Сурхондарё вилоятида порахўрлик мусобақаси давом этмоқда

Сурхондарё вилоятида порахўрлик мусобақаси давом этмоқда
236 views
13 May 2013 - 5:03

Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин Президент Ислом Каримов тавсияси билан Сурхондарё вилоятида хокимлар бир неча марта  ўзгартирилди. Аммо… Бу билан ҳеч нарса ўзгармади. Яъни, “эски ҳаммом, эски тос”.

Сурхондарё  вилоят хокимлигида порахўрлик, лаганбардорлик, таниш-билишчилик йилдан-йил авж олаётгани ва унинг  негизи кимларга бориб тақалаётгани ҳақида ҳокимликнинг исмини ошкор қилишни истамаган мулозими бизга қўйидагиларни гапириб берди. Унинг сўзига қараганда, “Сурхондарё вилоятида яшаётган фуқароларнинг ариза ва хатлари  сан-соларликка солиб келинмоқда. Фуқаролар билан хокимият ўртасида “даҳанаки” уруш кетмоқда. Фуқароларга ажратилган ерни тақсимлашда адолатсизликка йўл қўйилмоқда.PORA

Туман ва шаҳар хокимлари томонидан тадбиркорларнинг мол-мулкларини ўзлаштириш, маҳаллий орган ходимлари томонидан эса фермерларга нисбатан таъқиб ва тазйиқлар кучайтирилмоқда. Вилоятда ишсизлик муаммоси катта кўрсатгичларга етган.  Кўп ёш кадрлар ишсизлик туфайли, Россия ва Қозоғистонга кетаётганлиги энг ачинарли ҳолдир. Нафақахўрларга берилаётган пенсия нафақларида узилишлар кузатилмоқда ва бу соҳада қўшиб ёзишлар содир этилмоқда. Айниқса кам даромодли оилаларга берилаётган, 2 ёш ва 16 ёшгача бўлганларнинг нафақалари маҳалла раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинмоқда.

Саноатда ишлаб-чиқаришнинг ортда қолаётгани маълум ҳақиқат. Шуниндек, вилоятда статистика кўрсатгичларида  қўшиб ёзишлар авж олдирилмоқда. Маҳаллаларда яшаётган фуқароларнинг газ, электр энергияси, сув муаммоси, қишки шароитда кўмир ёқилғисининг етишмаслиги фуқаролар ўртасида норозилик келтириб чиқармоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг хокими Нормўмин Чориев томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар туфайли, муаммолар ўз вақтида ҳал этилмади. Туман ва шаҳар хокимларидан эса  шу кунгача биронтаси ишдан озод этилмади.  Уларга нисбатан чоралар ҳам кўрилгани йўқ. “Ўзбилармонлик билан ўзбилганингча иш қилайвер” қабилида иш кўриб, вилоят хокимиятида порахўрлик ва коррупция илдиз отиб бўлган. Энди буни олдини олиш амри маҳол бўлса керак….

Мен ҳар бир сўзимни далил ва фактлар асосида изоҳлаб бермоқчиман. Сўнги 2-3 йил давомида Сурхондарё вилояти хокимлигида порахўрликнинг асосий негизи қаерда эканлигини мисоллар асосида исботламоқчиман…

2011 йил Сурхондарё вилояти “Меҳнат биржаси”нинг раҳбари Баҳодир Қодиров Юсупович ўз кабинетида пора олаётган вақтда Сурхондарё вилояти МХХнинг ходимлари томонидан қўлга олинди. У киши ҳунармандчилик ва тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахсга кредит ваъда қилган. Ўшанда пора талаб қилганлиги учун қамоққа олинди.  Баҳодир Қодиров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210 моддаси 3-қисмининг “б” банди,  210-моддаси 3 қисмининг “б” банди ва 206 моддаси 2-қисмининг “в” бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этганлиги айби билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

2012 йил Сурхондарё вилояти хокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Абдурайимович Худойбердиев Денов тумани хокимиятида ишни ўрганиб чиққан эди. Ўшанда туман хокимлигида камчиликлар топган. Ўшанинг эвазига пора талаб қилган. Бахтиёр Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210 моддаси 3-қисмининг “б” банди, 210-моддаси 3 қисмининг “б” банди ва 206 моддаси 2-қисмининг “в” бандида кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги айби билан, 7 йилга озодликдан маҳрум этилди.

2012 йил Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар хокими лавозимида ишлаб келган Хамидулло Соатов Термиз шаҳарида яшаётган фуқароларга ерни ноқонуний сотганлиги туфайли ва ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилганлиги учун ҳамда сотилган ноқонуний ерлар учун фуқаролардан пора талаб қилган. Натижада у киши Сурхондарё вилояти МХХ томонидан пора олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳамидулло Соатов- Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210 моддаси 3-қисмининг “б” банди,  210-моддаси 3 қисмининг “б” банди ва 206 моддаси 2-қисмининг “в” бандида кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилди…

Сурхондарё вилояти хокимининг молия ишлари бўйича муовини бўлиб ишлаган Парда Мардиев томонидан бир неча марта жиноятлар содир этилган бўлса-да, унинг Сурхондарё вилояти “Марказий банк” раҳбарлигига тайинланганини қандай баҳолаш мумкин? У ўша  вазифада  ишлаб юрган кезларида  катта-катта маблағларни ўзлаштириб  юборган эди.  Парда Мардиевнинг шоядки, бу лавозимга қайта қўйилиши унинг вилоят катта раҳбарларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида бўлса ажаб эмасдур. Бу шахснинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан опоқ-чапоқ бўлиб кетгани элга маълум.

Яна вилоят хокимининг собиқ муовини, ҳозирги кунда Бойсун туман хокими лавозимида ишлаётган Панжи Тангриев ва Бойсун туман “Ҳалқ Банки”нинг раҳбари Шукурулло Муртазоев (ҳозирги кунда қидирувда) ҳамтовоқллари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Бойсун туманига ажратилган катта кредитни ўзлаштирганлиги бунга мисол бўлади. Бунга ўҳшаган ҳолатларни вилоятда ҳар бир қадамда учратиш мумкин. Бироқ Сурхондарё вилоятининг хокими Нормўмин Чориев қўл-қовуштириб, тамошабин бўлиб ўтириши  кишини таажжубга солади.   Вилоят хокими олдин Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида хоким бўлиб ишлаб юрган кезларида вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги бундай салбий ҳолатлардан гарчи яхши  хабардор бўлса-да, негадир, у киши жимжитлар. Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан ишга қўйилган Сурхондарё вилоятининг хокимини  танқид қилиш ҳам катта муаммога айланиб қолган десак хато бўлмас. Бу шахсларнинг жиноий фаолиятлари Тошкентдаги “клан”лар ихтиёрида эканлиги ҳаммамизга яхши маълум.

Термиз шаҳридаги 13 қаватлик Сурхондарё вилоят хокимлиги биносининг ҳар бир хонасида ва ҳар бир бурчагида ишлаётган ходимлар ўртасида  порахўрлик “мусобақаси” кетмоқда. Улар ҳам, “қаълани забт этиш учун” олдинга қараб интилмоқдалар….

Маълумки, қайси давлатда порахўрлик авж олса, ўша давлатда албатта парокандалик,  парчаланиш ҳолати юз бериши  муққарардир. Бу кетишда “Ўзбекистон келажаги буюк”, деб аталмиш юртнинг хокимлари ва “клан”лари мамлакатни юз тубан йиқитишлари аниқ. Улар учун аслида бу давлатнинг келажаги бир тийинга ҳам  қиммат. Ҳалқ эса Ўзбекистон давлатининг ичидан емирилишини кўриб турган оддий томошабиндур…”

Фахриддин Тиллаев

12.05.2013

    

 

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi