Казарма ҳолатига ўтайлик

Казарма ҳолатига ўтайлик
65 views
29 April 2013 - 21:35

Бу кунларда Каримов диктатурасиинг ашаддий ҳимоячиси Сергей Ежков портлаган бомба таъсиридаги бир мақоласини эълон қилди. Бу Каримов режимидан Ежков каби хамелеонлар ҳам нафрат қила бошлаганига далилдир:RESHETKA

“Тошкентда велосипедчилар дучор бўлаётган тўсиқлар ҳақидаги мақолани ўқиб (noviyvek.uz), бироз вақт ўтгандан кейин ҳукумат пойтахт аҳолиси учун икки кишилик сафларда милиция ва қўриқчи итлар кузатувида юриш қоидасини жорий қилиш мумкин, деган хулосага келиш мумкин. Бундай “тартибли” юришни вақт (эрталаб ишга ва кечқурун орқага) ва ҳудудга (прописка қилинган жойдан ишга ва орқага уйга) кўра амалга оширсалар керак. Бундай тартибли юришдан бир қадам ўнгга ёки чапга ташлаш безориликга, юқорига сакрашга уриниш эса милицинерларга қаршилик қилиш ва бунинг учун ҳуқуқий жавобгшарликка тортишга тенглаштирилиши мумкин. Биз бунга қараб бормоқдамиз…

Тошкентда мотоцикл билан юриш учун чегараланган йўллар ажратилган. Шаҳарни кесиб ўтадиган асосий автойўллари ё ёпиб қўйилган ёки бўлмаса йўллар ўтадиган маконларга дарахт ўтқазилиб, улар бузиб ташланган. Марказий кўчаларнинг  баъзи жойлари темир бетонли решеткалар билан тўсилган. Шаҳарнинг бир районини бошқа райони билан боғлайдиган йўллар ҳам бузиб ташланган. Автомобиль эгаларига бу йўллардан айланиб ўтиш учун қўшича километрларни босиб ўтишига ва ортиқча ёқилғи сарфлашига тўғри келади. Бунинг устига йўлларда тўхташни ва машиналарни парк қилишни таъқиқлайдиган йўл ишоратлари қўйилган. Яна бундан йигирма олдин ваъда қилинган йўлларни назорат қиладиган кузатув камералари ўрнини эгаллаган сон саноқсиз ГАИ ходимлари ҳамма томонни босиб кетган…

Автомобиль ҳайдаш мана шу аҳволда. Тошкентнинг марказига фотоаппарат ёки кинокамера билан келишга уриниб кўринг. Кўчадаги ҳар бир милиционер сизни тўхтатади: Ҳужжатларингиз, кимсиз, қаердансиз, нимага суратга ёки фильмга тушираяпсиз? Туширган  нарсаларингизни ўчиринг, пленкаларни оқартиб ташланг бўлмаса милиция участкасига борасиз. Расмга тушуриш мумкин эмас, фильмга олиш асло! Бу сабаби айтилмайдиган давлат сиридир…

Фақат шаҳар миқёсида тиканли симлар ва шаҳарга кириш чиқишда прожекторлар тақилган юксак миноралар ва улардаги автомат ушлаган солдатлар етишмайди.

Давлатнинг эркинлик ва демократияга интилишига нисбатан ҳукумат тизимлари тарафидан асло тушунтириб бўлмайдиган бундай маъносиз таъқиқловчи қоидаларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий қилиниши кишининг хаёлига янада маҳзун фикрларни келтиради. Эртага раҳбариятдан бириларининг фуқаролар ўзлари қайд қилинган (прописка қилинган) жойларида яшаб яшамаслигини ҳар кун эрталаб ва кечқурун  участка милициялари ва уларга ёрдам берадиган маҳалла фаоллари тарафидан назорат қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилмаслигига ким кафолат бера олади? Чунки Ўзбекистон парламенти депутатлари уларнинг салоҳиятларини узлуксиз равишда кенгайтирмоқдалар.

Яна бирор раҳбарнинг ҳар бир фуқарони бирор магазинга, поликлиникага, касалхонага ва қабристонга боғлаш ҳақида қонуний асослар талаб қилмаслигини ким кафолатлай олади? Театр ёки концертга бормоқчимисиз? Буларни микрорайонингизда 50 киши тўплангандан кейин  сизларга қуриб берамиз. Шу билан милиция ўз кўппаклари билан сизни таъқиб қилишидан ҳам қутулган бўласиз…

Тошкентнинг ҳар бир фуқаросининг кўкрагига уни келгиндилар билан адаштириб юбормаслик учун алоҳида нишон тақиб қўйиш мукаммал иш бўларди. Бу нишонда унинг исми, фамиялияси, иш ва уй адреси ва шахсий маълумотлари ёзиб қўйилади. Шунингдек, елкасига ҳам чироқ нурида порлайдиган буёқ сурилса, ажойиб бўларди…

Сергей Ежков

uzmetronom.com