Наманганда даҳшатли жиноятни содир қилганликда шубҳаланаётган шахс қўлга олинган

Наманганда даҳшатли жиноятни содир қилганликда шубҳаланаётган шахс қўлга олинган
18 views
07 May 2013 - 12:35

Наманган шаҳрида катта шов-шувга сабаб бўлган даҳшатли жиноят юзасидан турли миш-мишлар халқ ўртасида кенг тарқалди. Мазкур жиноят сабаб бошланган кенг кўламли қидирув ишлари бошланган эди.
Бир неча кун аввал жиноятни содир қилганликда шубҳаланаётган шахс қўлга олинган. Бу шахс Т.Д Наманган вилоятида 1979 йилда таваллуд топган, Қумқўрғон қишлоғида истиқомат қилади.

Бу даҳшатли жиноятдан олдин ҳам бу одам уюшган жиноятчиликларда қатнашиб келган. Асосан ўғрилик ишлари билан шуғулланган. Ичкиликка муккасидан кетган, педофилия жиноятларини олдинлари ҳам содир этган.
Суриштирув натижаларида аниқланган ушбу шахсни қўлга олиш учун Қумқўрғон қишлоғи мунтазам назорат остига олинди. Жиноятни содир қилганликда шубҳаланаётган шахс Наманган шахридаги яқинларидан бирининг уйида қўлга олинди.

Жиноятчи хозирда тергов қилинмоқда. Ҳамтовоқлари ҳам яқин кунларда қўлга олиниши мумкин. Эслатиб ўтамиз мазкур иш юзасидан жиноятчи қўлга олинмагунча милиция ходимлар мунтазам оёқда турди, уларга ойлик маош берилмаслиги уқтирилди, ҳеч кандай дам олиш ва оила аъзолари олдига бориш, бошқа иш ва масалалар билан шуғулланиш таъқиқланди.

Ушбу мавзуга оид хабар: http://uzxalqharakati.com/archives/18366

Наманган шаҳридан ЎХҲ хайрихоҳи
Ҳикмат-ул Диёнат
07.05.2013