Қирғизистонда ҳеч ким ҳеч нарса учун жавоб бермайди

Қирғизистонда ҳеч ким ҳеч нарса учун жавоб бермайди
113 views
09 May 2013 - 9:01

СССР тарқалиб кетгандан кейин қўшни Қирғизистонни кимлардир “Демократия ороли”, дея эълон қилганди. Ўтган йиллар давомида бу “орол” бир неча инқилобларга ва мамлакатда озчиликни ташкил қиладиган ўзбекларнинг қатлиомига саҳна бўлди. Буни қирғиз демократиясининг ўзига хос натижаси, дейишимиз мумкинми? Яхшиси бу ҳақда қўшниларимизнинг фикрларини ўқийлик. Ушбу мақола Қирғизистонда рўй бераётган воқеаларнинг моҳиятини ўрганишда  озми, кўпми таассурот беради, деб ўйлаймиз. Мақола қисқартирилган ҳолда таржима қилинди.

Таҳририят  

Қирғизистонда ҳеч ким ҳеч нарса учун жавоб бермайди

Ёхуд столлар атрофида бўш айланаётган демократия ҳақида…

Мамлакатимизда суд ёки бошқа ижтимоий тизимларда ислоҳотлар ўтказилаётгани ҳақида айтишади. Бу билан халққа ҳисоб бераётгандай бўлиб кўринишади. Лекин бу ислоҳотларнинг натижалари кўринмаяпти. Тўғрисини айтсам, бизни алдашаяпти. Ҳеч ким ҳеч қандай ислоҳот ўтказаётгани йўқ ва ўтказиш нияти ҳам йўқ. Ислоҳотлар йигирма йил давомида тошқаба қадамларидан беш марта секинроқ ўтказилаётган ўхшайди…DEMO

Нега мен шундай фикрдаман: Суд органлари фаолиятини назорат қиладиган қандай ташкилотлар топилмайди, дейсиз? “Қирғизистон Республикаси Судялари Кенгаши”, “Қирғизистон Республикасида судларни танлаш Кенгаши”, “Суд тизимини назорат қилиш бўйича жамоатчилик Кегаши”, “Қирғизистон Республикаси хизмат кўрсатган судялари Кенгаши”, “Президент аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлик бўлими”, “Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг ҳуқуқий бўлими”, НПО (нодавлат ташкилотлари) ва ҳк.. Бу ташкилотлардан ҳеч бири халқ манфаати учун самарали иш қилган эмас. Булардан ҳеч бири суд органларининг хатоларини ноқонуний, дея эътироф қилган эмас. Чунки бизда қонунлар шундай.

Балки кимдир: нима қиласизлар халқни ахмоқ қилиб, ҳақиқатни айтингизлар, дейиши мумкин. Ҳақиқатни айтишлари мумкин эди, аммо айтиша олмайди. Айтиришмайди. Айтишганда ҳам бирор натижа бўлмайди. Чунки демократиянинг сиёсати шундан иборат. Агар кимдир нимадир деса: Сен ҳақсан, дейишади. Унга эътироз қилганга ҳам, учинчи бировга ҳам ҳақсиз, дея жавоб беришади. “Сиз истаганча баҳслашишингиз мумкин, биз эса ўз билганимизни қиламиз…”.

Демократияни ўйлаб топганлар мана шуни истаган бўлсалар керак. Бу кўзбўямачилик ва халқни алдашдир. Балки ҳақиқий демократия яхши нарсадир. Аммо бизнинг мамлакатда ўзимизнинг демократиямиз бор.

Агар инсонлар ўзаро баҳсу мунозаралар ва жанжаллар билан овора бўлсалар, уларни бошқариш жуда осон бўлади. Инсонларни уруштириб қўясан, ўзинг эса чеккада туриб, халқ номидан сиёсат олиб борасан. Бизнинг демократиямизнинг жирканч юзи шундан иборатдир.

Сиз ушбу сиёсат Қирғизистоннинг тараққиёти ва гуллаб яшнашига қаратилган, деб ўйлайсизми? Йўқ. Кимдир шундай деса, ёлғон гапирган бўлади. Фақат Кумтор олтин конида фаровон яшашимиз мумкин. Ундай бўлса нега фаровон яшай олмаяпмиз?. Бизга рухсат беришмайди. Биз учун бошқалар қарор берган. Биз тонна тонна олтини бўлган камбағал халқмиз. “Халқ ўзининг раҳбарларига лойиқдир”.

Албатта, халқ ичида хоинлар топилади. Улар ҳеч кимдан уялмай истаган нарсасини айтишади. Халқ номидан айнан шу шаввозлар гапирадилар. Биз эса уларни жавобгарликка торта олмаймиз. Чунки бизда қонун шундай. “Кимдир” шундай қонунларни ўйлаб топган, ёзган ва тасдиқлаган. Яна улар баҳсу мунозараларни давом эттириш учун партиявий парламент сайланишига эришганлар. Демократия эмиш бу.

Тўғриси айтганда, бизнинг мамлакатимиздаги сиёсат усули билан ислоҳотларни амалга ошириб бўлмайди. Чунки бунинг имкони йўқ. Ҳақиқатни инкор қилмаслик керак. Ислоҳотлар-“семиз сафсатадир”. Мана шу далил билан қирғиз халқининг бойлиги ўғирланмоқда. “Гапираверишсин, биз ишимизни қилайлик”. Бу иш эса халқ мулкига тегишлидир…

Судларга қайталик. Судларни кимлар назорат қилмайди, улар ҳақида кимлар гапирмайди, дейсиз. Газета ва интернет саҳифаларида сохта баҳсу муноазалар, айлана ва қийшиқ стол атрофида йиғилишлар ўтказилади. Фақат битта судя ҳам нотўғри чиқарган ҳукми учун жавобгарликка тортилган эмас. Тортилмайди ҳам. Биз нафақат судяларни, балки ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари вакилларини ҳам жавобгарликка торта олмаймиз. Чунки бизда демократия бор.

Гўё кимнидир жавобгарликка тортишади, аслида эса бунга “буйруқ” беришган. Сохтакорлик билан кимнидир жазога тортишаётгандай бўлишади. Халққа ўқ отишга буйруқ берганларни жавобгарликка тортишдими? Йўқ. Бу одам ҳозир энг кўп фойда келтирадиган соҳани бошқармоқда. Уни тўрда ўтиришга лойиқ ҳурматли оқсоқол ҳисоблашади…

Бошқа сўз билан айтадиган бўлсак демократия бу муз тоғининг чўққисига ўхшайди. Оддий халқ эса демократиянинг ҳақиқий юзини кўрмайди. Буни жирканч демократиянинг сиёсати ўйлаб топган.

Бундай баҳсу мунозаралардан фойда борми? Йўқ. Чунки бундай баҳслашишлар керагидан ортиқдир. Бизнинг судялар эса маъносиз ҳукмларни чиқаришда давом этмоқдалар. “Итлар ҳураверади…”. Мана сизга Демократия.

Мамлакатимизда сон саноқсиз кенгашлар, ассоциациялар, жамоатчилик ташкилотлари ва шунга ўхшаш ташкилотлар бор. Уларнинг барчаси гўё халқ дардига шерик бўлиб кўринишга уринадилар. Шикоятнинг маъносиз бақир чақириқлари кимга ҳам керак?

Улар халқни ахмоқ қилишни бас қилишлари керак. Эски аждодларимиз шундай деганлар: “Қийшиқ ўтирайлик, аммо тўғри гапирайлик”. Улар сўзни исроф қилмаганлар. Ҳозир эса ҳамма жойда баҳсу мунозаралар ўтказишаяпти. Манқуртлар сифатида баҳсу мунозаларда ўтказишдан тўхтамаяпмиз. Шу Демократия экан.

Бизнинг олдинга силжишимиз ҳис қилинмаяпти. Жирканч демократиянинг сиёсати шундан иборатми, деган фикр хаёлга келади. Ёлғон гапириш ва инсонларни чалғитиш ўрнига очиқчасига айтиш керак:

“Қирғизистонда ҳеч ким ҳеч нарса учун жавоб бермайди…”

Жуматой Абдираҳманов

Манба: centrasia.ru