Каримов: “Афғонистон олтин товуғим менинг…”

Каримов: “Афғонистон олтин товуғим менинг…”
80 views
11 May 2013 - 6:18

Ўзбекистоннинг ноқонуний Президенти ёки диктатори Каримов ўзининг энг севган, айтиш мумкинки унга ҳаёт берган мавзусида янги бир нутқ ўқиди. (ozodlik.org)

AFGON

Бу нутқнинг қисқа моҳияти бизнинг тушунишимизга кўра шундан иборатдир:

– Аввал сиёсий мухолифатни йўқ қилдим. Бунинг учун шундай шиор ўйлаб топдим: Керак бўлса 100 кишининг бошини ўзим уриб ёришга ва эзишга тайёрман. Чунки Афғонистонда тўс тўполонлар бор. Шунинг учун ҳам мен зўровонлик билан Ўзбекистонда “тинчлик ва барқарорлик” ўрнатдим.

– Кейин мусулмонларга қарши қатағон бошладим. Бунинг учун “Керак бўлса уларни (мусулмонларни) ўзим отиб ўлдираман”, деган шиор тўқидим. Аммо ўзим отмадим. Қамоқхоналарда жаллодларимга оттирдим минглаб мусулмонларни. Бунинг учун 1999 йилда Тошкентдаги портлашларга кўз юмдим, тўғриси бу портлашларнинг “ценарийсини” бошдан охиригача ўзим назорат қилдим. Чунки Афғонистонда муаммо бор эди.

-Бугун хотира ва қадрлаш куни. Аммо мен 2005 йил 13 май Андижон қатлиомини хотирлашни истамайман. Бу қатлиомни ўзим билган ва тушунган ҳолда амалга оширдим. Чунки ўша кунларда Украина, Грузия ва Қирғизстонда ҳар хил рангдаги инқилоблар бўлаётганди. Мен бундай инқилоб бўлмасин, дея ўзбек халқининг кўзини қўрқитиш учун минглаб кишини ўзим отмасам ҳам, ҳарбийларимга отиб ўлдиртдим. Бунга Афғонистон масаласи сабаб эмас эди, аммо Афғонистон севимли мавзум бўлгани учун уни Андижон қатлиомига ҳам баҳона қилаверсам бўлади…

-Афғонисонни баҳона қилиб, Ўзбекистонда бутун инсон ҳуқуқларини таъқиқладим. Матуботни тотал цензура қилдим. Мана деярли 25 йилдир Ўзбекистонда чиқадиган газеталар, журналлар, телевидение, радио, интернет тармоқлари фақат мени ва охирги пайтларда қизим Гулнорани мақташади. Чунки Афғонистон масаласи бор, шунинг учун ҳам Ўзбекистонда эркинлик ва ошкораликнинг имкони йўқ…

-1991 йилдан кейин бирон марта ҳам эркин ва адолатли сайлов ўтказмадим. Муттаҳамлик ва ёлғон билан сайлов кўзбўямачиликлари ташкил қилдим. Бу сохта сайловларда доимо 90% кўпроқ овоз олдим. Чунки Афғонистонда уруш бор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда эркин сайловлар ўтказиб бўлмайди.

– Инсонлар эркин табдиркорлик ва тижорат билан шуғулланмасинлар, дея уларга иқтисодий эркинликлар бермадим. Чунки менинг ғоям ўзбек халқини оч ва чорасиз ҳолда тутиш эди. Оч ва чорасиз халқни бошқариш осон, шунда инсонлар фақат қоринини ўйлайдилар. Натижа ўзим кутгандай бўлди, миллионлаб ишлаш имкони бўлганлар Ўзбекистондан қочиб кетди. Мен мазза қилдим. Ҳокимиятимни мустаҳкамладим. Чунки Афғонистон бор…

– Ижодкорлар, санъаткорлар, маданият аҳилларининг овозини ўчирдим. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда чорак аср давомида бирор жиддий бадиий ва саънат асари яратилмади. Бунинг ўрнига ҳеч  ким тушунмайдиган, ўзбек халқининг маънавитияга бегона бўлган киноми, қўшиқми, томошами шуларга рухсат бердим. Чунки бу инсонларни маънавиятсизликка етаклайди. Маънавиятсиз инсонлар эса менинг тахтимга хавф туғдирмайди. Бундай маънавиятсизлик компаниясига қизим Гулнорани раҳбар қилиб тайинладим. Чунки Афғонистон  муаммоси бор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда маъваният юксалмаслиги керак…

-Менинг сиёсатим дунёда янгилик эмас. Менинг устозим Иосиф Сталиндир. У СССР халқларини қандай қатағон қилган бўлса, мен ҳам Ўзбекистон халқини шундай қатағон қилдим. Бунининг ягона сабаби Афғонистон ва у тарафдан келадиган хавфдир. Аслида у тарафдан хавф келадими йўқми, буни аниқ билмайман. Аммо менга баҳона керак. Мана шу баҳона менинг учун Афғонистондир…

-Бугун яна Афғонистон ҳақида гапираяпман. Чунки тахтимни қизим Гулнорага  топширишим керак. Бунинг учун эса ҳеч битмайдиган катта баҳона керак. Бу ҳам бўлса Афғонистондир. Афғонистонда уруш бўлади, деяпман. Бу билан ҳаммани яна ахмоқ қилмоқчиман. Чунки Афғонистонда уруш бошланганига 30 йил бўлди. Агар биз Ўрта Осиёнинг мустақил давлатлари ўзаро иттифоқни йўлга қўйсак Афғонистон биз учун ҳеч қандай таҳлика туғдирмайди. Аммо у ҳолда инсонларга ғоявий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий маърифий эркинликлар беришимиз керак бўлади. Бу эса менинг ва қизим Гулноранинг тахтдан қувилишимизни билдиради. Шунинг учун ҳам эркинликлар, Ўрта Осиё давлатларининг иттифоқи, халқларимиз ва давлатларимизнинг тараққиётига тиш тирноғим билан қаршиман. Шунинг учун ҳам ўзим тугасам тугайман аммо ушбу шиоримнинг тугашини асло истамайман:

“ЯШАСИН АФҒОНИСТОНДАГИ АБАДИЙ УРУШ”

Бу менинг ушбу масаладаги охирги баёнотимдир. Қизим Гулнора Каримова тахтга ўтиргандан кейин биринчи баёноти яна Афғонистондаги уруш ва у ердан Ўзбекистонга келадиган таҳлика ҳақида бўлади.

Эътиборларингизга тупураман.

Ўзбекистон Диктатори Ислом Каримов

Диктаторнинг баёнотини

Фурқатбек ёзиб олди

11.05.2013