрнатилинган мамлаатларга хос десак адашган бўламиз. Франсуа Олланд ва унинг ҳукумати илгари сурган шиор эса – “Никоҳ ҳамма учун!” экан. Албатта никоҳ масаласига бундай ёндошиш ҳақлик бўларди, қачонки никоҳдан ўтиш истагини билдирган эркак ва аёл учун уларнинг миллати, ирқи, ёки дейлик ижтимоий келиб чиқиши каби жиҳатларни ҳисобга оладиган тўсиқ бўлсаю, ҳукумат уни бекор қилса. Шунда ҳамма бараварига “Офрин!” деб юборган бўларди. Лекин кўриб турганимиздек, телба тескари қонунлар қабул қилинмоқда ва бу инсонпарварлик деб кўрсатилинаяпди.

Бугунги Европа ва Шимолий Америка материгидаги мамлакатлар никоҳга бундай ёндошувларни ҳурмат қилади. Бу каби никоҳлар дунёнинг 14 мамлакатида жорий этилган, энг сўнгилардан, ҳамда Тинч океани ва Осиё қитъаси мамлакатларида биринчилардан бўлиб Янги зеландия ҳам яқиндагина бир жинслик никоҳларни қонунийлаштирганди. Бу каби “оила қуришларга”  мойиллик ҳам дунёга тарқалиб бораяпти, ҳамда бошқаларни эса тоқатлик бўлишга ҳам чақиришмоқда. Гўёки демократиянинг асосий тамоили шу!

Ўзбекистонимизда эса бунақа “ниқоҳга” тоқатсизлик устивор! Бизда ҳам шуни йўлга қўйишга зарурат туғилиб қолса уни ким қилади? Албатта ҳукуматимиз қилади ва депутатларимиз доимгидек қарсак уриб ўтираверишади. Халқ эса пана-пастқамларда, бир бирларига шивирлашиб бу каби никоҳнинг ҳаром эканлигини муҳокама қилишади.

Ўзбекистонда ҳокимият отадан қизига ўтиши арафасида турибмиз ва бунда Гулнора Каримова эл орасида энг ҳурмати суст хонима эканлигини дунё билади. Халқнинг обрўсини қозониш учун ўтган йилда у мингта никоҳ ва мингта суннат тўйлари ўтказиб олганди, аммо обрў барибир келмади. Тўғрида, одамлар обрўни неча ўн йиллар давомида йиғади, аммо уни армимас бир неча дақиқада йўқотиши ҳам мумкин. Гулнора Каримова элнинг олдида обрў топа олмаган экан, ғарбнинг олдида катта обрў топиш имкони борга ўхшаб кетаяпти.

Қандай бўларкин, агарда 2013 Ўзбекистон Жиноят кодексидаги “бесоқолбозлик” тўғрисидаги моддани бекор қилдириб, кейин мамлакатда мингта бир жинслик никоҳ тўйларини ўтказиб юборса? Ғарб мамлакатлари кўзларидан дув-дув ёш оқиб уни қўллаган бўлишарди.  Айниқса Франция президенти Франсуа Олландга ўхшаганлар. Балки Ўзбекистон демократик мамлакат деб тан олинар, агар у шундай қилса.  Биргина бир жинслик никоҳларнинг расмийлашгани учун. Бундай оилаларни қурадиганлар бизда топилмай кетмайди асло. Етарлик даражада лаганбардорларимиз бор экан, улар бўлажак президент ҳукуматида ўзига бирор яхшироқ ўрин топиш учун мана шунақа тартибда никоҳдан ўтиб олишдан ҳам қайтишмайди.

Тўлқин Қораев
Швеция