Cурхондарёда газеталар “варақага” айлантирилмоқда!

Cурхондарёда газеталар “варақага” айлантирилмоқда!
97 views
26 April 2013 - 14:18

2013 йил 18 апрел куни Сурхондарё вилояти хокимиятига қарашли бўлган “Сурхон Тонги” газетасининг 16-сонида “ВАСВАСА” номли мақола чоп этилди. Бу мақоланинг муаллифи Қаҳрамон Ботиров  томонидан  келтирилган важларга кўра: “Шу йилнинг феврал ойи бошларида интернет сайтларида, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Тайпан” қишлоғида яшовчи фуқаро Иҳлим Аллабергонова ҳақида мақола берилган эди. Бу мақолада фуқаро  ўзининг икки фарзандлари билан оч-яланғоч, бошида турмуши ўртоғи йўқлиги туфайли, ўзига ажратилган нафақа пуллари ва моддий ёрдам ололмаганлиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси президенти ва маҳаллий органларига шикоят ариза билан мурожаат қилгани. Иҳлим Аллаберганова  ушбу аризаларига ўз вақтида жавоб ололмасдан, маҳалла органларига мурожаат қилганидан сўнг, бу ташкилотлар ариза муаллифига қўпол муомлада бўлганлиги…” Худди шунингдек, мақолада ЎХҲнинг фаол аъзоси “ Фахриддин Тиллаев ўз юрти Бойсунни тарк этиб, пойтахт Тошкентга кетганлиги, ҳозирги кунда уйлар, ҳусусийлаштириш томонидан қўйилаётган нарх-новалар қимматлашган шароитда қандай қилиб, у киши Тошкент шаҳридан уй сотиб олиши мумкин?…”  “Фахриддин Тиллаев ўзи ёзаётган мақолалари эвазига, чет элдаги ҳомийлари томонидан ёрдам пули яъни, “кўки”дан олаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин…” каби сўзлар келтирилган…SURHON

  Муаллиф, яъни “Қаҳрамон Ботиров”, деб мақола остида имзо чекаётган шахс ушбу мақола  юзасидан қишлоқ ҳаёти қандай кечаётганлигини “мақсад” қилиб, ўша Иҳлим Аллаберганова билан учрашган.  “Сурхон Тонги” газетасида келтирилган “факт”га кўра, “Иҳлим Аллаберганова ҳозирги вақтда фермерлик билан шуғулланади. Фермер аёлнинг 22 та қўй-эчкиси ва 4 та соғиладиган сигири бор.  У киши  ҳеч нарсага зор эмас.  Ўзидан ортганини эса,  “Тайпан”да яшовчи фуқароларга ёрдам сифатида қўл чўзиб келмоқда… ”

2013 йилнинг 21 апрел куни  Сурхондарё вилояти Бойсун тумани С.Айний кўчасида яшовчи нафақа ёшдаги фуқаро Хабибулло Тиллаевнинг ҳонадони  эшигига  “Сурхон Тонги” газетасидан олинган бир бетдан иборат “варақа” ёпиштирилиб  кетилган…

Биз ушбу мақола юзасидан ЎХҲнинг фаол аъзоси Фахриддин Тиллаев билан суҳбатлашдик ва муаммо қаерда эканлигини билиш мақсадида Сиз азиз муштарийларимизга, ЎХҲ аъзоларига нисбатан қўлланилаётган таъқиб ва тазйиқлар, Ўзбекистон куч ишлатар тизими томонидан  уюштирилаётган фитналар нечоғли ҳақиқатга тўғри келаётгани хақида қалам тебратишни ўзимизга лозим, деб билдик. Фахриддин Тиллаев бизга қуйидаги маълумотларни айтиб берди:

“Дарҳақиқат, 2013 йилнинг 3 феврал куни тунги маҳаллий вақт билан соати 9-00 да Қумқўрғон тумани “Тайпан” қишлоғида яшовчи фуқаро Иҳлим Аллаберганова менинг қўл телефонимга телефон қилиб, “Оиламнинг шароити оғир. Болаларим оч-яланғоч, бошимга турмуш ўртоғим йўқ. Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга ва Сурхондарё вилояти маҳаллий органларига шикоят ариза билан мурожаатлар қилдим.  Лекин аризаларимга ўз вақтида жавоб ололмай сарсон-саргордон бўлиб юрибман. Шунинг учун, менга ҳуқуқий жиҳатдан  ёрдам кўрсатсангиз”, деб мурожаат қилдилар. Шунда мен у кишига, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига кўра, болаларингиз билан Қумқўрғон тумани хокимлиги биноси олдида пикетга чиқишингиз мумкин. Бу Сизнинг конституцавий ҳақ-ҳуқуқларингизга киради. Агар аризаларингизга ўз вақтида жавоб ололмаган бўлсангиз, унда туман прокурорига мурожаат қилишингиз мумкин”, деб маслаҳат бердим.  Хатто-ки, шу мавзу ҳақида  ЎХҲнинг махсус муҳбири томонидан, 2013 йил 5 феврал куни www.uzxalqharakati.com cайтида, “Оч-ёлонғоч мардикор аёлга ким мадад беради?” сарлавҳа остида мақола ҳам чоп этилди…

Энди шу  ўринда савол туғилади.  Иҳлим Аллаберганова, фермер аёл экан. Унда нима керак бўлди, менга нисбатан, “провакация” уюштириши? Бу аёлнинг асосий мақсади  нималардан иборат бўлиши мумкин?   Бу аёл нега айнан,  менга мурожаат қилмоқда??? Чунки МХХ ва бошқа орган ходимлари фақат ожиз аёлларнинг, “қўли” билан иш кўрадилар. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда мана шу “усул” билан фуқароларни қамоққа олиш ва уларга нисбатан таъқиб-тазйиқларни кучайтириш, “мода” тусига кириб қолган…

Маълумингизким,  2012 йил 5 октябр куни  Бойсун туманида яшовчи бир гуруҳ аёллар менга нисбатан шантаж уюштирдилар. Бу шантаж ортидан эса мен 15 суткага қамалиб  чиқдим. Айнан шу  йили яъни, 25 март куни интернетда, “www.UzOlam.com” сайтида ва Сурхондарё вилояти ОАВ орқали “Бойсунлик Авантюрист” номли мақола ҳам чоп этилди. Бу мақола Сурхондарё вилоятининг хокимият органларида, маҳаллаларда, чойхоналарда муҳокама қилинди. Ундан “ортгани” эса, газетадан олиниб, кўча, хиёбон ва бозор расталарида “варақа” шаклида тарқатилди…

Агар Сурхондарё вилоятида чиқарилаётган газеталарнинг сони ва тиражини кўрсангиз уларнинг ҳолига  маймунлар ҳам  йиғлайди. Бунга биргина мисол. Сурхондарё вилояти хокимлигига қарашли бўлган “Овози Тожик” газетаси бор эди. Бу газетанинг ўз муштарийлари ҳам бор.  Газета иқтисодий жиҳатдан аҳволи танг бўлиб қолганидан сўнг газета чиқариш умуман тўхтатилди. Бугунги кунда қолган газеталарнинг аҳволи бундан баттар. Газетада ишлаган мухбир ва редакторлар эса Қозоғистон ва Россияга ишга кетганлар. Қолганлари эса дўкондорлик қилиб, бир амал-тақал билан кун кўрмоқдалар. Энди ўзингиз ўйланг! Газетани ҳеч кимса ўқимаганидан кейин, кимга керак бу- “варақалар?”

Мухбир акамиз,  “Сурхон Тонги” газетасининг бир жойида яна бир сўз хам ёзибди “Ф.Тиллаев ўз юрти Сурхон воҳасини ташлаб, пойтахт Тошкентдан уй сотиб олди. Ҳозирги ҳусусийлаштиришдаги уй-жой масаласи қимматлашган бир даврда қандай қилиб, Тошкентдан уй сотиб олиши мумкин? Ф.Тиллаев  ёзаётган мақолалари учун чет элдаги хомийлари “кўки”дан юбориб турубди…” каби сўзлар ҳам бор.  Мен Бойсунни тарк этганим йўқ. Асло тарк этмайман ҳам,  инша Аллоҳ! Мен ҳамиша ўз она-юртимни қаерда бўлмайин, албатта  қўмсаб яшайман. Тўғри Тошкентга келганимга 10 йил  тўлди. Бир хонали уйимни  сотиб олганимга ҳам 10 йил бўлди.  Журналист Қаҳрамон Ботиров газетанинг яна бир жойида бир сўзни ҳам илова қилибди. Нима эмиш? “Ф. Тиллаевга нима керак бўлиб қолди, ўзининг туғилиб ўсган юрти, Сурхон воҳасига бунчалик тош отишига…?”

Агар эътибор берган бўлсангиз, сўнгги икки йил давомида  ЎХҲ ташкил этилганидан кейин www.uzxalqharakati.com сайтида Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ва ижтимоий  жиҳатдан ночор вилоят эканлиги, бу вилоят қишлоқ ҳўжалигига мослаштирилганлиги, саноати оқсаб қолганлиги, вилоятнинг 1 миллионга яқин   фуқаролари иш йўқлигидан, Россия ва Қазоғистонга кетганлиги, кўп сурхон йигит ва қизларининг ўлик жасадлари у ердан қайтаётганлиги ҳақида   мақолалар бериб борилди. Бундан ташқари вилоят куч ишлатар тизимлари фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини оёқ-ости қилаётганликлари, суд ва прокуратура хамда хокимият органлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлари тўғрисида ҳам материаллар чоп этилди. Албатта бу ҳақида интернетда ёритилаётган мақолалар, Ўзбекистондаги куч ишлатар тизимининг ходимларига мутлоқо ёқмайди-да.  2012 йил айнан мана шу Қумқўрғон туманинг “Лалмикор” қишлоғидан бир куннинг ўзида, 13 та 18-25 ёшдаги фуқароларнинг  ўлик жасадлар, Россиядан келтирилган эди. Хатто-ки бир оиладан эндигина, 18 ёш баҳорни қарши олган йигитларнинг 2 таси, Россияда оламдан кўз юмди. Бу ҳақда  вилоят газеталарида ёритиш, уларнинг “мавзу”сига кирмайди…

Сурхондарё вилояти Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон билан чегарадош худуд ҳисобланади. Айниқса Тожикистондаги алюминий заводи Сурхондарё вилоятига бир йилда 20-30 минг тоннадан ошиқ атрофда радиация “чанги” тарқатаётгани, бу туфайли сурхондарёлик фуқароларнинг  соғлиғига путур етаётгани, шифохонларда аксарият саратон касаллиги билан оғриган аёллар ва ёш болалар  борлиги кишини ажаблантирмайдими? Сурхондарё вилоятининг қишлоқ ҳўжалигига қанчадан-қанча зарарлар келтирилмоқда. Бир вақтлар Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани “Дашнаобод” анорлари бор эди. Қани ўша анорлар?! Уни ҳам қўявеинг! Сурхон воҳасининг сигирларининг тиши, шохи, тирноқлари йўқлиги кишини ажаблантирмайдими?   Бу муаммоларни ким кўтариб чиқади? Нега энди Сурхон воҳасининг ОАВ шулар ҳақида “бонг” урмайдилар? Аслида, бу муаммолар ҳақида журналистларимиз эшитсалар-да,“кар”,  “соқов” бўлиб оладилар…

Мухбир акамиз Қаҳрамон Ботировга ва у кишининг   орқасида турган, ёру-биродар, “дўст”ларимизга “васвасаген” дорисини олиб ичишларини тавсия қиламан. Мен уларга Аллоҳдан шифо тилаб қоламан. Эй, Аллоҳ  Ўзинг уларга шифо бер!”

ЎХҲ сайтининг махсус мухбири

25.04.2013