НАТО Тошкентда офис очмоқда

НАТО Тошкентда офис очмоқда
139 views
14 May 2013 - 17:10

НАТО Афғонистондаги қўшинларини Ўзбекистон орқали олиб чиқиш асносида Тошкентда ўзининг минтақавий идорасини очмоқда. 

uz_natoТошкентда НАТОнинг минтақавий идораси очилаётгани ва 3 июндан фаолияти бошланиши Брюссел тарафидан ҳам тасдиқланди.

Тошкентдаги идора НАТОнинг нафақат Ўзбекистондаги, балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйича фаолиятини ҳам мувофиқлаштиради. Тошкентдаги НАТО ваколатхонасига ким раҳбарлик қилиши ҳозирча эълон қилинмади.

НАТО Афғонистондан ўз кучларини 2014 йил охиригача Ўзбекистон орқали олиб чиқиб кетишни мўлжалламоқда экан, Тошкентдаги идоранинг асосий вазифаси ҳам Афғонистондан чиқиб кетишни мувофиқлаштириш эканлиги айтилмоқда.

Бироқ россиялик ҳарбий эксперт Александр Гольц фикрича, НАТО Тошкентда идорасини очаётгани фақат Афғонистондан ҳарбий техника ва аслаҳаларни олиб чиқилиши билан боғлиқ эмас:

– Фикримча, бу узоқ муддатга мўлжалланган дастур. НАТО Марказий Осиё хавфсизлиги муаммосига жиддий эътибор қаратаяпти ва келажакда ушбу минтақа мамлакатлари билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни яна ҳам кенгайтиради, – дейди Гольц.

Шу ой бошида НАТО шимолий йўналишни текшириб кўриш мақсадида ҳарбий жиҳозлар ортилган иккита поезд Афғонистондан Ўзбекистон орқали олиб ўтган ва Латвияга етказган эди.

Маълумки, Ўзбекистон Афғонистонда ҳарбий қўшини бор НАТО давлатлари билан юкларни ўз ҳудуди орқали олиб чиқилиши бўйича икки томонлама келишувларни имзолаган. Бу келишувларга кўра, Афғонистонда ишлатилган айрим ҳарбий-техник жиҳозлар Ўзбекистонга ҳам берилиши кўзда тутилган.

– Халқаро коалицияга аъзо мамлакатлар Марказий Осиёдаги қурол-аслаҳа омборларини қолдириш ниятида. Айрим турдаги қуролларни эса ушбу минтақа армияларига бермоқчи. Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак НАТО мутахассислари, инструкторлари ҳам у ерда қолади. Хуллас бу узоқ муддатли ҳамкорлик бўлади, – дейди А.Гольц.

Аввалроқ, НАТО ҳарбий-сиёсий уюшмасининг Тошкентдаги минтақавий идорасидаги иш ўринлари учун танлов ҳам эълон қилинган эди. Халқаро муносабатлар соҳасида етарли иш тажрибасига, Марказий Осиё тарихи, сиёсати ва хавфсизлиги бўйича яхши билимларга эга бўлган ҳамда инглиз, рус ва ўзбек тилини мукаммал эгаллаган Ўзбекистон фуқаролари тайинланиши айтилган.

Ўзбекистон Андижон воқеаларига қадар НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий миссиясига яқиндан кўмаклашиб келган. Хусусан, мамлакат ғарбидаги Қарши-Хонобод ҳаво базасини АҚШ ҳарбийлари ихтиёрига берган.

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистондаги ҳукумат ҳарбий техникани ўз мамлакати аҳолисига қарши қўллаши мумкин, деган ҳавотирда Ғарб ҳукуматларини Ўзбекистондаги Каримов режим билан ҳарбий ҳамкорлик қилмаслик, бу мамлакатга қурол сотмасликка чақириб келади.

2005 йилдаги Андижон воқеаларидан сўнг, Тошкент талабларига биноан АҚШ базаси ёпилгач ҳам, Термиз ҳаво базасида немис қўшинлари ҳозирлиги сақланиб қолди.

ЎХҲ хабар маркази

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi