Бугун Халқаро сўз эркинлиги куни

Бугун Халқаро сўз эркинлиги куни
34 views
03 May 2013 - 14:43

images (64)Бугунги Ўзбекистондаги аҳвол кўпроқ 3 Рейх пайтидаги Гестапо даврини эслатади. Омма ичида қўрқув авж олган, ёшлар зеҳнияти бузуқ. Кўплаб журналистлар 3 май сўз эркинлиги кунини панжара ортида нишонламоқда:

«Эрк» газетаси муҳаррири Мухаммад Бекжонов 1999 йили 15 йилга қамоққа ташланди. 2012 йили озод қилиниши олдидан унга тағин 5 йил қўшиб берилди.

«Эрк» газетасининг яна бир журналисти, қамоққа ташланган Юсуф Рўзимуродов ҳақида эса олти йилдан буён ҳеч нарса маълум эмас.

Ўшга йили ЎзТВ каналининг “Давр” ахборот дастури мухбири Шоназар Ёрматов 11 йилга қамалди. Ёшлар каналининг яна бир истеъдодли журналисти Октябр Мўминов, самарқандлик журналист Шоди Мардиевларни қамашди.

2001 йилнинг февралида қамалган таниқли ўзбек ёзувчиси Эмин Усмон турмада уриб ўлдирилди.

Қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдураҳмонов 2008 йили 10 йилга қамалди.

2009 йили “Ирмоқ” журналининг беш нафар асосчилари: Бахром Ибрагимов, Даврон Қобилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов ва Ботирбек Эшқўзиевлар қамалди.

Ўша йили «Етти иқлим» газетасидан Шавкат Исмоилов ва Даврон Тожиевлар саккиз йилга ҳукм этилдилар.

2009 йилнинг 22-февралида мустақил журналист Дилмурод Сайид 12 ярим йилга қамалди.
1010 йили “Чемпион” газетаси мухбири, “Наврўз” радиобошловчиси Хайрулла Ҳамидов олти йилга қамалди.

Халқаро ташкилотларнинг эътирофича фикр ва эътиқоди учун бугун Ўзбекистон турмаларида қолаётган маҳкумларнинг умумий сони 5000 дан 10000 тагачадир.

Қудрат Бобожон