Исломга даъватда ҳикматни унутмайлик

Исломга даъватда ҳикматни унутмайлик
109 views
04 May 2013 - 11:35

(Файсбокдаги бир расмга қолдирилган изоҳ)

Аёлларнинг ҳижоб шаклига мазҳабларнинг қараши турлидир. Ҳанафий мазҳабига кўра муслималар юзи, қўллари ва оёқлари тўпиқлари кўринмайдиган шаклда ҳижобга кирадилар.

HIJOB1Шунингдек, муслималарнинг илм ўрганиш (бунга ўрта ва олий даргоҳларда ўқиш ҳам киради), исломий шартларга кўра маъқул жойда меҳнат қилиш, ижтимоий фаолиятларга қатнашиш (Муҳаммад сав замонларида мўминаларнинг жиҳодда қатнашгани ҳақида ҳам ривоятлар бор), ўз мол мулкига эга бўлиш каби ҳақ ҳуқуқлари бор. Яъни, Исломда аёл эркаклар каби жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоларидир. Фақат тенг ҳуқуқлик дейилганда ҳозирда ғарбда бўлгани каби аёлларга пала партиш “ҳуқуқлар” берилишини назарда тутмаслигимиз керак. Ушбу расмга келадиган бўлсак, ҳозирда инсонларимизнинг кўпи Ислом ҳақида тўғри маълумотга эга эмаслиги, баъзилар динимиз ҳақида қасддан нотўғри маълумот тарқатиб, уни жоҳилият ва хурофотга тенглаштиртиришга уринаётганини ҳисобга олиб, бундай расмларни оммабоп жойларга HIJOBқўйиш Исломга даъватда ҳикматли йўл бўлмаса керак, деб ўйлайман. Шуни унутмаслигимиз керакки, Ислом дини нақл (ваҳий) ва ақлни асос олади. Демак, динимизни шу икки асосга кўра яшашга ва танитишга эътибор беришимиз керак. Аллоҳ таоло ҳар нарсани билгувчидир..

Намоз Нормўмин

04.05.2013