Давлат боқа олмай, энди коллежлар болаларини ҳунармандлар зиммасига ортаяпти

Давлат боқа олмай, энди коллежлар болаларини ҳунармандлар зиммасига ортаяпти
257 views
02 May 2013 - 13:37

QMM_01022013 йил 30 апрель куни соат 10:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ўзбек ҳунармандларининг ижодлари ташкил этилган катта кўргазма уюштирилди.

Бу кўргазмага вилоятнинг барча ҳунармандлари ўз асбоб ускуналари билан ташриф буюришди. Аввалига бу кўргазманинг асл моҳиятидан бехабар усталар ўз меҳнат қуроллари ва маҳсулотларини хорижий давлатлардан ташриф буюрган сайёҳларга намойиш этишди. Бунда асосий меҳмонлар саналган франциялик кўргазма намуналарини кўришгач, ташкилот раҳбарлари ҳунармандларга қарата ўз сўзларини ҳам айтишди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлаганларига кўра, давлатимизнинг ривожи, ҳамда  ёшларимизнинг бандликлари учун эндиликда ҳунармандлар ҳам масъул экан. Бунда ҳунармандлар ёш коллеж битирувчиларини иш билан таминлашлари, уларга ҳунар ўргатишга мажбур эканликлари ҳам эслатиб ўтилди.

Ҳурматли президентимиз Ислом Каримов бундан бир неча ой илгари коллеж ўқувчиларига иш ўринларини барпо этиш ҳақида айтган сўзларини хунармандларга қандай дахли бор экан? Наҳот давлат фуқароларни иш билан таминлай олмай, энди  бу ишни ҳунармандлар зиммасига юклаётган бўлса.

Ҳунармандлар эса нега бутун вилоятлардан чақиртирилганликлари ва асбоб-анжомлари билан келишлари тайинланганлиги боисини тушундилар. Бу кўргазмада коллеж ўқувчилари, ҳамда битирувчилари ҳам иштирок этди.

Ҳунармандларнинг эса “Бу қандай талаб бўлди?”, “Ўзимизни зўрға эплаяпмизу, буларни нега бизга мажбур қилишади?” дея бошлари қотган.

“Давлат боқа олмай, энди коллежлар болаларини ҳунармандлар зиммасига ортаяпти, ўла давлат бўлмай” – дея милиция идоралари ходимлари ҳам бу қарорга норозилик билдиришмоқда. Албатта ўзаро суҳбатларда.

Бу кўргазмани ташкил этган Самарканд вилоят ҳокимининг ўзи Мирзаев Зоир бу тадбирда қатнашмади. Ҳа, бу давлатни ёшларимиз қўлида деб жар солаётган юртбош қани кўрса эди ўша ёшлар эндиликда ҳунармандлар қўлига ўтаётганлигини.

Самарқанд шаҳридан, ЎХҲ хайрхоҳи
Шербек Арслонов