Адолат демократиядан устундир

Адолат демократиядан  устундир
19 views
28 April 2013 - 6:13

Адолат инсоний  муносабатларнинг ва инсон  билан жамият орасидаги  ҳуқуқий муносабатларнинг  мезонидир. Яна биз адолат  деганда, жамиятдаги одамлар муносабатида рўй берган  бирор ҳодиса  ечимининг қонуний қарор топганлигини ҳам тушунамиз. Қонун жамият аъзолари орасида адолатни қарор топтирувчи воситадир. Қонун билан адолатни ўрнатиб  бўладими? Бўлади, агар қонунлар адолатли бўлса.ADOLAT

Қонун барча мамлакатларда  маълум бир сиёсий ва  идеологик шароитда қонунчилик органлари томонидан қабул қилинади. Ҳар хил давлатларда ижтимоий ва сиёсий шароитнинг ҳар хиллиги сабабли,  бир хил  жиноятларга баҳо бериш  тафсилотлари ҳар  хилдир.   Жамият аъзолари  ўз  мамлакатларида қабул қилинган қонунлар ҳимоясида  яшайдилар.

Инсоният тафаккурининг  хусусияти  шу-ки, қайси замонда бўлмасин, одамлар жамиятда адолатга интилиб  яшаганлар.   Ҳар хил  мафкураларнинг жамиятдаги адолат белгилари ҳар хилдир.  Адолат  инсониятнинг ўз  жамиятида ечмоқчи  бўлган энг қийин масалаларидандир.  Миллатимиз хонлар даврида бўлсин, коммунизм даврида бўлсин, айнан адолатни қўмсаб яшаган.

Ҳақ Субҳануҳу ва Таъало коинотни одам учун яратиб, Одам(ас)ни ва унинг зурриётларини  (одамзод)ни  азиз ва мукаррам қилиб яратди. Одам(ас) аҳли жамоа бўлиб  яшаш учун яратилган.

Аллоҳ бу дунёда инсонни яхшилик билан ҳам ёмонлик билан ҳам синайди. Шунинг учун  инсон ўз ҳаёт фаолияти давомида иймон эътиқодига яраша яхшиликка интилиб яшаса ҳам  хато ва камчиликларга йўл қўяди.  Бу эса ўз навбатида, жамиятдаги адолатсизликни келтириб чиқаради.

Инсониятнинг коинот сирларини ўрганиши учун ва жамиятни адолат билан бошқариши  учун Аллоҳ одамзодга  муқаддас китобларини юборди.  Насроний қавмлари ҳақ йўлдан  адашгандан  кейин  Яратган Эгам бандаларига Қуръони Каримни нозил қилди.

Бугун ҳақ йўлдан адашган Европаликлар  демократияси чуқур инқроздадир. Негаки ғарб демократияси  инсоннинг истак  ҳохишларини Аллоҳнинг фарзларидан устун қўяди.  Шунинг учун ҳам ғарб мамлакатларидаги жамият аъзоларининг истаги билан қабул қилинган кўпгина   қонунлар  жамиятни  аста секин издан чиқараверади. Масалан: Бугунги  бир жинсли никоҳлар.

Қадимда, Иброҳим (ас) замонида эркаклари билан эркаклари ва аёллари билан аёллари  ўзаро айш қилиб  яшайдиган кавм ўтган экан.  Худонинг ғазабига учраган бу лўттивоз  қавмни(Саддум шахрини)  ер ютибди. Бугунги   Европани ер ютиш хавфи борми?  Билмадим. Лекин Европани  яқин келажакда,  сув босиб кетиш хавфи бор, деб  ўқиганман.

Харомни ҳалолдан ва яхшини ёмондан ажратиш учун Яратганга иймон келтириш шартдир.  Аллоҳнинг каломини  зикр қилиб, Уни  ҳамиша эслаб туриш  зарур.

Миллатимиз охирги  150 йил мобайинида бизга  бегона бўлган идеялогиялар билан бошқарилди. Золимлар, бир томондан, миллийлигимизни йўқотишга уринган бўлсалар, иккинчи томондан,”Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” принципларига  амал қилдилар.

Ислом инсон руҳини тарбияловчи, жамиятни маънавий ва иқтисодий инқирозлардан асровчи (ҳимоя қилувчи),  одамлар  орасидаги яхши муносабатларни мукаммаликка етакловчи, ёмон муносабатлардан  фориғ  қилувчи таълимотдир.

