Пиллачиликда янгилик

Пиллачиликда янгилик
57 views
06 May 2013 - 11:45

ipak-qurtiСовет даврларидан бери билганимиз, хар йилнинг апрель, май ойларида Ўзбекистонда ипак маҳсулоти учун пилла қурти боқиларди. Бу албатта янгилик эмас ва кишини таажубга солиши мумкин: хўп, шундай бўлса нима? Пилла қурти боқишдаги янгилик шундаки, илгарилари, ўша ўзимиз лаънатлайдиган Шўро даврида пиллани коллхозчилар етиштиришарди, энди эса уни ўқитувчилар ҳам етиштиришмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлиги буйуриғи билан вилоятнинг Олтиариқ тумани Касб-ҳунар колледжларидаги спорт залларида ҳозир айни пилла қурити боқиш мавсуми бораяпти.
Шу жумладан Олтиариқ Иқтисодиёт колледжида ҳам. Бу ўқув масканларининг директорларидан тортиб ўкитучиларию, қоровулларгача ҳаммаси ишдан сўнг пилла қуртининг асосий озуқаси бўлган тут навдаларини йиғиш учун дала кезишади. Колледж ўқитувчиларидан бири Солиев Дилшоднинг билдирганига кўра, булар ҳам камлик қилганидай, отаси ёки бирор қариндоши фермерлардан бўлган ўқувчилар тут навдасини олиб келишлари учун дарсдан ҳам озод қилинишади. Кейин диплом ёқлашдек қийинчилардан тут навдалари эзвазига озод бўлаётганлар кам эмас.

Хамидилло Турдилулов,
Фарғона.