Ўзбекистонда милиция бошлиғи фермерни ўлдирган

Ўзбекистонда милиция бошлиғи фермерни ўлдирган
100 views
29 April 2013 - 13:54

132396316918362013 йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳарчасидаги фермерларнинг умумий йиғилишида Янгийўл тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпулатов йиғилишга бироз кечиккан кекса фермер Али Турсуновга ташланиб, уни ура бошлаган.
Фермар Али Турсунов милиция бошлиғининг зарбаларидан ерга йиқилиб тушган. Қолган фермерлар милиционерга қарши чиқиб, кекса фермерни унинг қўлидан қутқарганлар.
15 апрель куни фермер Али Турсунов вафот этган.
Ушбу фермернинг ўлими юзасидан жиноий иш очилмаган ва милиция бошлиғи Азиз Тошпулатов ҳозирда ўз лавозимини бажаришда давом этмоқда.
Аввал ҳам айни шу милиция бошлиғи Маҳмуд Сулаймонов ва бошқа қамалганларни уриб, қийноққа солганди.
Алянс ҳуқуқбонлари кекса фермерга омма қаршисида ҳужум қилинишининг текширилишини ва ушбу мажлисни ўтказган туман ҳокими, бошқа масъуллар ва Азиз Тошпулатовнинг жиноий жавобгарликга тортилишини талаб қилади.

“Инсон ҳуқуқлари Альянси” Матбуот Маркази
29.04.2013
Тошкент