Исломни қабул қилган Украиналик вазир бу мавзунинг суистеъмол этилишидан андиша қилади

Исломни қабул қилган Украиналик вазир бу мавзунинг суистеъмол этилишидан андиша қилади
108 views
07 May 2013 - 7:14

Украина ОАВ ушбу мамлакат аграр сиёсати ва озиқ овқат вазири Валерий Кравецнинг Ислом динини қабул қилгани ҳақида хабар бердилар.

“Валерий Николаевич жуда яхши ва теран фикрли инсондир ва бунга жуда жиддий қарайди. У бу мавзуни ташвиқот қилишни истамайди ва бунинг атрофидаги фитналардан андиша қилади”, деган Reeana агентлигига Вазирга яқин бўлган кишилардан бири.UB

Украиналик Вазирнинг ўзи бу масалани изоҳлашдан бош тортган. “Мен шахсий ҳаётим ҳақида, болаларим ҳақида матбуотга гапирмайман. Чунки бу мавзуни бировларнинг суистеъмол қилишидан андиша қиламан”, деган у.

Аграр сиёсати вазири ўз ишидан истеъфога чиқиш ҳақида 24 апрель куни ариза берган. Валерий Кравец ширинликлар ишлаб чиқарадиган «АВК» компаниясининг эгаларидан бири бўлиб, у айни пайтда ҳозирги Бош Вазир Анатолий Могилевнинг энг бой вазири ҳам ҳисобланади. 2011 йилда унинг  бойлиги 89,3 млн долларни ташкил қилган ва у мамлакат бойлари руйхатида 106 ўринни олган.

Ўтган йилнинг қишида «АВК» компанияси Ислом шариати талабларига жавоб берадиган ширинликлар ишлаб чиқариш гувоҳномасини олган. Бу эса ушбу компанияга ўз маҳсулотларини мусулмон давлатларга сотиш имконини ҳам берган.

Манба: islam.uz