Каримов диктатураси ва “Акромийлар”

Каримов диктатураси ва “Акромийлар”
194 views
14 May 2013 - 7:47

 Ёхуд бир ўқитувчи фалсафасининг оқибатлари

(Андижон қатлиомининг 8 йиллигига бағишланади)

1

Сўз бошида икки хусусни таъкидламоқчиман: Биринчидан, “акромийлар” таъбирини ишлатиш менинг ташаббусим эмас, Андижонда ўртага чиққан бу ҳаракатнинг халқ ичида машҳур бўлган исмидир. Иккинчидан, бу мақоланинг мақсади  бу ҳаракатнинг мустақил Ўзбекистон ижтимоий  сиёсий ҳаётига таъсири, хусусан 2005 йилдаги Андижон қатлиомида тутган ўрни ҳақида баъзи маълумот ва хулосаларимни ўқувчилар билан баҳам кўришдир…about-philosophy-1

Маълумки, Ислом Каримов режими ўзбек халқини деярли чорак аср давомида қатағон қилгандан кейин бугунги кунда ўз ниҳоясига яқинлашиб қолди. Бу режимдан кейин ватанимизда қандай ижтимоий сиёсий тузум ўртага чиқиши ҳозирда мавҳум бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга бу режим ҳукмрон бўлган йилларда ўртага чиққан ижтимоий, сиёсий ва диний гуруҳларнинг режимга ва Каримов режимининг уларга муносабатини билиш тарих учун бўлгани каби келажак учун ҳам муҳимдир.

Бундай гуруҳларнинг Каримов режимига ва режимнинг бундай гуруҳларга муносабатини уч шаклда баҳолаш мумкин:

– Каримов диктатурасини бевосита қўллаб – қувватлаган, демакки режим ўз мақсадида фойдаланган гуруҳлар ва тоифалар. Булар биринчи навбатда, режимни ташкил қилган “олий раҳбарият”, унинг хавфсизлик органлари, чўнтак партиялари, сарой ижодкорлари ва санъаткорлари, чўнтак инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, расмий диний идора ва унинг режим тарафдори имомлари ва ҳк.

– Каримов диктатурасини бевосита қўллаб – қувватламаган бўлсада, ўзининг ақидавий ва амалий хатолари билан фуқаролар онгига ва ҳаётига салбий таъсир қилган, бу билан инсонларнинг режимга қарши туришига турли даражада тўсиқлик қилган, яъни истамасада режимга мойиллик кўрсатган тоифалар ва ҳаракатлар.

– Деярли чорак аср давомида Каримов диктатурасига қарши қаттиқ мухолифлик қилган, бевосита ёки билвосита унга мойиллик кўрсатмаган ва ҳозирда ҳам мухолиф фаолиятни давом эттираётган ҳаракатлар ва тоифалар.

Бундай баҳо беришдаги мезонга келадиган бўлсак, булар инсоният ва халқимиз тарихида ҳам, бугунги ҳаётида ҳам ўзгаришга учрамай келаётган қадриятлардир. Бундай қадриятлар шулардан иборатдир.

– Ўзбек халқининг миллий қадриятлари. Ўзбек тили, халқимизнинг тарихи, адабиёти, ижобий анъана ва урф –одатларидир.

-Умуминсоният тараққиётининг  ижобий жиҳатлари: инсон ҳуқуқларига амал қилиш, сўз ва матбуот эркинлиги, жамоат ташкилотларига (ижтимоий, сиёсий ва ҳк) аъзо бўлиш ва улар фаолиятитинг таъминланиши, давлат бошқарувини эркин сайловлар йўли билан шакллантириш, фуқароларнинг иқтисодий эркинликлари, тинч намойишлар ўтказиш ва ҳк. Ушбу қадриятларда ижобий жиҳатлар бўлгани каби салбий жиҳатлар ҳам мавжуддир. Демак, улардаги ижобий жиҳатларга эргашиш мақсадга мувофиқдир.