Ислом  таълимоти  адолат тушунчасини ҳар томонлама таърифлайди. Ислом инсоннинг маънавий хусусиятларини Яратувчининг инсонга берган буюк неъматлари сифатида уқтиради. Яъни, ақл, андиша, меҳр, кўнгил ва сабр-қаноат  каби  хсусиятларни Аллоҳ таоло инсон фитратига  жойлади. Бошдан ақл кетса, ўрнига жоҳиллик келади. Инсон бети  андишасиз қолса, уятсизлик бошланади. Кўздан меҳр кетса, ўрнига ҳасад келади. Кўнгилга Аллоҳга иймон киритилса, у кошонага айланади. Кўнгилга шайтонга эргашиш киритилса, у вайрона бўлади.  Сабрсизлик инсонни нафс балосига гирифтор қилади.  Жамиятдаги адолат инсонларнинг шу  руҳий хусусиятлари  тарбиясига боғликдир. Маънан кучли инсонлар  жамиятида адолат барқарор бўлади.

“Мусулмончилик аста секинлик билан”, дейди доно халқимиз. Жамият ривожини Ислом таълимоти билан йўлга қўйганда кутилган  мақсад маълум  вақт ўтиши билан  амалга ошади.  Бундай ўтиш даврини жамиятнинг Исломга иймон келтириш даври, деб атасак ҳам бўлаверади.

Бизнинг  не не зулмларни бошидан кечирган халқимиз эндиликда ўзининг миллийлиги ҳукм сурадиган жамиятни қуришга бел боғлаяжак. Бугун Ўзбекистон аҳли  кўп миллатли жамиятдир. Бизнинг жамиятимизда аҳолини Худога имондан қайтариш учун узоқ вақтлар давомида режали асосда, маънавиятимизни, ўзбекчилигимизни издан чиқарувчи  ишлар қилинди. Шунинг учун ҳам миллатимизнинг маънавий савияси сусайган. Инсонларимиз афсуски тарихига  ва аждодлари меросига ҳам бепарво бўлиб қолган.

Диёримизда Ислом дини  машаққат билан, лекин жуда тез тарқалган. Бу ибратли тарихни биз ўрганмаганмиз. Мустабид даврнинг узоқ давом этишига қарамасдан, халқимизнинг иймон эътиқоди уни  миллатчилик гирдобига чўктирмади. Бошқа дин вакиллари билан ёнма- ён ва  иноқ яшашда у ҳамиша  дунёга  ўрнак бўлиб келган.

21-асрда мамлакатимизда кечаётган ижтимоий,  иқтисодий бўҳронлар ва дунёдаги Исломий ҳаракатлар шуни кўрсатаяптики, Ислом маданияти ўлкамизда қайта тикланажак. Ўзбек миллати ва бошқа Марказий Осиё миллатлари ўзлигига қайтажак. Ўзларининг ижтимоий  тараққиёт жарёнида  улар албатта, Ислом таълимотига суянажак.

Омма онгига Ислом мафкураси сингиши учун анча вақт керак бўлади. Арабларнинг жаҳолат давридан Ислом маданиятига узил кесил  ўтишида уч авлоднинг умри кетган.    Бу вақт ичида омманинг дунё ҳақида фикр юритиши ҳидоят томонга қараб, кескин  ўзгарган.

Бугунги тоталитар тузумдан адолатли жамият тузумига ўтиш жараёнида омманинг порахўрлик, бепарволик, қўрқув ва кўникиш иллатларидан халос бўлишида  ўтиш даври ҳам маълум муддатни талаб қилса керак.   Бу машақатли ишни амалга ошириш учун ғарб демократиясида кенг  тарқалган  референдум, реформа (ислоҳот) тушунчалари моҳиятидан  кенг фойдаланишимиз  мумкин. Жамиятимизда Исломий шакилдаги адолат қарор топиши учун, яъни ўтиш вақтида, ғарб демократияси элементлари “кўмакчи” вазифасини ўтайди, деб ўйлайман.

Шу билан бирга ғарб маданияти, ўзининг дунёга келган манзилида чуқур ва ортга қайтмас инқирозга учраётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатиниг шиорларидан бирида  “Ҳақ йўл билан адолат сари”  дейилган.  Лекин биз юқорида айтилгани каби жамиятимиз аҳлининг ҳоҳиши билан ижтимоий ва иқтисодий  бўхрондан  чиқиш жараёнида ғарб демократияси элементларидан фойдаланишимиз мумкин. Аммо адолатнинг илоҳий асосларга таянишини асло унутмаслигимиз керак, деб ўйлайман.

  Джуманиязов Н Р.  ЭРК партияси аъзоси.

Тошкент,   25.04.2013