Ноқонуний намойишларга қарши қонуний тадбирлар

Ноқонуний намойишларга қарши қонуний тадбирлар
69 views
02 May 2013 - 7:48

Эркинлик мавжуд  бўлган жамиятларда фуқароларнинг якка ёки гуруҳлар ҳолида пикет ва намойишлар ўтказишлари одатий ҳол ҳисобланади. (Эркинлик бўлмаган жамиятларда эса булар фавқулодда ҳол ҳисобланади, аммо бугунги мавзумиз бундай ҳоллар ҳақида эмас). Аммо бундай акциялар ҳам маълум тартиб қоидалар доирасида ўтказилиши керак. Яъни, аввало бундай тадбирларни ўтказишни режалаганлар марказий ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан рухсат олишлари, намойишларини тинч, тартибиб бузмасдан, жамоатчилик ва атроф муҳитга зарар бермасдан ўтказишни зиммасига олишлари керак бўлади..TAKSIM

1 май эски пайтлар бизда катта байрам ҳисобланарди. Бу кунни Туркияда сўлчи ва коммунист гуруҳлар ва уларнинг касаба уюшмалари биздаги эски кунлар каби катта байрам сифатида нишонлайдилар. Бундай нишонланиш бизда қизил майдонларда ўтказилган бўлса, Туркияда эса Истанбулнинг Овропа томонидаги “қизил майдони”, яъни Тақсим майдонида ўтказилади. Аммо бу йил Тақсим майдонида таъмирот (ремонт) ишлари олиб борилаётгани учун Истанбул волийлиги ишчи касаба уюшмаларига бу майдонда 1 май байрамини нишонлашга рухсат бермади. Аммо…

Туркияда ҳали ҳам коммунизмга ва коммунистик инқилобга ишонадиган партиялар (масалан, Туркия Коммунистик партияси), касаба уюшмалари ва ҳатто террор ташкилотлари бордир. Мана шундай ташкилотларнинг вакиллари Истанбул волийси рухсат бремаса ҳам Тақсим майдонида 1 май байрамини қутлаймиз, дея ўжарлик билан (яъни қонун ва ҳукуматга қарши) 3 мингга яқин киши иштирокида Истанбулда намойиш ўтказдилар. Бунга қарши Истанбул Ички Ишлар ташкилоти мингларча полис билан намойишчиларга қарши чиқди. Натижада Истанбулнинг Тақсим майдони атрофи полис ва зўровон ишчи ташиклотлари вакиллари орасида “уруш” майдонига айланди. Полис кучли босқич билан сув сепадиган шлангалар  ва кўзни ёшлантирадиган газ воситалари билан ноқонуний намойишчиларга “ҳужум” қилди. Зўровон ишчи вакиллари ўз мақсадларига эриша олмадилар. Тўқнашувларда 22 полис ходими ва 3 намойишчи яраланган.

ЎХҲ Ахборот Маркази

02.05.2013