-Эътиқодий қадриятлар, яъни халқимизнинг диний қадриятлари. Ўзбекистон халқи асосан мусулмонлардан иборат бўлгани, Ислом динининг шахс ва ижтимоий ҳаётга таъсири ниҳоятда катта эканлигини эътиборга олиб, шунингдек “акромийлик” тамалида исломий тушунчага ўрин берилган, деган иддоаларни ҳам ҳисобга олиб Исломий қадриятларни ҳам моддалар ҳолида келтиришни лозим топдим:

Исломий қадриятлар асосан шулардан таркиб топади:

-Тавҳид ақидаси, яъни Аллоҳ таоло ширк қўшмасдан имон келтириш. Тавҳид ақидаси Ислом дини нинг асосини ташкил билан бирга мусулмонлар имоннинг бошқа асосларига (Аллоҳнинг Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига, Илоҳий Қадарга) ҳам эътиқод қилишга мукаллафдирлар.

-Ислом дини келтирган махсус ибодатларни (бундай дейишимизга сабаб мусулмон кишининг Аллоҳ ризоси учун қилган бутун амаллари ибодат ўрнида кўрилади) адо этиш: Намоз ўқиш, Закот бериш, Рамазон рўзасини тутиш, Ҳажга бориш каби.

-Исломий муомалатлар: яъни динимиз ҳукмларининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни: жамиятда адолатнинг ўрнатилиши, ҳуқуқий мезонлар, иқтисодий қоидалар, эр- хотин (оила) муносабатлари, ҳалол ва ҳаром масаласи ва ҳк.

– Исломий ахлоқ қоидалари: тўғрилик, яхши ниятли бўлиш, сабрли бўлиш, ўзаро ҳурмат ва ҳк.

2

Акромжон Йўлдошевинг фалсафий тушунчалари ва у асос солган ташкилот  ҳақида

Интернетдаги маъломотларга қараганда (himoyachi.at.ua) Акромжон Йўлдошев 1963 йилда туғилган. Олий маълумотли, математика ўқитувчисидир. 1992-93 йиллари Акромжон Йўлдошев “Ҳизб – ут – Таҳрир” ҳаракатидан ўзининг бир неча тарафдорлари билан ажралиб чиққан ва янги жамоатга асос солган. У ўзининг фалсафий тушунчаларини “Имонга йўл” номли рисоласи билан жамоатчиликка танитган. Мен ўзим бу рисолани ўқигандан кейинги хулосамга кўра ва Ислом илми билан шуғулланадиган олимларимиз, хусусан Обид Қори Назар ўғилларининг фикрича (мен у киши билан соғ саломат бўлган вақтда бу мавзуда гаплашганман) “Имонга йўл” рисоласи унда Қуръон оятлари ва ҳадислар пала –  партиш келтирилганлигига қарамай, Исломий асар ҳисобланмайди. Ушбу рисола бир ўзбек зиёлисининг Ислом дини таълимотларидан  ўзича фойдаланиб, ўртага қўйган фалсафий тушунчаларидир иборатдир.

“Имонга йўл” рисоласини қуйидагича қисқача хулосалаш мумкин

– Инсонларнинг моддий, маънавий, руҳий муносабатларга эҳтиёжи бор.

-Ислом йўли инсонларнинг бу эҳтиёжларини қондиришда муҳим аҳамиятга эга.

– Инсон ўзини ва ақлини яхши таниши керак.

