Алибой ака Йўляхшиевнинг укаси вафот этди (таъзия)

Алибой ака Йўляхшиевнинг укаси вафот этди (таъзия)
204 views
28 April 2013 - 14:09

Бугун Ўзбекистондан яна бир машъум хабар олдик. Бу сафар ўзбек мухолифатининг кекса намоёндаларидан бири бўлган, дастлабки мухолиф ҳаракатларининг бошида турган сиёсатчи Алибой ака Йўляхшиевнинг укаси, 1942 йилда таваллуд топган Омон Йўляхши ўғли Маманазаров февраль ойидан буён давом этиб келаётган хасталик сабаб вафот этди.

Марҳум шу йилнинг февраль ойида шикаст олганди, шифо масканларида даволаниб келаётган Омон Йўляхши ўғли қўшимча инсульт олган эди.

Биз Ўзбекистон Халқ Ҳаракати асосчиларидан бири бўлган ҳурматли Алибой ака Йўляхшиевга чуқур ҳамдарлик билдирамиз.

Омон Йўляхши ўғлини Аллоҳ раҳмат айласин, марҳумнинг яқинларига сабру-тоқат тилаб қоламиз.

ЎХҲ Муассислар Мажлиси