-Инсон ишларини босқичма босқич қилиши керак, мантиқий хулосаларга эргашиб, келажакдаги амалга ошиши мумкин бўлган ишларга бугун қўл урмаслик керак. (Яъни, рисола муаллифи аввал аъзо бўлган “”Ҳизб – ут – Таҳрир”нинг халифалик қуриш йўлидаги курашига эргашмаслик керак)

Агар эътибор этиладиган бўлса, “Имонга йўл” рисоласида Ислом дини қадриятлари қисман ҳам, батафсил ҳам тушунтирилмаган. Яъни, унда динимизнинг ақидаси, ибодатлари, муомалотлари ва ахлоқий асосларига эътибор қаратилмаган. Бунинг ўрнига инсонлар қандай эҳтиёжларга эга бўлади ва уларни қандай қондирилиши керак, деган масала ҳақида муаллифнинг ўз фалсафий тушунчаларига ўрин берилган. Шунингдек ушбу рисолада миллий қадриятларимиз, мавжуд режимга ғоявий ва сиёсин муносабат, инсон ҳақ ва ҳуқуқларининг аҳамияти ҳақида маълумотлар ўрин олмаган.

Юқорида номи келтирилган интернет саҳифасида ушбу ҳаракат ҳақида қуйидагиларни ўқиймиз:

“Акромийлар” жамоасини сектантлар ҳаракатига хос томонларидан бири, улар “Бизлар бутун инсониятни дунё ва охират азобларидан қутқариш учун Аллоҳ томонидан танланган бир гуруҳмиз” деб даъво қиладилар.

“Биродарлар” жамоати ички тартиблари ҳарбийларнинг тартиб қоидаларига ўхшашлиги ҳам сектантлик ҳаракатларида табиий бир ҳолдир. Ички тартиб шундай тузилганки, ҳар бир жамоа аъзоси устидан бир назорат бор. Ҳар бир ишчини ўз масъули бор. Масъуллар устидан ўз навбатида яна масъул бор… Ҳар бир ишда ҳатто ўта шахсий масалалар бўйича ҳам ўз масъуллари билан маслаҳатлашиш лозим булади. Ишчи ўзининг бошқа жамоа аъзолари билан бўлаётган муносабатлари хақида, ҳар кунги унинг ҳаётида учраётган воқеликлар ҳақида доимо ўз масъулларига ҳеч сир сақламай етказиб туриши керак. Бу жамоа ички интизомини оширади ва ишчиларни бошқарув янада кучаяди. Жамоат ичидан бирор сир хабарларни ташқарига чиқишидан сақлайди ва ўз навбатида ҳар бир шахсни жамоатга ўз бошлиқларига қарамлигини янада оширади» .

Улар бир бирларини “Биродарлар” деб чақирадилар ва Андижонда улар “Биродарлар” номи билан танилганлар. Кейинроқ бу ҳаракатга Акромжон асос солгани учунми халқ уларни “Акромийлар” деб ҳам атайдиган бўлиб қолганди» .

“Лекин биз “Биродарлар”ни тўғри тушинишимиз керак, негаки улар ҳеч қачон “Акрамийлар” деган жамоага аъзо бўлмаганлар. Чунки бундай расмий номдаги ташкилот аслида ҳам йўқ…

Лекин расмий бошқа уюшмалари бор эди уларни. Масалан, Андижондаги «Қурилиш СавдоТаъминот» корхонаси… Бу корхона 2000 йилда ташкил қилинган эди. Таъсис аъзолари қуйидагилар:

1. Орифхўжаев Дилшод Тожихўжаевич, 1963 йили туғилган.
2. Усманов Искандарбек Мамадалиевич, 1966 йили туғилган.
3. Маҳмудов Оббосхон Зикиряхонович, 1973 йили туғилган.
4. Нуриддинов Исомиддин Бадриддинович, 1966 йили туғилган.
5. Холмирзаев Бахтиёр, 1957 туғилган.
6. Нуриддинов Бурҳониддин Бадриддинович, 1974 йили туғилган.
7. Алимов Умарали Шарифжонович, 1965 йили туғилган.
8. Қаюмов Тойиржон, 1952 йили туғилган.

Бу корхона кейинчалик ўз атрофида бешта янги фирмаларни бирлаштирди. Булар: «Бетон таъминот», «Транс таъминот», «Капитал қурилиш», «Турон Мебель» ва Тошкентда «Турон Продакшн» фирмалари эди.
Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилинган эди. Бу хўжалик раиси Маҳмудов Оббосхон эди»

“Ёдгорага кўра, унинг турмуш ўртоғи Акромжон Йўлдошев илк бора 1998 йил 3 мартида гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланиб, икки ярим йилга қамалган, бироқ шу йили амнистия туфайли озод этилган. Озодликка чиққач, Йўлдошев адлия бошқармасига ўз китобининг расман чоп этилиши сўраб мурожаат этади. Бироқ 1999 йил 17 февралида яна ҳибсга олиниб, 17 йилга қамалган”.

3

Андижон қатлиомининг сирлари 

2005 йилга келиб собиқ СССР ҳудудида турли рангдаги инқилоблар содир бўла бошлаганди. Аввал бундай инқилоблар Украина ва Грузияда ўртага чиқди. 2005 йилнинг апрель ойида қўшни Қирғизистонда ҳам халқ оёқланиши натижасида Асқар Акаев президентликдан истеъфо берди. Бу инқилоблар тўлқини Ўзбекистоннинг чегарасига келиб тўхтаганди…

Мана шундай ҳаракатли ойларда Андижондан даҳшатли бир хабар келди. 2005 йил 13 май куни шаҳарнинг Бобур майдонида тўпланган халқни ҳукумат кучлари танклар, бронотранспёртерлар ва автоматлар билан ўққа тутдилар. Натижа юзлаб ва ҳатто мингларча кишилар ҳалок бўлди ва яна мингларча ўзбек фуқаролари қўшни Қирғизистонга қочиб ўтди. Ушбу қатлиомнинг гувоҳлари Каримов ҳарбийларининг шаҳар халқига қарши шафқатсизча муносабатда бўлганини, ёшу қари, эркагу аёл демай барчани ўққа тутганини айтган эдилар. Бугун орадан 8 йил ўтиб, бу қатлиомнинг тафсилотлари ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда.

1999 йилда Тошкентдаги “террор” ҳужумининг бевосита иштироучиси бўлган Каримов ҳукумати Андижон қатлиомини ҳам ўзи режалаштирганми?

Бу ишда ўша пайтда ва ҳозирги кунда қамоқда бўлган “Акромийлар” ташкилотининг Раиси Акромжон Йўлдошевдан ҳукумат қай тарзда фойдаланган бўлиши мумкин? Яъни, уни ва у билан бирга бўлган сафдошларини қийноққа солиш билан Ислом Каримов халқни майдонга чиқишга “ташвиқ” қилганми ёки уларни халқни майдонга чиқишга даъват қилишга мажбурлаганми?

Бундай саволларнинг ноўрин эмаслигини Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг табиатини билганлар албатта тўғри тушунадилар. Чунки Каримов режимининг халққа, айниқса сиёсий ва диний мухолифатга қарши турли ҳийла, фитна усулларини қўллашини, мухолифларнинг уйларига, машиналарига қурол яроғ, наркотик моддалар ташлаб қўйишини, қамоққа олинганларни даҳшатли қийноқларга солиши Ўзбекистон ва халқаро жамоатчиликка маълумдир.

Андижон фожеасидан кейин Қирғизистонга қочиб ўтганларнинг бир қисмига БМТ қочоқларни ҳимоя қилиш дастури асосида чет элларда бошпана берилди. Аммо кўп ўтмасдан яна “акромийларнинг” бошлиғи чет элларга кетган сафдошларини Ўзбекистонга қайтишга даъват қилди. У буни ихтиёрий қилдими ёки режим қамоқхонасининг миршаблари унга бу ишда ёрдам бердиларми?

2009 йилда ўзбек мухолифати сафидаги ЭРК партияси ва Андижон адолат ва тикланиш ҳаракати 13 май иттифоқни туздилар. Кейинчалик бу иттифоққа “Таянч” ташкилоти ҳам аъзо бўлди. Шу тарзда 2011 йилнинг май ойига келиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига асос солинди…

Мен ЎХҲ нинг биринчи қурултойидан кейин ҳаракатга аъзо бўлган бу икки ташкилотнинг расмий ва норасмий равишда исломий, дея баҳоланишини, бундай баҳо бериш ЎХҲ ҳаракатига ҳам баҳо беришда ўз таъсирини кўрсатиб кўрсатмаслиги ҳақида ҳаракатимиз раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан гаплашгандим. У ЎХҲ таркибига кирган  бу ҳаракатлар ҳақиқий маънода бўлмаса ҳам исломий, дея баҳоланиши мумкин. Бизнинг мақсадимиз халқимизнинг барча тоифаларини, шу жумладан мусулмон жамоатларни ҳам тинч фуқаровий сиёсий курашга жалб қилишдан иборатдир, деб жавоб берганди.

Андижон Адолат ва Тикланиш ҳаракати 2011 йилнинг охириларида ЎХҲ сафларини тарк этди. Ҳаракатнинг раҳбарлари бунга сабаб қилиб расмиятда ўзларининг ЎХҲда муносиб фаолият кўрсата олмаганларини айтсаларда, биз билан юзма юз учрашувларда ЎХҲдан Каримов режимининг тазйиқлари остида чиқишга мажбур бўлганликларини эътироф қилган эдилар. Режимнинг тазйиқ ричаги эса ҳеч шубҳасиз қамоқда сақланаётган Акромжон Йўлдошев ва унинг сафдошлари эдилар…

Хулосалаp 

 Ўзбекистон коммунистик тузумдан мустақил бўлгандан кейин жамиятда мафкуравий бўшлиқ майдонга келди. Каримов ҳукумати давлат ва жамият бошқарувининг янги мафкурасини ўртага ташлай олмади. Натижада жамиятда инсонлар ўз тушунчаларига кўра турли мафкуравий йўлларга бош ура бошладилар.

“Акромий”лар, дея танилган ҳаракат мана шундай тарзда, бир ўқитувчининг ўз тушунчалари асосида ўртага чиққан иқтисодий -ижтимоий ташкилот сифатида кўрилиши керак. Бу ҳаракатнинг ғоявий асосларини ва амалий ҳаракатларини ҳақиқий маънода халқимизнинг миллий, эътиқодий ва умуминсоният тараққиётининг ижобий хусусиятларига мос, деб бўлмайди.

Ғоявий ва ташкилий асослари заиф бўлган, шунинг учун ҳам бир секта ҳолида ўртага чиққан бундай ҳаракатларнинг фаолиятини таъқиқлаш ёки ўз назорати остига олиш диктатура режими учун қийинчилик туғдирмайди. Шунингдек, золим режим бундай номукаммал ташкилотлардан ўзининг турли фитна ва қонли мажораларида ҳам бевосита ёки билвосита фойдаланиши мумкинлигига 2005 йилда содир этилган Андижон қирғини далил бўла олади.

Ўзбекистонликлар учун ҳозирги вазиятда умуминсоният тараққиётининг  ижобий жиҳатлари, халқимизнинг миллий ва эътиқодий қадриятларининг  мутаносиблигига ишонадиган, бундай эътиқодини ҳаётга жорий қилишнинг амалий дастурига ва ташкилий кучига эга бўлган ижтимоий- сиёсий ташкилот атрофида бирлашиш ўта муҳимдир. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мана шундай қадриятларга эргашган ва улар асосида мамлакатимизда Эркинлик ва Адолат жамиятини қуришга бел боғлаган сиёсий ташкилотдир.

Намоз Нормўмин

ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва Мувофиқлаштирувчиси
13 май 2013 йил

namoznormumin.blogspot.com

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi